Магнит чизиғи тўғрисида нималар биламиз?

 Пластик картадаги чипга киритилган маълумотларнинг шифрланиши тўғрисида аксарият одамлар хабардор эканлиги табиий. Бироқ, магнит чизиғи тўғрисида етарлича маълумотга эгамисиз?

Пластик картадаги маълумотни reader ўқий олиши учун унинг магнит чизиғи стандарт хажмда: кенглиги 12,7 мм ҳамда картанинг четидан 4 мм оралиғида жойлаштирилиши керак. Унинг ранги қўлланилиш мақсадига қараб белгиланади. Аниқроғи, жигар рангдаги магнит чизиғи жойлаштирилган пластик карталар одатда чегирмали ёки бонусли карталарда, қора рангдагиси эса банк карталарида қўлланилади.

Яна бир эътиборли жиҳатларидан бири, бу магнит чизиғидаги йўлакчалар фарқи ҳисобланади. Ушбу йўлакчаларга фақат БОШ лотин ҳарфлари, рақамлар ва ҳизмат белгиларини (кирил алифбосини бундай карталар кодламайди) киритиш мумкин. Банк картасининг магнит чизиғи 3 дона йўлакчадан иборат бўлиб, оддий дисконт картада керакли маълумотни киритиш учун бир дона йўлакчанинг мавжудлиги етарличадир.

Бугунги кунга келиб, таниқли тўлов тизимлари - VISA ва Mastercard магнит карталарини ўз мижозларига тақдим этиб келмоқда.

P.S. Магнит чизиғи мавжуд пластик карталарга зарар келтирмаслик ва ўғриликнинг олдини олиш учун ҳавфсиз жойда сақлаш мақсадга мувофиқ!