Амалга оширилган тўловларни қайтариш жараёни: POS-терминаллар “Транзакцияни бекор қилиш” функциясини қўллаб-қувватламоқда

  Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан кўп хусусиятли “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминот ўрнатилган барча Uzcard POS-терминалларида “Транзакцияни бекор қилиш” қўшимча функцияси фаоллаштирилди. Ушбу функция терминалда амалга оширилган  хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи истагига биноан, маҳсулотни тўлов пунктига қайтариш учун тўловни бекор қилишда ишлатилати.  POS-терминалларда Uzcard картаси орқали кун бўйлаб амалга оширилган транзакциялар ҳисоби юритилгунича барча транзакцияларни бекор қилиш имкони мавжуд.

Тўлов пуктлари эгалари учун маълумот:

- ушбу дастурий таъминотни Uzcard POS-терминалларига ўрнатиш учун Сизга ҳизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилинг;

- “Халқаро тўлов тизими” дастури бир неча дақиқаларда ўрнатилади;

- янги функционалнинг қўлланмаси билан танишиб чиқиш ўринли;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard карталари орқали тўлов амалга оширилган куни давомида (яъни, бир кун ичида) амалга ошириш мумкин;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини халқаро пластик карталари орқали тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 16:00 гача амалга ошириш мумкин;

- “Транзакцияни бекор қилиш” операциясини Uzcard  ва халқаро пластик карталари учун “Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунича қўллаш имкони мавжуд;

  - баҳсли вазиятларда Сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ўринли.

Янги амалиёт Uzcard  карта эгалари учун бир қатор қулайликларни намоён қилади:

- транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида  Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қилиш имкони;

- транзакцияга тегишли чек тақдим қилинганида  Uzcard, UnionPay ва MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилган тўловларни бекор қила олиш имкони.

Таъкидлаш жоизки, “Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминотини қўллаб-қувватловчи барча POS-терминаллар UnionPay ва MasterCard тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи пластик карталарига Uzcard карталари қатори хизмат кўрсатади.