Интернет орқали харид: қаллоблардан ҳимоя қилиниш усуллари

  Бугунги кунга келиб, интернет тармоғи ўз фойдаланувчилари иҳтиёрига қатор сайтлар ва ижтимоий тармоқ турларини таклиф қилиб келмоқда. Ҳаётимизда интернет тармоқларининг ўрни шунчалик аҳамиятлики, ҳаттоки доимий равишда бир-биримизга хабарлар, файллар, фотосуратлар юборишимиздан ташқари, онлайн-харидларни ҳам амалга ошириб келамиз. Бундай сер маълумотлар шароитида оддий фойдаланувчи “йўқолиб қолиши” ҳам мустасно эмас.

Интернет тармоқларидаги қатор сайтлар орқали “фақат бугун ва дархол” чақириғи билан ташкиллаштирилган йирик чегирмаларни таклиф қилувчи харидларга ундовчи, бунинг учун сотувни расмийлаштириш учун пластик картангизга тегишли маълумотлар талаб қилинишини кузатиш мумкин.  Бундай чақириқларга ишониб, пул маблағларингиз йўқолиш ҳавфи мавжудлигини унутманг, доим огоҳ бўлинг!

Сайт ёки Telegram-bot орқали тўловларни амалга ошираётганингизда, уларнинг ҳақиқийлигига ва расмий эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Сайтларнинг доменига алоҳида эътибор қаратинг. Ўз пул маблағларингизни йўқотишдан ёки уларни қайтариш усулларини излашга вақтингизни сарфлашдан кўра, сайтларнинг сертификатланганлигига вақт ажратинг.

Uzcard компанияси ўзининг расмий сайти ва интернетдаги расмий саҳифалар орқали сўнгги янгиликлари ва тавсилотларини эътиборингизга ҳавола этади:

Web: uzcard.uz

Facebook: Uzcrad

Instagram: uzcard24

Twitter: Uzcard

Мурожаатлар Uzcard  компаниясининг расмий call-марказининг 71-200-28-28 телефон рақами ҳамда  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. , This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почтаси орқали қабул қилади.