Накд пулсиз тўловларни амалга ошириш имкониятлари янада кенгайди: эндиликда кўчада хизмат кўрсатувчи мусиқачилар карталарни қабул қилишади

Накд пулсиз туловларни амалга ошириш имкониятлари янада кенгайди: эндиликда кўчада хизмат кўрсатувчи мусиқачилар карталарни қабул қилишади. Фото: brunel.ac.uk

Британия университетида таҳсил олувчи талаба кўчада хизмат кўрсатувчи мусиқачилар учун тўлов тизимини яратди. Эндиликда ушбу тизим ёрдамида мусиқачилар тингловчилардан алоқасиз тўловларни қабул қилишлари мумкин. 

Лондондаги Брунель университети талабаси Эмма МакБрайд томонидан яратилган ишланма Tiptap деб номланган бўлиб, тизим икки қисмдан иборат. Аниқроғи бу махсус стэнд-табло бўлиб, мусиқачи ўз телефон аппаратига уни мослаштиради ва шу йўсинда тўловларни қабул қилади. Унда ўрнатилган илова орқали эса тингловчилар тўловларни амалга оширадилар.

Шу кунгача нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш тизимига бир қатор мутахассислар  ўз эътиборларини қаратишган. Жумладан, ING компанияси алоқасиз ускуна билан жиҳозланган махсус ҳайрия қутичаларини ҳам шу мақсадда ишлаб чиқарган.

Tiptap тизими орқали ҳайрия тўловлар ўтказилиши учун мусиқачилар ўз ҳисоботларини олиб боришлари керак. Шунингдек, тизим фойдаланувчилари унинг мижози бўлгани учун келгусида ҳар бир тингловчи томонидан ҳайрия қилинган тўловдан 5% миқдорида комиссион тўловларни тўлайди.

Аниқлик киритилишича, Tiptap ишланмаси устида ҳали иш олиб борилмоқда. МакБрайд келгусида ушбу тизимни тижорийлаштиришни ҳам  режалаштирган экан.