Uzcard янгиликлари

UZCARD FAMILY – ОИЛАНГИЗ УЧУН ҚЎШИМЧА КАРТАЛАР ОЧИНГ!

— «Э, афсус, картам биттагина, ахир бугун дўконга бозор-ўчар қилишга чиқишим керак эди, хотиним тиш шифокори қабулига ёзилган, болаларни мактабига ўқув қуроллари олишим керак эди... Ҳаммасига қачон улгураман!?».

ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР РИВОЖИ

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Марказий банки билан биргаликда "Банк тизимида электрон тўловлар ва интерактив хизматлар ривожининг долзарб муаммолари" мавзусида анжуман ўтказилди.

BANKEXPO-2015 КЎРГАЗМАСИ – БАНК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЯНАДА ЯҚИН БЎЛМОҚДА

«Ўзкўргазмасавдо» Тошкент кўргазма марказида «BankEXPO – 2015» Банк технологиялари, ускуналари ва хизматлари VIII миллий кўргазмаси тугалланди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий реформалар, ахборот ва коммуникацион технологиялар бўйича қўмиталари, Ўзбекистон банклар Ассоциацияси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакат тижорат банклари, лизингга берувчилар ассоциацияси компаниялари, етакчи суғурта компаниялари, маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар қатнашдилар.

ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗАНИ ЭНДИлИКДА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА РАСМИЙЛАШТИРИШ МУМКИН

Ўзбекистон Марказий банки аҳоли билан ҳисоб-китоб қилишда тўлов терминалларини таъминлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритди.

ЎЗБЕКИСТОНДА ПЛАСТИК КАРТАЛАР БОЗОРИ: 2014 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази 2014 йил якунларини чиқарди. Ўзбекистоннинг 26 банкини бирлаштирган Uzcard тўлов тизими пластик карталар ёрдамида нақдсиз тўловларни оммалаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Ўтган 2014 йил компания учун замонавийлариштириш ва муваффақиятли кўрсаткичлар йили бўлди. У техник база ва инфратузилмани ривожлантириш, тизим ишининг сифатини ошириш, инновацион технологияларни излаш ва топиш, Ўзбекистон аҳолиси учун янги қулайлик ва хизматларни тадбиқ этиш йили бўлди.

POS-ТЕРМИНАЛЛАР ОРҚАЛИ КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР УЧУН ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Uzcard да POS-терминаллар орқали коммунал хизматлар учун бир зумда тўловлар амалга ошириш учун IQFront тизими ишлаб чиқилди. Маълумки илгари Online ва Duet пластик карталари ёрдамида терминалдан коммунал хизматлар: газ, электр, сув ва х.к. учун тўлов амалга оширилганида, истеъмолчи ҳисобварақасига пул ўтказиш учун операторларга квитанция ва чекни тақдим этиш лозим бўлган, шу сабабли хизматларни ишга солиш дарҳол амалга ошмаган.

ЭНДИ UMS ОПЕРАТОРИНИНГ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ХОҲЛАГАН ИНФОКИОСКДА ТЎЛАШ МУМКИН!

Uzcard шуни маълум қиладики жорий йил 1 декабридан бошлаб Online ва Offline Duet пластик карта соҳибларида UMS мобил оператори хизматлари учун бутун Ўзбекистон бўйлаб банкомат ва инфокиосклардан тўлаш имкони пайдо бўлди.
Ушбу хизмат комиссия ҳақи тўловисиз амалга оширилади (фойдаланувчилар учун комиссия 0%)
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzcard карта соҳиблари учун 1 мингдан ортиқ инфокиосклар фаолият кўрсатмоқда.

Картангизни муддати тугаётган бўлса нима қилиш керак?

Пластик карталар ҳаётимизга мустаҳкам кириб бориб унинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Унинг кенг имкониятлари Ўзбекистон аҳолиси учун барча турдаги хизмат соҳаларини қамраб олди. Савдо тармоқлари, тиббий муассалалар, автомобиль ёқилғи қуйиш жойларидан бошлаб интернетдаги электрон тўловларигача Uzcard карталари бугунги кун кишисининг ўрнини ҳеч ким боса олмайдиган ёрдамчиларига айланган.

Ўзбекистонда электрон савдо: инфографика ва фактлар

Ўзбекистонда интернет банкинг тўғрисида Uzcard статистикаси асосида хулоса чиқариш мумкин. 2013 йилнинг охиригача августдан бошлаб 5 ой давомида Uzcard тизимида хизмат етказиб берувчилари ва е-дўконлар томонидан 1,2 миллионта транзакция амалга оширилганлиги ҳисобланди. 2014 йилда январ ойидаёқ 750 минта транзакция амалга оширилди сентябр эса 4 баравар ошган рақамни яъни 3,4 миллионта транзакцияни кўрсатди.

Uzcard: (МИМ) миграцияси муваффақиятли ўтди

Uzcard «SmartVista» дастурий-аппарат мажмуасининг маълумотлар базасини Power сериясидаги IBM янги ва қувватли сервер ускуналарига кўчириш лойиҳаси якунланганлигини эълон қилади.