Карта эгаларининг маъсулияти

   Ягона умумреспублика процессинг маркази барча карта эгаларини янада ҳушёр ва маъсулиятли бўлишга чақиради.

 Шу кунларда Telegram мессенджери орқали ноқонуний пул йиғимлар ташкиллаштирилган гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ҳаракатлари Марказимиз кузатилиб, бартараф қилинмоқда. Аниқроғи, мессенджерда футбол буйича Жахон Чемпионати 2018 уйини учун пул таклиф қилиш бўйича гуруҳ ташкиллаштирилиб, унинг иштирокчилари ўйиндан олдин, “картадан картага пул ўтказиш” хизмати орқали маблағ кўчирилишига чақирилган. ЯУПМ мутахассислари томонидан  ноқонуний ҳаракатларни бартараф килиш буйича чоралар кўрилгунча, ушбу эълонга ишонган карта эгалари маълум пул миқдорида пул ўтказишга улгуришгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш” номли 278 моддасига биноан ноқонуний қимор ўйинларини ташкиллаштириш ҳамда уларни ўтказиш билан шуғулланган қонунбузарларга нисбатан етти йилгача қамоқ жазоси белгиланади.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда, Ягона умумреспублика процессинг маркази барча карта эгаларидан қонунчиликда белгиланган меъёрларга ҳилоф фаолият олиб бораётган ҳаракатларда қатнашмасликка чақиради. Ноқонуний ўйинларда иштирок этиш юзасидан барча масъулият унда иштирок этган карта эгасининг зиммасига юклатилади.