Uzcard картасига тезкор пул ўтказиш имконияти: “QIWI ўтказмалари” ва “CONTACT пул ўтказмалари” амал қилишни бошлади

 Эндиликда Сиз,“QIWI ўтказмалари” ва “CONTACT пул ўтказмалари” хизматларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин. Ушбу хушхабар Uzсard картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига таълуқлидир. Демак, яратилган янгилик борасида нималарни билишимиз керак:

-пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди;

-пул маблағи тўғридан-туғри Uzсard карталарига туширилади;

-лойиҳа ҳамкори Universalbank;

-чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони бор;

-2% лик комиссия тўловлари фақат жўнатувчидан ечиб олинади;

-тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.

Яқин кунларда компаниямиз мутахассислари томонидан “QIWI ўтказмалари” ва “CONTACT пул ўтказмалари” хизматининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинади. Ҳозирча, яратилган янги имкониятлар ёрдамида исталган вақтда мамлакатимиздан ташқарида туриб, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга бемалол ёрдам беришингиз мумкин.