Uzcard янгиликлари

Европанинг энг йирик авиаконцерни блокчейн технологияларини синовдан ўтказмоқда

 Lufthansa AG концерни авиачипталар буюртмасини блокчейнга ўтказиш ва сайёҳлик иловаларини синовдан ўтказишга қизиқиш билдирмоқда.

 Европанинг энг йирик авиаконцерни Lufthansa AG ва Швейцариянинг  блокчейн-стартапи Winding Tree ўртасида ҳамкорлик имзоланди. Ҳамкорлик доирасида start-up лойиҳа токенларини сотувчи сифатида иштирок этади. Таклифдан мақсад сайёҳлик соҳаси маҳсулотларини паст нархларда сотувчи илк оммавий блокчейн-маркетплейс яратишдир.

 Winding Tree нинг B2B- марказлаштирилган платформаси сайёҳлик секторида хизматларни таклиф қилувчи компания ва бизнес ўртасидаги воситачилар ҳаракатларини тартибга солиш орқали туристик маҳсулотлар саноатини қайта ташкил этмоқчи. Лойиҳа асосчилари платформа авиалиниялар, меҳмонхоналар ва бу хизматга эҳтиёж сезувчи бошқа соҳа ва бизнесларни боғловчи бирлик бўлиб ҳизмат қилишига умид билдирмоқда.  

 Winding Tree авиаконцерн билан ҳамкорликни имзолаб, ҳаво транспорти соҳасидаги мутаҳассисларга мурожаат қилиш имконига эга бўлади. Lufthansa билан ҳамкорликда старт-апнинг вазифаси фойдаланувчиларни мехмонхона, авиачипта ва круиз тўловларини амалга оширишлари мумкин бўлган токенларни сотишни ўз ичига олади. Бундан ташқари, авиакомпания ўз API ларини  Winding Tree платформасига киритмоқда.

Winding Tree стартапи ICO си 1 ноябрдан ўз ишини бошлайди. Лойиҳага шу вақтга қадар SAFT (Simple Agreement for Future Tokens) инвестицион концепциясидан фойдаланиб 500минг АҚШ доллари жалб қилинди ва октябр ойи сўнгигача сотувлар доирасида маблағни яна 1,5 млн АҚШ долларигача кўтариш кўзда тутилган.

ҲУРМАТЛИ КАРТА ЭГАЛАРИ!

 Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг маълум қилишича, профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2017 йил 17 октябр соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

UnionPay карталари қаерда қабул қилинади?

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази барча Uzcard терминал тармоғи бўйлаб UnionPay халқаро карталари қабулини таьминлаган ҳолда UnionPay халқаро карталари эквайринги бўйича лойиҳани қўллаб-қувватлайди.

 Ҳозирги кунда бутун Тошкент бўйлаб UnionPay карталаридан тўловни амалга ошириш мумкин бўлган терминаллар жойлаштирилган. Карта эгаларининг қулайлиги учун терминал аппаратлари жойлашуви рўйҳатини тақдим этамиз:

Эслатиб ўтамиз, UnionPay халқаро карталарини Ipak yuli, Invest Finance bank, HamkorBank, Asia Alliance bank, Davr банкларидан олишингиз мумкин.

 P.S Ҳурматли дўстлар, агар шаҳримиз бўйлаб, UnionPay логотипи туширилган стикерларга дуч келсангиз, билингки, бу ерда UPI карталарига ҳизмат қилувчи терминал мавжуд. 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази раҳбарияти ўзгарганини хабар қилади

 Жорий йилнинг 2 октябридан,  Маҳмудов Ахрор Аброрович Ягона Умумреспублика Процессинг Марказининг директорлик лавозимида ўз ишини бошлади.   

 Айтиб ўтиш лозимки, 2017 йилнинг 2 октябрига қадар  вақтинчалик  директорлик вазифасини Деҳқонов Беҳзод Назирович  бажариб келган.  “ЯУПМ” МЧЖ директори тайинланганидан сўнг, Деҳқонов Беҳзод Назирович техник масалалари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

 Қўшимча маълумот: Маҳмудов Ахрор Аброрович  1984 йилнинг 30 ноябрида Ташкент шаҳрида дунёга келган. Маьлумоти олий. Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси. 2014 йилнинг 14 октябридан жорий йилнинг 29 сентябрига қадар «SENSIS GROUP» МЧЖ компаниясида директор лавозимида фаолият юритган.  

САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1.Ассалому алайкум, доимий равишда юбориладиган бир дона смс-хабарноманинг қиймати неча пул эканлигини билмоқчи эдим. Жавобингиз учун рахмат.

Жавоб: Смс-хабарнома пластик картадан фойдаланилганда муҳим хизмат турларидан бирини бажаради. Бир дона кириш хабари 0,01$ қийматида белгиланган. 

2. Менинг пластик картамда смс-хабарнома хизмати ёқилган эди. Бироқ, жорий йилнинг 30 сентябридан бошлаб ушбу хизмат ўчирилган ва смс-хабарномалар юборилмаяпти. Шуни билмоқчи эдимки, нега смс-хабарнома ўчирилган ва уни қайта ёқтириш учун нима қилишим керак?

Жавоб: Смс-хабарнома хизмати турли сабабларга кўра ўчирилиши мумкин, шунинг учун бунга бошқача ёндашишингиз ўринли. Бироқ, ушбу хизмат туридан фойдаланишингиз учун сиз уни қайта улашингиз керак. Бунинг учун сиз ўз Банкингизга мурожаат қилишингиз ёки инфокиоск орқали смс-хабарномани боғлашингиз ўринли.  

Қаҳва ва биометрия: Европа банки инновацион бўлимини ишга туширди

 Lloyds Bank инновацион технологиялар билан ёритилган замонавий бўлимлар тармоғини ишга туширди.

 Бошқа бир қатор банклар ўз бўлимларини ёпиб бораётганликларига қарамай, Lloyds Bank янги кўринишдаги бўлимини ишга туширди.

 Манчестерда жойлашган Британия Lloyds банкининг янги бўлими ўзида қаҳва ва биометрик технологияларни жамлаган. Ушбу бўлим реконструкциясига 3 миллион фунт стерлингга яқин маблағ ажратилган бўлиб, банк тармоғидаги бошқа бўлимлардан ушбу қирралари балан ажралиб туриши эътиборга лойиқ. 

 Банк тармоғидаги янги бўлим энг қимматга айланди: унинг реконструкцияси учун 3 млн. фунт стерлинг сарфланди.  

 Банк бўлинмаси салқин офис кўринишадиги хоналардан ташқари қаҳвахонани ҳам  ўзида жамлаган. Банк қутичасини ижарага оладиган мижоз ушбу бўлимга ўз бармоқ изларини сканерлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда кириши мумкин.

 Бу каби инновацион бўлимлар фақат Lloyds банкида фаолият юритмайди. Режага мувофиқ, кейинги ойда инновацион технологиялар билан ёритилган замонавий бўлимлар, қаҳва ичиш ҳамда онлайн-банкингдан ҳавфсиз фойдаланиш ҳудуди Nationwide банкида ҳам очилар экан.

 Lloyds банкининг вакили Джейкоб Пфодлер аниқлик киритишича, Манчестердаги бўлим бир қатор филиаллар ичида биринчи бўлиб фаолиятини бошлаган. Филиаллар  Lloyds Bank, Halifax ва Bank of Scotland брендлари остида ишини юритади.

Mercedes-Benz дронлар ёрдамида етказиб бериш хизматини синаб кўрмоқда

Mercedes-Benz дронлар ёрдамида етказиб бериш хизматини синаб кўрмоқда. Фото: mbgalerie.org

Mercedes-Benz Швейцариянинг Цюрих шаҳрида дронлар ёрдамида етказиб бериш жараёнини намойиш этди.

Дронлар ёрамида етказиб бериш хизмати бизга яқинлашмоқда:  Mercedes-Benz Vans дронлар ва компаниянинг ўзида ишлаб чиқарилган фургонлар орқали етказиб бериш концепсиясида учиш синовларини амалга ошириш учун siroop e-commerce-стартапи ҳамда дронларни етказиб берувчи Matternet билан бирга ҳамкорликни йўлга қўйди. Компания ОАВ учун siroop платформасидан фойдаланган ҳолда швейцариянинг кичик тадбиркори тайёрлаган кофени етказиб бериш жараёнини намойиш этди.

Тизим буюртма учун тайёрланган бошқа ташқи платформа каби ишлайди: ишлаб чиқарувчининг сотувчиси буюртма тўғрисидаги маълумотларни киритади ва Matternet га юборади. Дрон эса буюртмани қаердан олиб, қаерга олиб боришни ўзи билади.

Дрон қадоқдаги QR-код ёрдамида буюртмани белгиланган жойга етказиш ҳақида маьлумотларни ўқийди. Сўнг у маҳсулотни 20 км масофадаги буюртмачига тўғридан-тўғри  соатига 70 километрлик максимал тезлик билан етказиб беради.

Дрон ер сатҳидан 80 метр баландликда учади, сўнг Mercedes-Benz фургони томига қўнади. Фургон эса дронни белгиланган манзилгача тўғридан-тўғри етказиб қўяди. Жараён оҳирида фургон ҳайдовчиси дрон ичидан пакетни олади ва буюртмачининг эшигигача етказиб беради. 

САВОЛЛАР ВА ЖАВОБЛАР

 Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилига ёки сайтимиздаги онлайн чатга юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Тўлов амалга оширилаётганда уч марта нотўғри пароль терилганда нима қилиш керак ва кимга мурожаат қилиш керак?

Жавоб: Одатда карта эгалари пароль ва  PIN-код тушунчасини бир-бири билан адаштиришади. PIN-код  пластик карта банкда қабул қилиб оланаётган вақтда  карта эгалари томонидан ўрнатилади. Агарда Сиз, айтайлик, тўловни амалга ошириш вақтида уч маротаба карта PIN-кодини нотўғри киритган бўлсангиз, картангиз автоматик равишда блокка тушади ва у орқали операцияларни амалга ошириш имкони бўлмайди. Пластик картангиз ишлаш ҳолатига ўтиши учун сиз хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ва муаммони бартараф қилишингиз ўринли.

2. Ассалому алайкум, интернет орқали смс-хабарнома хизматини қандай улаш мумкин?

Жавоб: Агар Сиз смс-хабарнома хизматидан фойдаланишни истасангиз, сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат қилишингиз ёки инфокиоск  орқали ушбу хизматни улашингиз мумкин. Таъкидлаш жоиз, смс-хабарнома хизматини интернет орқали улаш имкони ҳозирча йўқ.

Пластик карталар энди беш йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилади

 Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази “Узкарт” банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлмиш банклар томонидан муомалага чиқариладиган UZCARD EMV пластик карталарнинг амал қилиш муддатини беш йилгача белгилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача  UZCARD EMV пластик карталар уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди. Жумладан, ушбу қарор карта эгалари ҳамда тижорат банклари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилингани алоҳида эътиборга лойиқ.