«Смс-хабарнома хизматини масофадан ўчириш -STOP1» хизмати билан танишмисиз?

Сўнгги пайтларда карта эгаларимиз ижтимоий тармоқларимиз орқали мобил  иловаларга уланган телефон рақамини қандай узиш мумкинлиги тўғрисида  қизиқиб, қатор  саволлар  билан мурожаат қилишмоқда.  Жумладан, ушбу мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида   Ягона умумреспублика процессинг маркази ходимлари томонидан яратилган «Смс-хабарнома ҳизматини масофадан ўчириш -STOP1» хизматининг имкониятларига тўхталиб ўтмоқчимиз.  

Маълумки, агар бирон бир мобил алоқа оператори мижози 3 ой давомида телефон рақамидан фойдаланмаса, у ҳолда мобил алоқа оператори автоматик равишда уни блоклаб, янги рақам эгаси иҳтиёрига топшириши мумкин. Шу ўринда савол келиб чиқади: агар телефон рақамининг илк эгаси ўз пластик картасини  унинг блокаланишидан аввал  мобил телефон рақами орқали мобил иловаларга улаган бўлса, у ҳолда телефон рақамининг янги эгаси ҳам мобил иловалар орқали пластик картадан фойдалана олиши мумкинми?

Марказимиз мутахассилари томонидан шу каби ҳолатларни бартараф қилиш учун «Смс-хабарнома хизматини масофадан ўчириш -STOP1» хизмати жорий қилинган.  3 ой давомида ишлатилмаган мобил телефон рақами янгидан сотувга чиқишидан аввал, мобил алоқа компанияси ЯУПМ га мобил рақам хақида маълумот юборади ва унга бириктирилган UzCard карталарининг смс-хабарнома хизмати фаоллигини тўхтатади. Ўз навбатида, барча тўлов тизимларига (мобил иловалар ва ҳоказо.) фойдаланувчилар паролларини тулиқ қайта тиклаш функциясидан фойдаланганларида,  кабинетга бириктирилган картага оид маълумотларни тозалаш ва тўлов тизимида хавфсиз фойдаланиш даражасини ошириш тавсия қилинган.

«Смс-хабарнома ҳизматини масофадан ўчириш -STOP1» хизматининг жорий қилиниши мобил алоқа мижозларининг карта ҳавфсизлигини таъминлашда ҳамда рақам янги мижоз ихтиёрида эмаслилига ишонч ҳосил қилишда ўз қулайлиги билан ажралиб туради.