Uzcard янгиликлари

ЯУПМ ҳамкорлар билан электрон ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланмоқда

Компанияларнинг кундалик фаолиятида ахборот технологияларининг татбиқ этилиши  бизни иш юритишнинг одатга айланиб қолган жараёнлари ва усулларидан борган сари узоқлаштириб, уларга янгича ёндашишга ундамоқда.

Ҳар қандай компания – энди иш бошлаётганидан тортиб, ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб улгурганига қадар замон билан ҳамнафас қадам ташлаши зарур. Энг аввало, бу янги бизнес ғояларни қабул қила олиш салоҳияти демакдир. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) электрон тўлов тизими соҳасидаги профессионаллар фаолият юритувчи илғор ва технологик компания ўлароқ, республикамизда биринчилардан бўлиб, ўз ҳамкорлари билан юридик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланган ҳужжатлар алмашинуви бўйича ислоҳотларни бошлади.

Компаниялар ўртасида электрон ҳужжат алшинуви тизимининг ноёблиги шундаки, Интернет глобал тармоғи орқали саноқли сонияларда ҳужжатлар билан алмашиниш имконияти мавжуд. Ушбу электрон ҳужжатлар имзоланган ва томонларнинг муҳрлари билан мустаҳкамлаб қўйилган анъанавий қоғоз ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эгадир.

Умуман, бизнинг мамлакатимизда электрон ҳужжат айланиши тизимига ўтиш мавзусида илк маротаба сўз юритилаётгани йўқ. Бир неча йилдан буён тадбиркорлар электрон рақамли имзолар (ЭРИ) билан тасдиқланган электрон ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни қулай шаклда солиқ органларига юбориб келмоқда.

Таъкидлаганимиздек, ҳужжатлар билан электрон шаклда ишлаш имконияти бизнинг мамлакатимизда принципиал жиҳатдан қандайдир янгилик саналмайди. 2003 йилдаёқ Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 562-II-сон Қонунида айтиб ўтилганидек, айни бир вақтнинг ўзида муайян шартларга риоя этилган тақдирда электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир. Муштарак айтганда, ушбу қонун ЭРИдан фойдаланиш регламентини белгилайди. Айни пайтда, унинг ёрдамида электрон шаклдаги ҳужжат юридик жиҳатдан аҳамиятга эга дея ҳисобланиши мумкин.  

Юридик жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланган ҳужжат айланиши соҳасидаги қонун ижодкорлиги борасида давлат томонидан фаоллик кўрсатилиши сабабли ундан фойдаланиш, чин маънода, самара ва фойда бермоқда. Шу муносабат билан яқин истиқболда республикамизда мазкур соҳа ривожланишига умид боғлашимиз мумкин.

ЯУПМ ўз ҳамкорлари билан электрон ҳужжат айланиши тизими бўйича “Faktura.uz” портали хизматидан фойдаланади.

 

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати 

«Woy-wo’» тўлов порталида товар ва хизматларнинг янги таъминотчилари

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – «Woy-wo’» Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Ҳозир пайтда, икки юзга яқин таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

«Woy-wo’»  фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Энди Сиз мазкур тўлов портали орқали қуйидаги таъминотчиларнинг товарлари ва хизматларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Ўқув маркази хизмати: itest.uz
  • Ўқув маркази хизмати: micros.uz
  • Ўқув маркази хизмати: englishclubpro.com
  • Саноат ва ихтисослаштирилган техника савдоси бўйича универсал ресурс: promzona.uz
  • ОАВ, журнал: ictnews.uz

 

Woy-wo’  тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Android учун

 iOS учун

 

Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Қуйидаги ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин: 2016 йилнинг август ойида DUET картани Online режимида ишлайдиганига алмаштириб бериш ҳақидаги ариза ёзганмиз. Ўтган давр мобайнида вақти-вақти билан банкка бориб турганмиз ва бизга Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида Online карталар йўқлигини айтиб келишганига қарамай, жорий йилнинг декабрь ойида банк ходими ариза йўқолганини маълум қилди.

Сизнинг аризангиз йўқолгани ҳақидаги масала юзасидан Сизга хизмат кўрсатувчи банкнинг бош офиси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, қайтадан DUET картангизни алмаштириш бўйича ариза ёзишингиз мумкин.

2.Пастик карта ПИН-кодини қандай алмаштириш мумкин?

ПИН-кодни хизмат кўрсатувчи банкда ёки ахборот киоскалари ва терминаллар орқали экрандаги йўриқномага  амал қилган ҳолда алмаштириш мумкин.

3. Пластик карточка эгаси доимий равишда унинг картаси билан амалга оширилган барча операциялар ҳақида маълумот олиб туриш имкониятига эгами?

Бугунги кунда пластик карточкалар эгаларига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги хизматлар тақдим этилмоқда:

- смс-хабарнома

- ахборот киоскаси кўмагида карта бўйича кўчирманинг қоғозда чоп қилинган шакли

- UZCARD, WOY-WO’, Upay, Payme, Click мобил иловалари

Шунингдек, WOY-WO’ тўлов порталининг мобил USSD хизмати ишга тушган бўлиб, удан *899# қисқа рақами орқали фойдаланиш мумкин. Қолаверса, мазкур хизматда дастлабки рўйхатдан ўтгач ва менюнинг Карталар/Кўчирма интерактив пунктларидан ўтгандан сўнг, карта операциялари бўйича кўчирма ҳам олиш мумкин.

Woy-wo’: мобил тўловлар тизими такомиллашмоқда

Жорий йилнинг ноябрь ойидан эътиборан Woy-wo’ тўлов порталининг мобил иловаси ишга тушди. Таъкидлаш жоизки, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) Интернет тўловлар мамлакатимизда ривожланиши ва янада оммавийлашиши учун изчил фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда, мобил тўловлар рисоладагидек ишлаши учун ушбу технологиянинг фойдаланувчилар учун хавфсиз ва қулай бўлиши ҳам ўта муҳимдир. 

Биз Woy-wo’ портали мобил иловаси фойдаланувчилари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш учун мунтазам равишда иш олиб борувчи ЯУПМ мутахассисларининг янги ишланмаси ҳақида хабар беришдан мамнунмиз. Мазкур ечимда турли фирибгарлик ҳолатларининг олидини олиш учун онлайн тўлов жараёнида карта эгасига ўзининг электрон ҳамёнини бошқара олиш имкониятини берувчи технологиядан фойдаланилади.

Кундалик ҳаётда учрайдиган ҳолат: ҳар қандай киши қариндоши ва яқинларига фойдаланиш учун ўз пластик картасини бериб туриши мумкин. Бу қуйидаги шаклда амалга оширилади. Сизнинг розилигингиз билан ўзингиз ишонч билдирган одам онлайн тўловни амалга ошириш учун картангизни ўзининг мобил иловасига боғлаб қўяди. Бироқ барчамиз ҳам пулларимиз сарф қилинаётганда, бундан хабардор бўлишни истаймиз. Энди Woy-wo’ тўлов портали мобил иловасидаги янги ишланма боис онлайн тўловларни тасдиқлаш карта эгасининг мобил телефонига смс-хабарлар шаклида юбориладиган  бир марталик пароллар ёрдамида амалга оширилади. Шу тариқа, ҳар бир онлайн тўлов пайтида маблағлар “ҳаракати” пластик карта эгаси розилиги билан рўй беради.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати

 

Woy-wo’  тўлов порталининг мобил иловасини юклаб олиш

Android учун

 iOS учун

 

Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Нима учун аксарият дўконларда DUET карталари қабул қилинмаяпти?

Ушбу дўконларнинг терминалларида DUET тизимидаги карталарга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган савдо картаси мавжуд эмас. Шу сабабли савдо тармоқлари ходимлари эски намунадаги (DUET) карталарга хизмат кўрсатишни рад этади. Ҳозирги пайтда, онлайн тизимида ишлаётган карточкалар сони тезлик билан ўсиб бормоқда. Аслида республикамиздаги барча банклар онлайн режимида ишлайдиган карточкаларни эмиссия қилмоқда ва яқин даврда офлайн режимидаги пластик карточкалар муомаладан чиқиб кетади.

2. DUET пластик карточкаларини Online режимида ишлайдиганларига алмаштириш жараёни қай тарзда амалга оширилади?

DUET пластик карточкаларини Online режимида ишлайдиганларига алмаштириш учун хизмат кўрсатувчи банкка тегишли ариза билан мурожаат қилиниши керак. Ушбу жараёнда DUET картасида қолган пул маблағлари фойдаланиш учун янги картага ўтказилади.

3. Банкда DUET пластик карточкаларини Online режимида ишлайдиганларига алмаштириб бериш ҳақида мурожаат қилинганда, карточкалар йўқлиги айтилиб, рад этилганда нима қилиш керак? Нима учун банклар эскирган DUET карталарини янги намунадаги карточкаларга алмаштиришга шошилмаяпти?

Ҳақиқатан, пластик карточкаларга нисбатан талаб ўта юқори бўлгани сабабли банкларда барча хоҳловчилар учун тақдим этиш учун етарлича карталар мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бироқ ушбу ҳолат одатга кўра, узоқ давом этмайдиган жараён. Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази DUET платформасидан тез фурсатларда Online тизимига ўтиш учун барча банклар билан ҳар томонлама ишлар олиб бормоқда. Айни пайтда, аксарият банкирлар Online платформадан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида яхши тушунчага эгадирлар. Фикримизча, агарда банк DUET карталарини Online режимида ишлайдиганларига алмаштиришни рад этса ёки алмаштириш жараёнини имкон қадар секинлаштиришга интилаётган бўлса, бу қуйидагилардан далолат беради:

- банк ходимларининг лаёқатсизлиги ва нопрофессионаллиги
- эскирган DUET платформаси ҳимоя тизими камчиликларидан фойдаланувчи банк ходимларининг ғаразли манфаатлари, улар нолегал даромаддан ажралиб қолишни асло истамайди.

Мақолаларимизнинг бирида хабар берганимиздек, “DUET” карталаридаги пул маблағлари ҳақидаги қайд бевосита картанинг ўзида сақланади ва технологик жиҳатдан молия муассасалари серверлари томонидан Online режимида ҳеч қандай назорат қилинмайди. Бу эса фирибгарларга карталарни бузиш ва тасдиқланмаган маблағларни киритиш ёки ҳаражатлар ҳисобига қўшиш учун улкан имкониятлар яратади.

Сизга хизмат кўрсатувчи банкка янги намунадаги картани чиқариш бўйича қайта мурожаат қилишни тавсия этамиз. Шунингдек, барча “DUET” карталари эгаларига  эскирган offline карталарни хавфсиз Online карталарига алмаштириш бўйича зарур чораларни кўриш ва шу аснода offline технологиялар даври интиҳосини тезлаштиришни тавсия қиламиз.

«Woy-wo’» тўлов порталида товар ва хизматларнинг янги таъминотчилари

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – «Woy-wo’» Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Айни пайтда, электрон савдонинг ушбу Интернет-ресурси таъминотчи-ҳамкорлар учун ўз бизнеслари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи қулай майдонча ҳам ҳисобланади. Энди турли товарлар ва хизматлар (Интернет, ТВ, мобил алоқа, китоблар ва фильмлар, дори ва пардоз воситалари, пойафзал ва кийим-кечаклар, канцелярия маҳсулотлари ва ўйинчоқлар, шунингдек, бошқа кўплаб нарсалар) учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Ҳозир пайтда, юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

«Woy-wo’»  фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Энди Сиз мазкур тўлов портали орқали қуйидаги таъминотчиларнинг товарлари ва хизматларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Озиқ-овқат етказиб бериш хизмати: Bringo.uz
  • Мактаб ўқувчилари давоматини назорат қилиш тизими: Uchenik.uz
  • Интернет провайдер: FiberNet.uz
  • Онлайн телевидение: I-TV.uz 

Ривожланаётган бозорлар: карталар қабул қилувчи тармоқларнинг юқори даражадаги ўсиш суръатлари

Бирмунча ривожланган бозорларда ўсиш омили регулировка қилиш ва янги технологиялар саналса, ривожланаётган бозорларда пластик карталарни қабул қилишдаги юқори ўсиш суръатлари қишлоқ ҳудудлари ҳисобидан амалга ошади.

Карталарни қабул қилиш бўйича паст даражадаги ҳудудлар рекорд даражадаги ўсиш суръатларини қайд этмоқда 

RBR компаниясининг сўнгги тадқиқот (“Жаҳон тўлов карталари бозори ва 2021 йилга қадар прогноз” /Global Payment Cards Data and Forecasts to 2021/) натижаларига кўра,  бутунжаҳон миқёсида карталар қабул қилувчи савдо шохобчалари сони 2015 йилда 7 миллиондан ортиқроққа – 54 миллионта шохобчага қадар ўсди. Энг юқори ўсиш кўрсаткичлари тўлов карталарини қабул қилиш тармоғининг ривожланиш даражаси ҳанузгача паст бўлиб қолаётган Осиё-Тинч океани минтақаси (ОТМ), Яқин Шарқ ва Африка, Марказий ва Шарқий Европада кузатилди.

ОТМда мижозлар карта орқали тўловни амалга ошириши мумкин бўлган савдо шохобчалари сони 2015 йилда 29 фоизга кўпайди. Бундай ўсиш суръати сезиларли даражада бир йил мобайнида тўлов карталари 4,7 млн. савдо шорхобчаларида қабул қилинган Хитой ҳисобидан амалга ошгани ажабланарли эмас. Хитойнинг савдо хизмат кўрсатиш шохобчалари мамлакатнинг кўп сонли, айниқса, карта эгаларига хизмат кўрсатиш даражаси паст бўлган қишлоқ ҳудудларидаги аҳоли талабларига ўз вақтида жавоб беришга интиладилар.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази
PR-хизмати таржимаси

«Woy-wo’» тўлов порталида товар ва хизматларнинг янги таъминотчилари

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ)нинг бугунги кунда жадаллик билан ривожланиб бораётган лойиҳаси – «Woy-wo’» Интернет тўловлари портали бир маконда турли товар ва маҳсулотларнинг таъминотчилари ва истеъмолчиларини бирлаштиришга замин яратади.

Айни пайтда, электрон савдонинг ушбу Интернет-ресурси таъминотчи-ҳамкорлар учун ўз бизнеслари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи қулай майдонча ҳам ҳисобланади. Энди турли товарлар ва хизматлар (Интернет, ТВ, мобил алоқа, китоблар ва фильмлар, дори ва пардоз воситалари, пойафзал ва кийим-кечаклар, канцелярия маҳсулотлари ва ўйинчоқлар, шунингдек, бошқа кўплаб нарсалар) учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Ҳозир пайтда, юздан ортиқ таъминотчи ташкилотлар шартномалар тузиб, мазкур портал орқали ўз хизматларини тақдим этмоқда. Жумладан, Интернет-провайдерлар, Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторлари, йирик савдо тармоқлари, суғурта компаниялари,  онлайн ТВ хизматлари таъминотчилари, ўқув марказлари, аптекалар ва бошқалар. 

«Woy-wo’»  фойдаланувчиларига маълумки, қарийб ҳар ҳафта ушбу порталга ўнлаб янги таъминотчилар қўшилиб бормоқда. Энди Сиз мазкур тўлов портали орқали қуйидаги таъминотчиларнинг товарлари ва хизматларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин:

  • Иш қидирувчилар учун сайт: uzjobs.uz 
  • Ўзбекистоннинг тиббиётга оид каталоги : mku.uz
  • Тўй ва тантаналарни ташкил қилиш: bazm.uz
  • Ахборот тизимлари соҳасидаги улгуржи савдо: itrade.uz
  • Хусусий клиника хизматлари: “Мадад-шукур” МЧЖ

Саволлар ва жавоблар

Ҳар жума кунлари  www.uzcard.uz сайтида бизга келаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз. Йўллаётган саволларингиз учун миннатдормиз. Ҳар бир савол, ўз навбатида, бизга камчиликларни бартараф этиш ҳамда хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга ёрдам бермоқда.

Саволларингизни  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилига юборишигиз мумкин.

Савол-жавоб:

1. Баъзан шошилинч равишда карта балансини текшириш  зарурати пайдо бўлади. Бироқ вақти-вақти билан кликда сўровни ишлаш билан боғлиқ хатоликлар юзага келади. Балансни текшириш учун муқобил  вариантлар борми?

Карта балансини бошқа усуллар билан ҳам текшириш мумкин. Мисол учун, Woy-Wo’ тўлов порталининг мобил иловаси ёрдамида. Агар Сизнинг рақамингизга смс-хабарнома хизмати уланган бўлса, атиги *899# қисқа рақамини териб, ўз картангиз балансини текширишингиз мумкин.

2. Янгилангандан сўнг, Woy-Wo’мобил иловасига кириб бўлмаяпти?

Мобил иловага янги функциялар қўшилиши ва унинг иш тузилмасидаги ўзгаришлар сабабли Woy-Wo’ янги талқинининг муваффақиятли ишлаши учун эскисини ўчириб ташлашингиз ва шундан сўнг янгисини ўрнатишингиз зарур.

3. Woy-Wo’ мобил иловасида қандай янгиликлар?

Жорий босқичда Woy-Wo’ мобил иловасига қуйидаги функционаллар қўшилди:

- фойдаланувчини рўйхатга олиш

- карталарни қўшиш

- карталарни активлаш

- Woy-Wo’ паролини қайта тиклаш

- картани таҳрирлаш

«Woy-Wo’»: Таъминотчилар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришни унутманг!

Компьютер технологиялари тараққиёти боис янги иқтисодий тушунчалар пайдо бўлмоқда. Бугунги кунда электрон тўловлар, Интернет-савдо, электрон пуллар ва бошқа кўпгина янгиликлар кундалик ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгаллашга улгурди. Аҳолининг электрон савдо воситалари хазинаси янада бойиши учун Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Woy-Wo’ тўлов порталини ташкил этиб, уни изчиллик билан ривожлантириб бормоқда.

Таъкидлаш жоизки, портал ёрдамида турли товар ва хизматлар (Интернет, ТВ, мобил алоқа, китоблар ва фильмлар, дори ва пардоз воситалари, пойафзал ва кийим-кечаклар, канцелярия маҳсулотлари ва ўйинчоқлар,шунингдек, бошқа кўплаб нарсалар) учун тўловларни осонгина амалга ошириш мумкин. Ҳозирги пайтда, шартномалар тузиб, портал орқали ўз хизматларини кўрсатиб келаётган таъминотчи ташкилотлар сафи жадаллик билан ортиб бормоқда.   

Ҳурматли Woy-Wo’ тўлов портали фойдаланувчилари, таъминотчи ташкилотлар фаолияти ҳақида сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз, уларни танлаш жараёнида биз учун ишончли йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, ушбу порталнинг барча фойдаланувчиларига энг асосий жиҳатни эслатиб ўтмоқчи эдик: таъминотчи ташкилотлар фаолияти ҳақида сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатининг ошишига ёрдам беради.

Таъминотчилар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришни унутманг!

ЯУПМ
PR-хизмати