Тармоқ назорат остида: ижтимоий тармоқларда содир этилган жиноят изи топилди

 Шу кунларда ижтимоий тармоқ вамессенджерлар орқали пластик карталар орқали амалга оширилган жиноятлар борасида Сизларни огоҳ қилган эдик. Бир қатор жабрланганлар томонидан келиб тушган аризаларни қабул қилганимиздан сўнг, ушбу кибержиноятларни фош қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўйилди ва жиноятчилар қўлга олинди.

Батафсил маълумот

Интернет тармоқларида шубҳали манбалар орқали маълумот олиш, норасмий иловаларни юклаб олиш, эълон ва электрон манзилларга жавоб бериш мумкин эмас, деган “ёзилмаган қоида” бекорга амал қилмайди. Жумладан, шубҳали ва  ишончсиз манбаларга мурожаат қилиш натижасида нафақат маълумотларингиз тарқалиб кетади, балки ўз пул маблағингизни йўқолишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Бир неча ой олдин содир этилган ҳодиса юқорида қайд этилган қоидаларнинг асосли эканлигидан далолат беради.

Сирдарё вилоятида яшовчи, Ўзбекистон фуқароси вирусли мобил иловани яратиб уни Play Маркетга жойлаштирган. Уни юклаб олган фойдаланувчилар бир оздан сўнг 10 000 сўм пул миқдорини тўлашмаса, телефон рақамлари блокланиши тўғрисида хабар олишар эди. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, фойдаланувчига шубҳали телефон рақамидан смс-хабар етказилар эди. Ушбу кетма-кетликнинг ўзи телефон ва Telegram ижтимоий тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берилишига етарлича эди. Шу йўл орқали жиноятчилар  Telegram ижтимоий тармоғидаги Click-бот орқали картадаги пулларни ишлатган. Бироқ, жиноятчиларнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари тезкор равишда аниқланиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Click-бот орқали амалга оширилган ўғирлик содир этилган бир қатор киберўғриликларнинг биридир. Биз расмий сайтимиз ва расмий сиҳифаларимиз орқали ташкиллашириладиган ҳайрия акциялари ҳам жиноятчилар учун қулай имкониятлигини, шу сабабли, унинг ташкилотчилари зиммасида катта маъсулият туришини таъкидлаб ўтганмиз. Шу ўринда, Oson мобил иловаси билан боғлиқ ҳодисага ҳам мисол тариқасида эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ижтимоий тармоқлардан бирида бемор боланинг даволанишига қаратилган ҳайрия акцияси ташкиллаштирилган эди. Эълонда даволаниш учун пул ўтказилиши мумкин бўлган пластик картанинг реквизитлари келтирилган эди.  Жиноятчи эълонда кўрсатилган пластик картага тегишли маълумотни Оson мобил иловасига киритиб,  карта эгаси билан  қўнғироқ орқали боғланади ва пул ўтказилганлигига тегишли тасдиқловчи кодни овоза қилишини сўрайди. Маҳфий кодга эгалик қилган қаллоб, эълонда келтирилган пластик картани осонликча мобил иловага боғлаб туриб, ундаги маблағларни бошқарган. Ўтказилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида жиноятчилар аниқланиб, қўлга олинди.

 

 

 

 

Яна бир бор расмий равишда билдириб ўтамиз, марказимизда пластик карталар билан боғлиқ кибержиноятарни қисқа вақт ичида аниқлаш имкони мавжуд. Банк ёки ҳуқуқтартибот органлариларидан бу каби жиноятларни фош қилишга тегишли сўровнома келиб тушганида, бизнинг марказимиз томонидан пластик картага тегишли жиноят юзасидан керакли ҳужжатлар тақдим қилинади. Аниқроғи, Ягона умумреспублика процессинг маркази ходимлари автоматлаштирилган дастур ёрдамида жиноятчини тезкор равишда аниқлаш имконига эга.  

 Фурсатдан фойланиб карта эгаларини эҳтиёткорлик чоралари билан такроран таништириб ўтмоқчимиз:

-картангизни ҳавфсиз жойда сақланг;

- PIN-кодингизни учинчи шахсларга ишонманг ва жамоат жойларда овоза қилманг;

- пластик картангиз боғланган мобил иловага тегишли паролни ҳеч кимга айтманг;

-ижтимоий тармоқлар орқали пластик картангизнинг суръатларини юборманг;

-фойдаланувчини идентификациялаш учун телефон рақамга келадиган текширувчи паролларни учинчи шахсларга айтманг;

-пластик картанинг ўзида PIN-кодингизни эслатма тариқасида ёзиб қолдирманг.