Uzcard янгиликлари

Uzcard: Электр энергияси учун тўлов Интернет тармоғи орқали тўловчилар сони кўпайди

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида хизматлар сони ортиб бормоқда ва бугунги кунда Uzcard карточкалари эгалари харид ва хизматлар учун уйдан чиқмаган ҳолда Интернет тармоғи ёрдамида тўловларни амалга оширмоқдалар.

"СМС-хабар" хизмати тарихини юритиш бўйича функционал жорий этилди

Бугунги кунда пластик карточкалар шунчалик оммавийлашиб кетдики, бу карточкаларнинг биз учун яратаётган кенг имкониятлардан фойдаланмаётган одамларнинг ўзи йўқ бўлса керак. Маълумки, электрон тижорат имкониятларидан фойдаланиш, хох у мобил тўловлар, хох Интернет тармоғи орқали хизматлар ва товарлар учун тўловлар амалга ошириш бўлсин, карта орқали амалга оширилган транзакцияларни кузатиб бориш имконини берувчи СМС-хабар хизматини улаш зарур.

Uzcard: Тўлов тизимидаги такомиллашув пластик карточкаларининг имкониятларини кенгайтирмоқда.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Миллий тўлов тизимини такомиллаштирилиши ва пластик карточкалари қўлланинилишини кенгайтирилишига бағишланган анжуманда Ўзбекистон Марказий банки, мамлакатимиз тижорат банклари, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ – БИЗНЕСНИНГ ИШОНЧЛИ СТРАТЕГИЯСИ

Ўзбекистонда банк соҳасининг ривожланиши мамлакатда бозор муносабатларини шакллантириш ва хусусий бизнес ўсишини мустаҳкамланишга улкан туртки беради. Ҳозирда ҳар бир тадбиркор, агарда замон билан ҳамқадам юрса, ўзи учун янги технологияларни очса ва доимо воқеа-ҳодисалардан хабардор, огоҳ бўлса, ишончли ва сердаромад бизнесни яратишда ажойиб натижаларга эришиши мумкинлигини тушунади. Uzcard пластик карталари ва уларга терминалларнинг кенг тарқалиши туфайли ҳозирги бизнесменларда ҳисоб-китоб операциялари, инкассацияларни амалга ошириш, харидорларнинг кенг қатламини жалб этиш учун вақтни тежаш, бинобарин савдо айланмаларини кўпайтириш имконияти пайдо бўлди.

UZCARDНИНГ IT-МУТАХАССИСЛАРИ IBM ТИЗИМЛАРИ ВА ITIL КУТУБХОНАЛАРИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ОЛДИЛАР

Компанияда юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлиги ташкилот муваффақиятининг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) ҳозирда ўз ходимларини ўқитиш ва малакаси оширишга катта эътибор қаратмоқда, чунки замонавий вазият шундан иборатки, банк ва ахборот соҳаси чегарасида ишлаётган компаниялар юқори малакали универсал ходимларни топишга қийналади, шунинг учун ўз кадрларини тайёрлаш ЯУПМнинг устувор вазифасига айланган. Устига-устак ўқиш нафақат ходимларнинг касб маҳоратини оширади, уларда жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини ҳам шакллантиради.

БИЗНИ TWITTER ДА ЎҚИНГ!

Ҳурматли карта соҳиблари, сизларга яқинроқ бўлишга ҳаракат қиламиз ва мамнуният билан хабар қиламизки, Uzcard янгиликларини энди бизнинг Twitter даги саҳифамизда ўқишингиз мумкин.
Сизнинг обуна бўлишингиздан мамнун бўламиз!

UZCARD FAMILY – ОИЛАНГИЗ УЧУН ҚЎШИМЧА КАРТАЛАР ОЧИНГ!

— «Э, афсус, картам биттагина, ахир бугун дўконга бозор-ўчар қилишга чиқишим керак эди, хотиним тиш шифокори қабулига ёзилган, болаларни мактабига ўқув қуроллари олишим керак эди... Ҳаммасига қачон улгураман!?».

ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР РИВОЖИ

Тошкент молия институтида Ўзбекистон Марказий банки билан биргаликда "Банк тизимида электрон тўловлар ва интерактив хизматлар ривожининг долзарб муаммолари" мавзусида анжуман ўтказилди.

BANKEXPO-2015 КЎРГАЗМАСИ – БАНК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЯНАДА ЯҚИН БЎЛМОҚДА

«Ўзкўргазмасавдо» Тошкент кўргазма марказида «BankEXPO – 2015» Банк технологиялари, ускуналари ва хизматлари VIII миллий кўргазмаси тугалланди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бюджет ва иқтисодий реформалар, ахборот ва коммуникацион технологиялар бўйича қўмиталари, Ўзбекистон банклар Ассоциацияси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакат тижорат банклари, лизингга берувчилар ассоциацияси компаниялари, етакчи суғурта компаниялари, маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар қатнашдилар.

ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗАНИ ЭНДИлИКДА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА РАСМИЙЛАШТИРИШ МУМКИН

Ўзбекистон Марказий банки аҳоли билан ҳисоб-китоб қилишда тўлов терминалларини таъминлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритди.