Uzcard янгиликлари

САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

  Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.СМС-хабарнома хизматини нега интернет орқали ёқиб бўлмайди?

Жавоб: СМС-хабарнома хизматига икки йўл орқали уланишингиз мумкин: банк ёки инфокиоск орқали. Ушбу хизматни интернет орқали ёқтириш эса ҳавфсизлик талабларига тўғри келмайди. Инфокиоск орқали смс-хабарнома хизматини ёқтираётганингизда картангиз айнан сизнинг қўлингизда эканлиги тасдиқланади. Ҳудди шу ҳолат банкда ҳам кузатилади, яъни, банк ходими картанинг эгаси сиз эканлигингизга ишонч ҳосил қилганидан сўнг ушбу хизматни боғлаб беради.

2. Менинг телефон рақамимга адашиб бошқа карта уланган, уни қандай қилиб блоклаш мумкин?

Жавоб: Баъзида карта эгалари томонидан смс-хабарномаларни бехосдан бошқа мобил телефон рақамларига  ёқиб қўйиш ҳолатлари  кузатилади. Агада сизга нотаниш смс-хабарнома келган бўлса, ушбу иловага киринг.  http://www.uzcard.uz/index.php/uz/component/k2/item/692-innovatsion-ulajliklar-musta-il-ravishda-uzcard-sms-khabarnomadan-uzilish

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

 UzCard Ўзбекистон аҳолисини Конституция куни билан муборакбод этиб, тинчлик, хотиржамлик ва Ватанимиз гуллаб-яшнашини тилайди!  

 Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида ғурур билан ўз хиссасини қўшиб келаётган ватанпарвар инсонларимиз сафи кенгайиб борсин! Барчага сиҳат-саломатлик, бахт ва истиқболли режаларнинг амалга ошишини тилаб қоламиз!

 

Янги йил “DUET” карталарисиз

  2018 йилнинг 1 январидан UzCard банклараро тўлов тизими томонидан “DUET” карталари орқали пул ўтказмалари тўхтатилади. “DUET” карталари бугунги кун талабларига жавоб бермаётгани ва қуйида келтирилган бир қатор омиллар бундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлди:

- мобил илова, СМС-хабарнома ва балансни текшириш хизматларини  ўрнатиш имконияти мавжуд эмаслиги;

 -  йўқотилган ва ўғирланган “DUET” пластик карталарини қайта тиклаш учун  камида 20 кун талаб қилиниши;

- оператив равишда картани блокка тушириш имконияти йўқлиги. Агарда “DUET” картаси йўқотилган ёки ўғирланган бўлса, уни фақат банк орқали блоклаштириш мумкин. Банк ўз навбатида, ушбу картани “stop-list” га киритиш учун яна қўшимча вақт сарфлайди. Тезкорликнинг йўқлиги сабабли, блокланмаган картадан транзакциялар амалга оширилиши, натижада  эса карта эгаси молиявий зарар кўриши мумкин.

Жорий йилнинг 3-чорак натижалари. 2018 йилнинг 1 январидан UzCard DUET карталари бўйича транзакцияларни тўхтатади

Электрон тижорат (E-Commerce)

 Ягона умумреспублика процессинг марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 3-чорак натижаларига кўра,  Ўзбекистонда электрон тижорат  (e-commerce) транзакцияларининг сони жорий йилнинг 2-кварталига нисбатан бироз камайган.

 Натижада, жорий йилнинг 3-кварталида e-commerce транзакциялар сони  220 млн. ни ташкил қилиб, ўтган чоракнинг худди шу вақтида қайд этилган  77,9 млн. та транзакцияга нисбатан 182,4% га кўпроқ эканлигини кўрсатмоқда. 3-чоракда электрон тижорат бўйича транзакцияларнинг умумий миқдори эса  13,4 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўз ўрнида ўтган йилги шу вақт оралиғида қайд этилган 4,08 трлн. сўмга нисбатан 228,4% га ортган. 

1

 

2

Онлайн ва оффлайн карталар

 “UzCard” банклараро тўлов тизими жорий йилнинг 3-чорагида  DUET (“оффлайн”)  карталар орқали амалга оширилган банклараро транзакцияларнинг умумий сони 14,2 минг транзакциядан иборат бўлиб, 16,3 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу вақт оралиғида банклараро транзакцияларнинг умумий сони 1,9 млн. бўлиб, миқдори эса 1,06 трлн. сўмни ни ташкил қилган.

Қайд этилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, UzCard 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, DUET карталар бўйича транзакцияларни тўхтатишга қарор қилди.  

6

 

3

 

Айтиб ўтиш лозимки, жорий йилнинг 3-чорагида мамлакат бўйлаб 1,4 млн. пластик карта ишлаб чиқарилган. Бу 2–чорак кўрсаткичидан 54,2 % кўп демакдир. 2017 йилнинг 2 – чорагида эмиссия қилинган карталар сони 908,210 мингтани ташкил қилган бўла, 2016 йилнинг 3-чорагида 1,7 млн. банк пластик карталари чиқарилган. Жорий йил кўрсаткичлари билан солиштирилганда 17,6 % га пасайганини кўришимиз мумкин. 

4

 

 

Ҳурматли карта эгалари!

UzCard маълум қиладики,  2017 йил 24 ноябр  соат 13:23 дан 14:10 гача бўлган вақт оралиғида POS ва E-POS терминалларининг процессинг маркази билан вақтинчалик  алоқа узилиши кузатилди.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Ҳурмат билан, Маъмурият

ҲУРМАТЛИ КАРТА ЭГАЛАРИ!

UzCard маълум қилишича, 2017 йил 24 ноябр  соат 13:23 дан бошлаб,  POS ва E-POS терминалларининг процессинг маркази билан вақтинчалик  алоқа узилиши кузатилмоқда.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 Ҳурмат билан, Маъмурият

 

CONTACT тизими UZCARD орқали пул ўтказмаларини жўнатиш хизматини жорий қилди

   UZCARD банклараро тўлов тизими CONTACT тўлов тизими  билан ҳамкорликда  янги лойиҳани амалга оширди. Унга кўра, CONTACT тўлов тизими  UZCARD карталари орқали  ҳам  пул ўтказмаларини жўнатиш хизматини жорий қилди.

 Пул ўтказмаларини UZCARD карталарига ҳисоб рақамининг реквизитларисиз, карта эгасининг исми, фамилияси, шарифи ва бошқа қўшимча ахборотлар талаб қилинмаган ҳолатда, фақат картанинг юз қисмидаги рақамларни кўрсатган ҳолда Россия ёки яқин хориж мамлакатларидаги исталган CONTACT тизими нуқталаридан жўнатиш мумкин. 

 Ўтказмалар АҚШ долларида амалга оширилади ва банклардан ҳам шу тартибда қабул қилинади.  Жўнатма  UZCARD картасига 1 дақиқадан бир неча дақиқагача бўлган вақтда келиб тушади, бу жараён эмитент банкка боғлиқ.

 Ҳозирги кунда Республикадаги 29 та банк UZCARD карталари эмитентлари ҳисобланади. Ўзбекистонда биринчи бўлиб бу хизматни Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банки йўлга қўйди,  кейинчалик хизмат бутун Республикага ёйилди. Тизимлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб ишларини  Россиянинг кредит ташкилоти- "Азия-Инвест Банк" акционерлик тижорат банки  амалга оширади.

 Айни вақтда CONTACT Хитойнинг миллий тўлов тизими China Union Pay, Қирғизистоннинг миллий «Элкарт» тўлов тизими, Приднестрове Молдавия Республикасининг миллий «Приднестровье» тўлов тизими  ва Молдованинг “Радуга”  тизимлари билан халқаро пул ўтказмалари бўйича лойиҳалар устида ишламоқда.  

Қўшимча маълумот

 CONTACT тўлов тизими 1999 йил Россияда илк пул ўтказмалари тизими сифатида иш бошлаган. Тизим QIWI гуруҳига киради ва КИВИ Банки оператори ҳисобланади. CONTACT  Россия ва яқин хориж мамлакатлари доирасида пул ўтказмалари соҳасида етакчилардан бири бўлиб, 900дан ортиқ Россия ва халқаро молиявий институтлар  ҳамкорлигида фаолият олиб боради. Халқаро тармоқ 170 га яқин мамлакатда 500 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатувчи банк бўлимлари, тўлов терминаллари, банк тўлов агентлари офислари ва бошқа муассасаларига эга.  

Савол ва жавоблар

 Ҳафтанинг ҳар жума куни www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.Карта очиш учун нима қилиш лозим?

 «UzCard» пластик картлари Ўзбекистонидаги исталган банкда очиш мумкин. Карта очиш учун ўзингиз билан паспортингизни олишингиз ва танлаган банкингизда ариза ёзишингиз керак. Пластик карта олиш учун баннка 10000 сўм миқдорида пул тўланади. Шу вақтдан бошлаб сиз танлаган банк 3 иш куни давомида сизга банк пластик картасини тақдим этиш масьулиятини олади.

2.Қайси ҳолатларда пластик карта учун тўлашим керак ва бу қанча бўлади?

Пластик карта учун тўланадиган бир неча ҳолатлар бор, улар қайсилар:

-Пластик карта йўқотилганида ёки ўғирлатилганда банкка янги карта беришларини сўраб, ариза билан мурожаат қилишингиз керак, картани янгилаш 10 000 сўмни ташкил қилади.

-Пластик картага зарар етказиладиган бўлса, банкка дарҳол мурожаат қилинг. Банк ҳодимлари 3 иш куни мобайнида картани қайта чиқари берадилар, ҳизмат нархи – 10 000 сўм.

-Янги карта олиш учун ҳам шу миқдордаги маблағ 10 000 сўм тўланади. 3 иш кунидан сўнг сиз ўз «UzCard»картангиздан бемалол фойдаланишингиз мумкин. 

Терминал “Рад этилди” ёзувли чек чиқардими?

 UzCard ўз карта эгаларига “Карта балансини текшириш” хизмати орқали ҳисоб рақамдаги  маблағни доимий равишда текшириб боришни маслаҳат беради.  

 Агар POS-терминал қувват манбаининг ( яъни, заряди) тугаши  натижасида бутунлай ўчиб қолса, терминал тўлов амалга оширилишига тегишли чек чиқармайди. Бу ҳолатда,  ушбу терминал қайтиб ишга тушганида “Картанинг балансини текшириш” хизмати орқали банк пластик каратадаги ҳисобни жойида текшириб олиш ўринли бўлади.  

 Агар  электр таъминотида узилишлар ҳамда пластик карта билан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари кузатилса (яъни, картани терминалга киритиш ва тезкорлик билан уни терминалдан чиқариш), POS-терминал “Рад этилди” ёзуви чоп этилган чек чиқаради. Банк пластик картасидан ечиб олинган пул маблағи кейинги онлайн-операция амалга оширилишидан аввал  ушбу терминал орқали ўз карта ҳисобига автоматик равишда қайтарилади. 

Савол ва жавоблар

 Ҳафтанинг ҳар жума куни uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. СМС-хабарнома хизматини фақат пул маблағи тушишини кўрсатадиган қилиб созлаш мумкинми?

Жавоб:  «UzCard» системаси ўз карта эгаларини нафақат маблағ тушиши балки уларниг сарфлари тўғрисида ҳам хабардор қилади. Ушбу хизмат турларидан бирини ўчириш ва уни мустақил равишда жиҳозлашнинг иложи йўқ.

2. Саволим шундан иборат эди, UzCard карталаридан интернетдан ҳаридларни (онлайн-дўконларда), шунингдек, онлайн-ўйинлардаги ўйин ичидаги ҳаридларни амалга оширишим мумкинми?

Жавоб: Ҳа, UzCard карталари ёрдамида бунинг имкони бор, фақат мобил тўлов иловалари орқали. Бугунги кунда мобил тўлов иловалари турли  хизматларни таклиф қилмоқдалар, уларнинг орасида маҳаллий интернет дўконларидаги, шу билан бирга онлайн-ўйинларда ўйин ичидаги тўловларни амалга ошириш имкони мавжуд.  Тўлиқ маълумотни ҳар бир мобил илованинг ўзидан, уни «Play Market» ёки «AppStore» дан юклаб олган ҳолда, билиб олишингиз мумкин.