Uzcard янгиликлари

Хурматли карта эгалари!

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази шуни сизга маълум қиладики, профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2016 йил 25 март соат 00:30 дан 04:30-гача онлайн терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик алоқа узилиши мумкин.

 

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Маъмурият.

Ўзбекистон республикаси тижорат банклари карточкаларини Uzcardнинг янгиланган логотипи билан ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон тижорат банклари томонидан Uzcard тўлов тизимининг янги логотипи билан пластик карточкалар ишлаб чиқилмоқда. Янги логотипнинг ранги миллий ватанпарварлик руҳини ҳамда фойдаланувчиларнинг мазкур брендга бўлган ишончини орттиришга хизмат қилади. Логотип Ўзбекистон миллий рамзларига хос бўлган ранглар мажмуи асосига қурилган.

Бизнес Интернет сари интилмоқда

Ҳар қандай бизнесни оқилона ташкил қилиш унинг функционал элементлари тизимини аниқ ўйлаб чиқишни талаб қилади. Зеро айнан шулар сотув ҳажмининг ўсишини таъминлайди, хизмат кўрсатишни сифатини яхшилайди ва, шу билан бирга, бизнес жараёнларни таҳлил қилиш учун қулай шароитлар яратиш орқали иш жараёнини анчайин енгиллаштиради. Электрон бизнес (e-commerce)да бундай элементлар бир қанча ва улар бизнеснинг муваффақиятли ривожланишига жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Электрон тижорат тўғрисидаги" Қонуннинг янги таҳририга имзо чекди

22 майда Ўзбекистонда "Электрон тижорат тўғрисидаги" Қонуннинг янги талқини кучга кирди. Ушбу Қонун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 апрелда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2015 йил 15 майда маъқулланган. "Электрон тижорат тўғрисидаги" Қонуннинг аввалги таҳрири 2004 йилнинг 29 апрелда қабул қилинган эди.

Батафсил

 

Uzmobile Uzcard терминаллари учун янги тариф режасини йўлга қўйди

Ўзбекистонда пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича жадаллик билан ишлар олиб борилмоқда. Тижорат банклари ойлик иш ҳақи лойиҳаларини жорий этиш, шу билан бирга замонавий электрон тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари тизимини кенгайтириш бўйича жадал тарзда ишлар олиб бориш давом этишмоқда. Лекин тўлов терминаллари сонининг кўпайиб бориши республикамиз миқёсида Uzcard банк пластик карточкалари учун алоқа каналлари ишлашининг доимий тарзда яхшилаланиши талаб этилади.

Uzcard: Электр энергияси учун тўлов Интернет тармоғи орқали тўловчилар сони кўпайди

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида хизматлар сони ортиб бормоқда ва бугунги кунда Uzcard карточкалари эгалари харид ва хизматлар учун уйдан чиқмаган ҳолда Интернет тармоғи ёрдамида тўловларни амалга оширмоқдалар.

"СМС-хабар" хизмати тарихини юритиш бўйича функционал жорий этилди

Бугунги кунда пластик карточкалар шунчалик оммавийлашиб кетдики, бу карточкаларнинг биз учун яратаётган кенг имкониятлардан фойдаланмаётган одамларнинг ўзи йўқ бўлса керак. Маълумки, электрон тижорат имкониятларидан фойдаланиш, хох у мобил тўловлар, хох Интернет тармоғи орқали хизматлар ва товарлар учун тўловлар амалга ошириш бўлсин, карта орқали амалга оширилган транзакцияларни кузатиб бориш имконини берувчи СМС-хабар хизматини улаш зарур.

Uzcard: Тўлов тизимидаги такомиллашув пластик карточкаларининг имкониятларини кенгайтирмоқда.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Миллий тўлов тизимини такомиллаштирилиши ва пластик карточкалари қўлланинилишини кенгайтирилишига бағишланган анжуманда Ўзбекистон Марказий банки, мамлакатимиз тижорат банклари, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ – БИЗНЕСНИНГ ИШОНЧЛИ СТРАТЕГИЯСИ

Ўзбекистонда банк соҳасининг ривожланиши мамлакатда бозор муносабатларини шакллантириш ва хусусий бизнес ўсишини мустаҳкамланишга улкан туртки беради. Ҳозирда ҳар бир тадбиркор, агарда замон билан ҳамқадам юрса, ўзи учун янги технологияларни очса ва доимо воқеа-ҳодисалардан хабардор, огоҳ бўлса, ишончли ва сердаромад бизнесни яратишда ажойиб натижаларга эришиши мумкинлигини тушунади. Uzcard пластик карталари ва уларга терминалларнинг кенг тарқалиши туфайли ҳозирги бизнесменларда ҳисоб-китоб операциялари, инкассацияларни амалга ошириш, харидорларнинг кенг қатламини жалб этиш учун вақтни тежаш, бинобарин савдо айланмаларини кўпайтириш имконияти пайдо бўлди.