Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб Uzcard POS-терминаллар UnionPay карталарини қабул қилмоқда

 Сўнги хабарларга кўра, Ўзбекистон бўйича UPI карталарига хизмат кўрсатувчи терминаллар тармоғи ўртача 150 000 тани ўз ичига олади. Шу билан бир қаторда, айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бир қанча банклари UnionPay International халқаро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланишади. Мазкур лойиҳанинг келажакдаги ривожи UZCARD банклараро тўлов тизими ҳамда UnionPay International халқаро тўлов тизими ўртасидаги комплекс ҳамкорлиги йўлида муҳим стратегик қадам бўлиб хизмат қилади.

2015 йил маьлумотларига кўра, UnionPay International тўлов карталари дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида қабул қилинади, хусусан, 1,1 млн банкомат ва 12млн коммерсантларда. Карталарнинг бирлашган эмиссияси 5млрд дан ортиб кетди, бу кўрсаткичлар натижасида UnionPay бошқа тўлов тизимларини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.

Савдо нуқталарининг эгалари диққатига: қўшимча маълумот учун Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилинг!