Пластик карталар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Марказимиз томонидан тайёрланган статистик кўрсаткичлар

Электрон тижорат (E-Commerce)

 Ягона умумреспублика процессинг марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-чорак натижаларига кўра,  Ўзбекистонда электрон тижорат  (e-commerce) транзакцияларининг сони 2017 йилнинг 1-чорак натижаларига нисбатан ўсиш кўрсаткичларини намоён қилди.

 Натижада, жорий йилнинг 1-чорагида e-commerce транзакциялар сони  70,8 млн. донани  ташкил қилиб, ўтган йилнинг аналогик даврида  қайд этилган  54,4 млн. дона  транзакцияга нисбатан  23,2 % га кўпроқ эканлигини кўрсатмоқда. Шу жумладан, 2018 йил 1-чоракдаги электрон тижорат транзакцияларининг умумий миқдори 663,5 млрд.  сўмни ташкил қилди. Қайд этиб ўтиш лозимки,  ўтган йилнинг шу давр оралиғида  электрон транзакциянинг миқдори 444,4 млрд.  сўмни ташкил қилган.  

 Жорий йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқарилган пластик карталар сони 855 588 тани ташкил қилди.  Ушбу кўрсаткич  2017 йилда қайд этилган кўрсаткичдан 10,5 % га кўп демакдир. 2017 йилнинг 1 – чорагида эмиссия қилинган карталар сони 810 583 мингтани ташкил қилган эди.