Uzcard янгиликлари

Саволлар ва жавоблар

Бизнинг реклама ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимимизга ҳар куни мурожаатлар келиб тушади, ҳафтанинг жума кунлари энг долзарб мурожжатларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Агар сизда хам савол мавжуд бўлса, марҳамат This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  электрон почта манзилимизга хат ёзиб мурожаат қилинг, энг яқин мудддатларда Сизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

САВОЛ-ЖАВОБ

1. Картадан операциялар амалга оширалаётган бўлсада, SMS-хабар келмаётган бўлса нима қилиш лозим?

Бизнинг мутахассисларимиз томонидан носозлик сабаблари сифатида қуйидагилар аниқланди:

       1. Мобил телефон ҳисобидаги баланснинг етарли бўлмаслиги;

      2. Хизматнинг нотўғри  уланганлиги;

      3. Мобил тармоқ оператори томонидан СМС-хабарнинг етказилмаганлиги;

      4. Мобил оператори сигналининг заифлиги;

      5. Фойдалунувчининг мобил жиҳозидаги носозликлар.

Шунингдек, хар куни 24 соат мобайнида бизнинг Сall-марказимиз хизмат кўрсатмоқда (200-28-28 рақами орқали), бизнинг мутахассисларимиз сизнинг мурожаатингизга кўра, ушбу муаммони хал қилишда мамнуният билан ёрдам беришади.

2. POS-терминал транзакцияни амалга оширишда хатолик кўрсатса нима қилиш лозим?

Сизга хизмат кўрсатаётган банк сабабни ойдинлаштиришингизга ёрдам бера олади.

3. Ўзбекистонда халқаро Union Pay картлари эквайринги қай тарзда амалга ошади? Тадбиркор валютада ҳисоб очиши керакми? Ёки uzcard терминали уни қабул қила оладими?

ЯУТМ (Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази) саъй ҳаракатлари билан Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун тўловни Uzcard банк теминалларида UnionPay карталари орқали амалга ошириш ечими топилган. Агар савдо шохобчаси Ўзбекистон банкида валюта ҳисоби эга бўлса, валютадаги тўлов пули  унга ўтказилади (товар/хизмат нархи тизимда ўрнатилган курс бўйича). Агар валюта ҳисоби бўлмаса, ҳисобга маҳаллай валюта-сўмда товар/хизмат нархи/суммаси тушади.

4. Uzcard форумда иштирок этади, деб эшитдим. ICT 2016 форуми тингловчиси бўлиш учун қаердан рўйхатдан ўтишим лозим?

 Форумда бизнинг тингловчимизга айланишингиз учун Форумнинг расмий сайтига ўтишингиз ва анкетани тўлдиришингиз лозим. Интернет Форум барча тадбирларида тингловчи сифатида иштирок этиш бепул.

5. Е-POS-терминалида Merchant ID ва Terminal ID нима?

E-POS – электрон кўринишдаги тўлов терминали бўлиб, UZCARD EMV банк пластик карталари эгаларига товар, иш ва хизмат кўрсатувчилари фойдасига ушбу картадан бевосита фойдаланмасдан электрон тарзда тўловларни амалга ошириш иимконини беради. Банк электрон тўловларни қабул қила олиши учун E-POS тўлов терминалини рўйхатга олиш учун транзит ҳисоб очади.

Merchant ID ва Terminal ID – E-POS терминалнинг уникал рақамлари бўлиб, унга банк шартнома тузилгандан сўнг эгалик қилади. 

“ЯУПМ” МЧЖ ҚК ҳар йили ICTWEEK ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги иштирок этади

ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Internet FORUM 2016 бўлиб ўтади. Форум ўтказилишининг асосий мақсади ахборот технологиялари коммуникация соҳаларинг замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун ўзига хос мутахассислар майдонини яратишдир.

Ўзбекистонда электрон тўлов тизимларининг фаол ривожланиб бориши ва фойдаланувчилар ўртасида интернет-хизматларнинг тобора оммалашувини ҳисобга олган ҳолда, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази томонидан замонавий интернет-тўловлар ягона порталини яратиш мақсадида катта ишлар бажарилди. Шуни инобатга олиб, “ЯУПМ” МЧЖ ҚК “Электрон тўловларинг ривожланиши” йўналиши бўйича маъруза билан иштирок этади, унга кўра бизнинг спикер/маърузачимиз Ўзбекистондаги электрон тўловлар афзалликлари ва муаммолари ва янги “Woy-wo’” ахборот-тўлов портали ҳақида фикр юритади.

Бугунги кунда, пул активлари ва тўловларнинг ахборот-телекоммуникация технологияларининг ёрдамида нақдсиз кўринишга ўтиши даврида, ахборот хавфсизлиги тобора долзарб тус олмоқда. Шу мақсадда, Internet FORUM 2016да иштирок этиш учун биз “UZCARDда хавфсизлик ечимлари” мавзусида сўз юритувчи вакил/экспертимизни хам йўллаймиз.Маърузада маҳаллий онлайн тўлов карталари (UZCARD) хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг атрофлича ечимлари тўғрисида сўз боради.

Интернет Форум “Ўзэкспомарказ” МКК конференц-холлида блок конференциялари, секциялар йиғилишлари, мастер-класслар ва панель мунозаралар форматларида икки кун давомида бўлиб ўтади (2016 йил, 21-22 сентябрь кунлари).

Сизни кўргазмага таклиф қиламиз ва бизнинг вакилларимизни тинглаб кўришга чорлаймиз, зеро, ахборотга эгалик қилган шахс – дунёга эгалиқ қилади.

Мустақиллимизнинг 25-йиллиги муборак бўлсин!

Ҳурматли ҳамкорлар ва фойдаланувчилар! Сизни мамлакатимизнинг асосий байрами- Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25-йиллиги билан чин юракдан қутлаймиз!

Мустақиллик куни- бу ватан ғурури, унинг равнақи учун хизмат қилиш, оиламиз, яқинларимиз ва тупроғимизга бўлган муҳаббатимиз каби умумхалк, қадриятларимизни англовчи ва қадрловчи ҳар бир инсоннинг байрами.

Бундай хайрли ва хурсандчилик кунда Сизга мустаҳкам соғлик, улкан оилавий бахт, тинчлик, ҳотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз! Ҳар бир кунингиз қувончга, омадга ва янги ютуқларга тўла бўлсин!

Саволлар ва жавоблар

Бизнинг реклама ва жамоатчилик билан ишлаш бўлимимизга ҳар куни мурожаатлар келиб тушади, ҳафтанинг жума кунлари энг долзарб мурожжатларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Агар сизда хам савол мавжуд бўлса, марҳамат This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон почта манзилимизга хат ёзиб мурожаат қилинг, энг яқин мудддатларда Сизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

САВОЛ-ЖАВОБ

1. Uzcard терминал тизими тўлов учун қайси турдаги халқаро тўлов карталарини қабул қилади?

Ҳозирги кунда Union Pay International тўлов тизими карталарини.

2. Пластик карта ҳисобини тўлдиришнинг қандай усуллари бор?
Карта эгасининг карта ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйидаги йўллар орқали тушиши мумкин:

  • картага нақд пулсиз ойлиш иш ҳақи, пенсия, дивиденд, стипендия ва ҳ. кўринишидаги ўтказмалар;
  • хизмат кўрсатётган банк бўлинмасида "картадан картага ўтказма" операцияси (транзакция) амалга ошириш;
  • исталган банк бўлинмасидан нақд пул маблағларини қўйиш

3.Тўловни узимники бўлмаган картадан амалга ошира оламанми? Мендан карта эгасининг паспортини сўрашмайдими? Ва айнан қандай жойларда сўрашлари мумкин?

Ҳа, Сиз ўзингизники бўлмаган пластик картадан тўловни амалга оширишингиз мумкин, чунки карта эгаси уни учинчи шахсга беришга ҳақли. Лекин, агар карта эгаси банкка пластик карта ёрдамида ҳисоб бўйича тўловни амалга ошириш мақсадида борса, у ҳолда паспортга эга бўлиши керак. "Тижорат банклари томонидан банк карталарини сиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши” Ўзбекистон Руспубликаси Марказий Банк тартибига кўра: “Банк картаси эмитенти банк картаси эгасидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилишини талаб қилишга ҳақли”.

4. Woy-Wo' портали орқали тўлов қилиш афзалликлари нимада?

  • Фойдаланишдаги соддалиги ва қулайлигида - Мутлақо ҳар бир инсон (махсус билим ва кўникмаларсиз) ўзининг шахсий аккаунтини яратиши ва тўловларни амалга ошириши; 
  • Самадорлик - турли хил молиявий операцияларни исталган жойдан туриб ҳафтанинг исталган кунида амалга оширилиши; 
  • Тезкорлик- пул маблағлари транзакцияси (онлайн режимда) ўша заҳотиёқ амалга ошади;
  • Хавфсизлик- тизим тўлов карталари саноати халкаро PCI DSS стандартларига жавоб беради; 
  • Мижозларни техник қўллаб-қувватлаш дам олиш кунисиз 24 соат мобайнида.

5. Мен UZCARD-POS дастурий таъминот ҳақида эшиттим, унга эга бўлиш учун қаерга мурожаат қилишим керак? UZCARD-POS Wi-Fi орқали ишлайдими?

UZCARD-POS -терминаллар учун универсал ечим бўлиб, савдо шахобчаларининг молиявий операциялари ва маъмурий вазифаларини амалга оширишини таъминлайди. Янги дастурий таъминотни терминалга ўрнатиш ёки алмаштириш бўйича сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишингизни сўраймиз. GPRS ва Wi-Fi орқали интернетга уланиши мумкин.

Энди сиз офисдан чиқмасдан хам «Woy-wo’» билан шартнома тузишингиз мумкин

Барча ҳамкорлар диққатига! Энди сиз билан бизнинг оммавий таклифимизга  акцепт ёрдамида атига 3 босқичда ахборот-тўлов портали Woy-Wo’ орқали “ЯУПМ” МЧЖ ҚК шартнома тузиш имкониятига эгасиз.

Оммамий оферта нима?  Оммавий оферта – шартноманинг барча муҳим шартларидан иборат ноаниқ шахслар доираси учун мўлжалланган таклиф бўлиб,  унга кўра таклиф қилинган шартлар асосида оферент (таклиф бераётган томон) ҳохиш-иродасига кўра шартнома тузиш истагини билдирган ҳар қандай томон билан шартнома туза олади.

Акцепт -  бу таклифга розилик билдириш. Оммавий оферта акцепти мақсадида барча зарур ҳаракатларни амалга оширган шахс оферент  томонидан шартнома мажбуриятларини бажарилишини талаб қилишга ҳақли.

Акцептни расмийлаштириш учун www.woy-wo.uz порталига киришингиз, оммавий оферта билан танишишингиз ва “Офертани тасдиқлаш” ни тўлдиришингиз лозим.

Офертани такдирлаш

E-POS  ёрдамида электрон тўлов процессинги хизматларини кўрсатиш бўйича “ЯУПМ” МЧЖ ҚК билан Шартнома тузиш билан боғлиқ тўлиқ маълумот билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Пластик карталар орқали терминалларда тўловлар амалга оширишнинг афзалликлари!

Ҳар қандай пластик картанинг асосий афзаллиги – ўз маблағингиздан кечаю кундуз фойдалана олиш ва реал вақт ўлчамида ўз ҳаражатларнингизни назорат қила олиш имкониятидир. Пластик карталарнинг кундалик ҳаётда қўлланилиши кўплаб фуқароларга нақд пулсиз шаклда  товар ва хизматлар учун чекловлардан ҳоли ва ҳотиржам тўловларни амалга оширишлари учун шароит яратади.

Биргина савдо тармоғи, ресторан ва кафеларда тўловни банк пластик карталарида амалга ошириш тартиби жуда қулай ва қониқарли даражада самаралидир.

Шу борада, сўнгги пайтларда кўплаб савдо шохобчалари, катта супермаркетлардан тортиб кичик савдо дўконларида, автомобилга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, ресторанлар ва тез овқатланиш жойларида POS-терминалларини ўрнатиш тенденцияси авж олиб бормоқда. Тадбиркорлар, савдо шохобчалари эгалари учун ушбу терминални ўрнатиш ҳеч қандий салбий оқибатни келтириб чиқармайди. Ўрнатилган POS-терминал банк мулки ҳисобланади, агар терминал яроқсиз ҳолга келса ва бунинг оқибатида ҳисоб-китобдаги пул тушими амалга ошмай қолса, ушбу ҳолатни бартараф қилиш банк мажбурияти ҳисобланади. Агар иш давомида амалга оширилаётган транзакцияларда барча талаблар тўғри бажарилса, белгиланган тартибда чек расмийлаштирилса, биринчи навбатда кассир ва сўнгра савдо шохобчаси эгаси пул маблағларни қабул қилишда ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан бутунлай ҳоли бўладилар. 

Бугунги кунга келиб, савдо шохобчаларида ўрнатилган POS-терминаллар юқори даражадаги ишончлилиги билан ажралиб туради ва ишлаш жараёнида катта ҳажмдаги иш юкламасини уддалай олади. Терминал билан ишлашда содир бўладиган биргина муаммо – савдо тармоғи, дўкон ёки кафе ходимининг ушбу техник восита билан ишлашда етарли малакага эга эмаслигидир. Тизимдаги носозлик эса фақатгина онлайн боғланишдаги узилишлар бўлганда ва картадан маълумотлар қабул қилиб олиш тартиби бузилган ҳолатларда содир бўлиши мумкин.

POS-терминаллардан савдо айланмасида фойдаланиш афзаллиги шу қадар аёнки, у мутлақо кўшимча рекламага муҳтож эмас. Терминалдан фойдаланишдан савдо айланмасининг ҳар уч иштирокчиси хам манфаатдор бўлади. Агар банк савдо тармоғида терминалдан фойдаланиб ўз мижозлари сонини кўпайтирса, савдо шохобчалари эгалари сотиб олинган товар учун банк карталаридан тўловни амалга ошириш истагидаги қўшимча харидорлар оқимига эга бўладилар.

Карта ёрдамида товар ва хизматлар учун тўловнинг тезкор амалга ошиши – бу терминалларга эга бўлишнинг асосий афзаллиги. 

Мобил банкинг хизматининг афзалликлари

Тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган мобил банкинг хизматининг ривожланишида қуйидаги афзалликлар мухим аҳамиятга эгадир:

  1. Замонавий мобил тармоғи орқали хизмат кўрсатиш – тижорат банкларининг харажатларини кескин камайтириш, яъни кам харажат қилиш эвазига янги хизмат турларини мижозларга тақдим этиш имкониятини беради.
  2. Тижорат банклари филиаллари ва банкоматлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда мобил алоқа орқали амалга оширилаётган банк хизматларидан фойдаланувчи  мижозлар сафини кўпайтриш имкониятини беради. Шунингдек, ушбу хизмат тури республикамизнинг айрим ҳудудларида тезкор тўловларни амалга оширишда ягона муқобил хизматга (усулга) айланиши мумкин.
  3. Мобил банк хизмати мижозлар бир қанча қулайликлар яратади, яъни мижоз  банк офисларига мурожаат қилмай исталган жойда (уйда, офисда, дам олиш масканларида, умумовқатланиш жойларида) мобил банк хизматидан фойдалана олади.
  4. Мобил банк орқали молиявий амалиётларни бажариш, бошқа масофадан туриб бошқариш банк хизматларига нисбатан ишончли ва хавфсиздир.
  5. Географик жойлашув, банк ишлаш вақти каби омиллардан қатъий назар мобил банк хизмати мижозларни сифатли хизматлар билан таъминлаш имкониятига эгадир.
  6. Ушбу хизмат ёрдамида бошқа хизмат турларини кенгайтириш имконияти яратилади.

 

Молиявий секторда мобил хизматини тақдим этаётган тижорат банклари янги инновацион иштирокчи сифатида ўз мижозларига эга бўлади.

Саволлар ва жавоблар.

     Шу хафта давомида бизга бир қанча савол ва таклифлар тушди. Бизнинг мутахассисларимиз келиб тушган саволларга қуйидаги жавобларни тайёрлашди:

     1-САВОЛ: Эшитимча, UZCARD EMV картаталарнинг ишлаш муддати 3 йилни ташкил қиларкан. Лекин картамнинг юза қисмдаги ёзувлар ўчиб кетганлиги сабабли, картанинг ишлаш муддати менга ноъмалум. Қай тарзда картанинг ишлаш муддати тугаши ҳақида маълумот олсам бўлади?

     ЖАВОБ: Картанинг ишлаш муддати тугаши ҳақида қуйидаги йўл билан маълумот олишингиз мумкин:

1)      Банкка мурожаат қилиш;

2)      Агар карта СМС-хабарлар хизматига уланган бўлса, картанинг ишлаш муддати тугашидан 10 кун олдин телефон рақамизга смс хабар келади.

 

     2-САВОЛ: Қаердан пластик карталар бўйича хизмат кўрсатиш тарифи тўғрисида маълумот олиш мумкин?

     ЖАВОБ: Пластик карталар бўйича хизмат кўрсатиш тарифи тўғрисида, сизга картани тақдим этган банк бўлимига мурожаат этиб ёки Ўзбекистон республикаси Марказий Банкининг сайтидан маълумот олишингиз мумкин.

 

     3-САВОЛ: Тўловни амалга оширалётганда неча маротаба картанинг нотўғри ПИН-кодини (пароль) териш мумкин?

     ЖАВОБ: Пластик карталар 3 марта нотўғри ПИН-код киритилгандан сўнг блокка тушади. Карточкани блокдан чиқариш учун картани тақдим этган банкка мурожаат этиш лозим.

 

     4-САВОЛ: Қай тарзда Дўкон / кафеларда товламачиликдан сақланиш мумкин?

     ЖАВОБ: Дўкон ёки умум овқатланиш жойларида тўловни амалга оширишдан олдин ва кейин картангизни балансини ҳамда чекда ёзилган нарҳни текшириб солиштиринг. Шунингдек, СМС-хабарлар хизмати орқали хар бир тўлов ҳақида билишингиз мумкин бўлади. 

«Хавфсизлик» - Woy-wo’ нинг асосий ишлаш тамойили!

woy-wo'

Woy-wo’ портали орқали  онлайн тўловлар хавфсиз амалга оширилаётганлиги сабабли, ушбу порталга уланаётган товар ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг сони борган сари кўпаймоқда. Онлайн тўловларнинг хавфсзлигини таъминлаш мақсадида,  портал қуйидаги тамойиллар асосида фаолият кўрсатади:

    1. Товар ва хизмат кўрсатиш корхонарининг қонунчилик ва тизимнинг ички қоидаларига мувофиқлилик;

    2. Амалиётларнинг  интеллектуал тизим мониторинги;

    3. 3D Хавфсизлик баённомаси;

    4. Тўлов карталари бўйича Халқаро PCI DSS хавфсизлик стандартига мувофиқлилик.

 

Замонавий, қулай ва беҳатар тўлов  имкониятидан фойдаланинг!

Энди UZCARD-POS WI-FI орқали ишлаяпти!

Кундан кунга UZCARD-POS  дастурий таъминотида (ДТ) ишлаётган терминалларнинг сони ортиб бориши, ушбу махсулотнинг юқори тезликда ва барқарор ишлашидан дарак бераётганлигидан далолат беради. 

Ушбу дастурий таъминотнинг қуйидаги афзиликларга эга:  фойдаланишда соддалик, қисқа фурсат ичида транзакцияни амалга ошириш, хафсизлилик даражаси юқорилиги, Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораятган провайдерларни танлаш, GPRS ҳамда Wi-Fi орқали интернетга уланиш каби имкониятлар.

Терминалларнинг сифатли дастурий таъминотда  ишлаши терминал сотувчиси ва харидорининг самарадорлик гаровидир. Чунки ДТ қанча ишончли ва барқарор фаолият кўрсатса, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналар ва банклар учун ортиқча муоммолар келтириб чиқармайди.

UZCARD-POS - POS-терминаллар учун универсал ечим бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларининг молиявий амалиётлари хамда маъмурий вазифаларни амалга оширишни таъминлайди.

Янги дастурий таъминотни терминалга ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилишингизни сўраймиз.