Онлайн-харидлар: бир марталик тўлов карталари омма эътиборига хавола қилинди

Онлайн-харидлар: бир марталик тўлов карталари омма эътиборига ҳавола қилинди. Фото: blog.revolut.com

 

        Revolut  мобил банки онлайн-харидларга мўлжалланган бир марталик янги турдаги виртуал карталарни тақдим қилди.

Гап янги турдаги виртуал карталар тўғрисида бормоқда, чунки белгиланган тарифлар асосида қўшимча виртуал караларни генерация қилиш имконияти мобил банк хизматларида аллақачон кузатилади. Бу янги турдаги каратларнинг авзалликлари шундаки, ҳар бир транзакциядан сўнг улар иккинчи маротаба қўлланилмайди ва йўқ бўлиб кетади.

Шунингдек, виртуал карталар фойдаланувчи учун шубҳали интернет-дўконда бир маротабалик харидни амалга ошириш учун қўл келади. Revolut томонидан тақдим қилинаётган янги ишланма орқали виртуал карта яратилиб, унинг маълумотларини  юқорида айтиб ўтилган сайтларга киритиш мумкин. Транзакция амалга оширилганидан сўнг, банк бутунлай уни ўчириб қўяди. Бир неча сониялардан сўнг, яна навбатдаги бир маротабалик картага эгалик қилиш имкони мавжуд.

 Шундай қилиб, ушбу бир маротабалик карталарни онлайн-обуна  ҳамда доимий тўловлар учун ишлатиш имконияти йўқ. Бироқ, бир маротабалик карталар ҳавфсизлик талабларига жавоб бериб, қаллобликка йўл қўймаслиги унинг устунлигини белгилайди.