Амал қилаётган POS-терминаллар 6 ой давомида фискал модуллар билан жиҳозланади

Савдо нуқталари эгалари ўз фаолиятларини юритишларида фискализациядан ўтишлари учун қўшимча ускуналар билан жиҳозланмайдилар. Назорат-касса машиналарини фискализациялаш учун фискал модулини жойлаштириш ва Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида рўйҳатдан ўтиш кифоя.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фискал хотирали назорат-ҳисоб машиналарини келгусида жорий қилиш тўғрисидаги чора-тадбирлари” ҳамда “Идоравий ахборот тизимларини тезкор интеграциялаш  ва  инновацион лойиҳаларни амалга оширишга тегишли ташкилий чоралар” тўғрисидаги Фармонига биноан, Республикада бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига солиқ тўловчилар ҳисобидан бюджет даромадларини оширувчи “онлайн” назорат-ҳисоб машиналар тизимини жорий қилиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Ушбу Фармонга биноан, лойиҳанинг бошланғич тартиби, фискал модулга қўйилган талаб, солиқ тўловчининг “Шахсий кабинет” орқали фискал модулни рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари  ҳамда «Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi»  маъсулияти чекланган жамиятини фискал модул оператори деб белгиланиши тасдиқланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “”UZINFOCOM” давлат ахборот тизимиларини қўллаб-қувватлаш ва ташкил этиш бўйича Ягона интегратор” ҳамда “Ягона умумреспублика процессинг маркази” томонидан махсус ташкил этилган ФМО операторининг асосий мақсади 6 ой давомида якунланиши режалаштирилган лойиҳани амалга ошириш ва кейинчалик “онлайн” назорат-ҳисоб машиналарини тизимини жорий этишдан иборатдир.

Онлайн назорат-ҳисоб машиналари тизими онлайн тартибда ҳисоб-китоб хабарлари етказилишини таъминлаш учун техник жиҳатдан талабларга жавоб бериши керак. Бунинг учун амалдаги барча назорат-ҳисоб машиналари паркини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш талаби кузатилади. Бироқ, янги жиҳозлар билан жиҳозланиш кўпсарф тадбир ҳисобланиб, хўжалик субъектлари томонидан узоқ муддат давомида жорий этилади. Барча камчиликлар инобатга олиниб, лойиҳани амалга оширишда сарфланадиган вақт ва ҳаражатларни максимал даражада тежаш режалаштирилмоқда. Бунинг учун амалдаги ҳисоб терминаллари онлайн назорат-ҳисоб машиналари функцияси билан таъминланади. Ҳисоб терминаллари ҳамда онлайн назорат-ҳисоб машиналари функциясини бирлаштирилиши ушбу лойиҳанинг қулайлигини белгилайди.

Фискал машиналар модулини яратиш жараёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тасдиқланган тегишли ахборот ҳавфсизлиги талабларига мос равишда амалга оширилади. Жумладан, қўйилган мақсадга етишиш учун бир қатор вазифаларни бажариш ўринлидир. Булардан бири онлайн назорат-ҳисоб тизими орқали  Республикамиз ижтимоий-иқтисодий аҳволини назорат қилиш имкониятининг пайдо бўлишидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси реал вақт ичида онлайн назорат-ҳисоб машиналаридан келиб тушган бирламчи маълумотларни қабул қилиш ва тўлиқ хажмда сақлаш, шунингдек, ушбу лойиҳа иштирокчиларига тегишли маълумотни расмий сайтда чоп этиш каби маъсулиятли вазифаларни ўз зиммасига олади.

 Назорат-ҳисоб машиналарини фискал модул билан жиҳозлаш учун қуйидаги талабларни бажарилиши ўринли:

-           Солиқ тўловчилар ўз шахсий кабинетларида ишлатиладиган фискаль модулини рўйхатдан ўтказиш;

-           Лойиҳа амалга оиширилиши жараёнида маҳсулот ва хизматларга белгиланган тўловларни фискал модулини қўллаб-қувватловчи назорат-ҳисоб машиналари орқали қабул қилиш;

-           онлайн назорат-ҳисоб машиналари носоз ҳолатга келганида Давлат солиқ хизматлари мутассадди органларини хабардор этиш;

-           Онлайн назорат-ҳисоб машиналари ишини узлуксиз таъминлаш

Лойиҳада иштирок этиш мажбурий эмас.  Савдо-сотиқ ва хизматлар кўрсатиш соҳасида ўз фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали фискал модул белгиланган талабларга биноан  рўйхатдан ўтганидан сўнг лойиҳа иштирокчисига айланади. Табдиркорлик субъектлари келгусида фискал модулдан фойдаланиш учун белгиланган 1 йил мобайнида абонимент тўловидан озод этилиши мумкин.