Дунё янгиликлари

Лондонда пластик карталар орқали эҳсон қилиш имкониятини яратувчи ўнлаб терминаллар ўрнатилди

Лондонда пластик карталар орқали эҳсон қилиш имкониятини яратувчи ўнлаб терминаллар ўрнатилди. Фото: twitter.com

Эндиликда Лондон шаҳри аҳолиси NFC технологиялари ёрдамида ҳайрия ташкилотларига эҳсон қилиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Шаҳар бўйлаб, бошпанасиз аҳоли вакилларига ёрдам бериш имконияти яратилган терминаллар ўрнатилган.

Эҳсон қилишга мўлжалланган ихчам пунктлар Лондонининг 35 та жойида ўрнатилди.  Қиш мавсуми давомида бу каби терминаллар сони 90 тага кўтарилиши кутилмоқда. Пластик карта терминалга теккизилганда автоматик равишда ҳисобдан 3 фунт стерлинг миқдорида пул маблағи ечиб олинади. Йиғилган пул маблағлари  London Homeless Charities Group таркибига кирувчи ва уйсизларга ёрдам кўрсатувчи 22 та ҳайрия ташкилотлари ўртасида тенг тақсимланади.

Лондон мэри Садик Ханнинг таъкидлашича, шаҳар маъмурияти ҳам ушбу йирик ҳайрия лойиҳасини амалга оширишда иштирок этмоқда. Жумладан, мэрия биносида алоқасиз усулда эҳсон кўрсатишга мўлжалланган пунктлар ташкиллаштирилган.

Садик Хан томонидан таъкидланишича, ушбу тўлов воситаси бошпанасиз тунашга мажбур бўлганларга эҳсон кўрсатишда қулайликларни яратади.Таъкидлаш жоизки, Лондон аҳолиси  пластик карталар ёрдамида тўловларни амалга оширишни маъқул кўришади. Шу сабабли, эҳсон қилишнинг ушбу кўриниши бир қатор қулайликларни олиб келиши табиий

Нақд пул – фавқулотда вазиятларда: Австралия банкноталардан воз кечмоқда

Нақд пул – фавқулотда вазиятларда: Австралия банкноталардан воз кечмоқда. Фото: tonywalsh.com.au

  Австралиянинг Заҳира Банки раиси Филлип Лоу нақд пуллар самарали тўлов воситаси эмаслигини таъкидлаб ўтди.   Унинг фикрича, яқин келажакда нақд пуллар орқали тўловлар фавқулотда вазиятлардагина амалга оширилади. Шунингдек, Австралияда “Янги тўловлар”  платформаларнинг пайдо бўлиши тўловлар соҳасида янгиланиш омилларига асос яратилгани қайд этилди. Эндиликда, нақд пул бирлиги тўлов операцияларида камдан-кам учрайдиган воситада деб қайд этилмоқда.

Ушбу тенденция инобатга олинганда, электрон тўловларнинг ҳавфсизлигига алоҳида эътиборни кучайтириш талаб қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қоғозли чекларни мижозларга тақдим этиш сезиларли равишда қисқарган бўлиб,  бир австралиялик учун йилига атиги учта тўлов тўғри келаркан.

Онлайн-тўловларнинг ўсиш суръатлари инобатга олинганда, Лоу eAUD, яъни Австралия долларининг электрон кўринишининг яратилиш эҳтимолларини муҳокама қилди. Ўтган йили ҳам ушбу эҳтимол муҳокомалар марказига тушган эди.v

Нақд пул – фавқулотда вазиятларда: Австралия банкноталардан воз кечмоқда. Фото: tonywalsh.com.au

  Австралиянинг Заҳира Банки раиси Филлип Лоу нақд пуллар самарали тўлов воситаси эмаслигини таъкидлаб ўтди.   Унинг фикрича, яқин келажакда нақд пуллар орқали тўловлар фавқулотда вазиятлардагина амалга оширилади. Шунингдек, Австралияда “Янги тўловлар”  платформаларнинг пайдо бўлиши тўловлар соҳасида янгиланиш омилларига асос яратилгани қайд этилди. Эндиликда, нақд пул бирлиги тўлов операцияларида камдан-кам учрайдиган воситада деб қайд этилмоқда.

Ушбу тенденция инобатга олинганда, электрон тўловларнинг ҳавфсизлигига алоҳида эътиборни кучайтириш талаб қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қоғозли чекларни мижозларга тақдим этиш сезиларли равишда қисқарган бўлиб,  бир австралиялик учун йилига атиги учта тўлов тўғри келаркан.

Онлайн-тўловларнинг ўсиш суръатлари инобатга олинганда, Лоу eAUD, яъни Австралия долларининг электрон кўринишининг яратилиш эҳтимолларини муҳокама қилди. Ўтган йили ҳам ушбу эҳтимол муҳокомалар марказига тушган эди.

Америка Қўшма Штатлари CVV-кодни ўзгартирувчи банк картасини синовдан ўтказмоқда

Америка Қўшма Штатлари CVV-кодни ўзгартирувчи банк картасини синовдан ўтказмоқда.Фото: itstep.az

Американинг PNC Bank номли йирик банки динамикли CVV-коди мавжуд бўлган тўлов картасига тегишли лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланганини эълон қилди. Картанинг орқа томонида доимий равишда янгиланиб борувчи учта рақамдан иборат ҳавфсизлик коди  акс эттириладиган кичик электрон дисплей ўрнатилади.

Маълумотларга кўра, бу каби инновацион карталар биринчилардан бўлиб PNC ғазначилик департаментида фаолият олиб борувчи тижорат эгалари учун таклиф қилинади. Динамикли CVV-код мужассамлашган PNC Bank томонидан яратиладиган ушбу тўлов воситалари, 2019 йилнинг бошида ишлаб чиқарилади. 

Айтиб ўтиш лозимки, PNC банки Visa тўлов тизимига тегишли динамикли CVV2-кодли (dCVV2) карталарни муомалага чиқарган. Шунингдек, юқоридаги лойиҳани амалга ошириш давомида банк ҳавфсизлик ва идентификациялаш воситалари соҳасида етакчилик қилувчи Idemia компанияси ва Tsys процессинг платформаси билан ҳамкорлик қилмоқда.  

Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди

 

Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди. Фото: coinvedi.com

  Дунё бўйлаб биткоин-банкоматлар сони аниқланди, жумладан, жорий ойда улариннг сони 4 мингтадан ошгани қайд этилди.

Бугунги кунга келиб, криптовалюталарга эгалик қилиш имконияти одамлар учун муҳим омиллардан ҳисобланмоқда. Шунинг сабабли, криптоматлар муҳим вазифаларни бажаради. Сабаби, ушбу қурилмалар биткоин ва альткоинларни харид қилишда қулайлиги билан ажралиб туради. Ушбу омилларга боғлиқ равишда дунё бўйлаб 4 мингдан зиёд биткоин-автоматлар фойдаланувчилар ихтиёрида бўлади.

Жорий йилнинг май ойида қайд этилган  кўрсаткичларга биноан, криптоматлар сони 3 мингдан ошган эди. Демакки, бугунги кунга келиб, уларнинг сони сезиларли ошганини қайд этиш жоиз.

Таъкидлаш жоизки, айнан Шимолий Америкада биткоин-банкоматлар кенг қўлланилмоқда экан. Биткоин-қурилмаларининг сони бўйича иккинчи ўринда Европа турибди.  Осиё криптовалюталар соҳасида етакчилик қилаётган бўлсада, қурилмалар сони бўйича, Жанубий Америка ва Африка каби сўнгги поғоналарни эгаллаб турибди.

 

Сунъий онгли банкомат яратилди

Сунъий онгли банкомат яратилди. Фото: cisco.com

Япониянинг Hitachi-Omron Terminal Solutions компанияси томонидан мамлакатда биринчилардан ҳисобланган сунъий онгли банкомат ишлаб чиқарилди.

Унинг асосий мақсадаларидан бири жиноятчилар билан курашишдир. Банкоматга ўрнатилган камералар орқали видеотасмалар “онг блоки” га етказилади. Шундан сўнг, банкомат мижознинг ташқи кўрииниши ва ҳатти-ҳаракатларини анализ қилади.

Агар мижознинг юзи беркитилган бўлса банкомат тарнзакцияларни ўтказишга рухсат бермайди. Қурилма аввал сақлаб қолган маълумотларга асосланган ҳолда, автоматик равишда онгини ривожлантириб, мустақил равишда қарорларни қабул қилади.

 Ишлаб чиқарувчи компания томонидан етказилган маълумотларига кўра, 2019 йилдан бошлаб  онгли банкоматларни тижорий ишлаб чиқариш режалаштирилган.

UnionPay дунёда энг йирик тўлов тизими бўлиб қолмоқда

Яқин кунларда RBR томонидан олиб борилган “Тўлов карталарининг жаҳон бозори ва 2023 йилгача башорат”(Global Payment Cards Data and Forecasts to 2023) номли тадқиқоти натижаларига биноан, 2017 йилнинг сўнгги ойи ҳолатига кўра, глобал бозорда муомаладаги умумий тўлов карталарининг сони олдинги йилга нисбатан 6% га ўсиб, 15 миллиард донага етганини намойиш этди. Эътиборлиси,ушбу кўрсаткичнинг асосий қисми UnionPay тўлов тизимига тўғри келади. 

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики,  ривожланаётган мамлакатларнинг давлат органлари ва марказий банклари томонидан аҳолини молиявий хизматлар билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган таклифлар самарасида карталар сони ўсиб бормоқда. Бу каби ривожланиш босқичлари тўлов тизимлари олдида янги имкониятларни яратади.

UnionPay улуши Хитой бозори кенгайиши доирасида ўсиб бориш кўрсаткичларини намойиш этмоқда

Хитой Халқ Республикаси тўлов карталари бозори сўнгги пайтларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Ушбу тенденция 2017 йилда ҳам сақланиб қолди, яъни  қайд этилган эмиссия қилинган карталар сони 9%лик ўсиш кўрсаткичини намойиш этди. Мамлакатда муомаладаги асосий карталар UnionPay тўлов тизимига тегишли бўлиб, 2017 йил кўрсаткичларига биноан, дунёдаги барча карталар миқдорининг 44% ини ташкил этади.

Visa  (Visa Electron, V PAY ва Interlink инобатга олинганда) ҳамда Mastercard (Maestro ва Mastercard Electronic инобатга олинганда) муоамаладаги барча карталарнинг 21% ва 16% ташкил этади. Жумладан, Хитой бозорини ҳисобламаганда, Visa тизимининг глобал улуши 36%,  Mastercard эса 27% ташкил этади.

 

 

PIN кодсиз тўлов: контактсиз карталарга бармоқ излари сканери ўрнатилди

PIN кодсиз тўлов: контактсиз карталарга бармоқ излари сканери ўрнатилдиФото: dewire.com

Франциянинг Societe Generale молиявий компанияси тўловларни модернизация қилиш арафасида турибди: компания контактсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида бармоқ изларини ўқувчи тизим ўрнатилган пластик картани ишлаб чиқди. Эндиликда, бармоқ излари орқали  тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди.

Ҳар бир тўлов жараёнида PIN-кодни киритишга бўлган этиёжни бекор қилиш учун компания томонидан, айнан Idemia технологияси жорий этилди. Тўлов вақтида мижоз пластик картанинг ўзида жойлаштирилган бармоқ изларининг ҳақиқийлигини ўқиб олувчи чипга ўз бармоқларини теккизиш йўли орқали тўловларни амалга оширади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун мижоз ўз банкида бармоқларини рўйхатдан ўтказиши даркор. Шундан сўнг, тўлов вақтида мослама базадаги маълумотлар билан бармоқ изларини солиштиради ва уни ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

Шунингдек, бармоқ излари орқали тўловларни қўллаб-қувватловчи ушбу пластик карта одатий банк пластик карталари каби дўконлар, интернетда операцияларни амалга ошириш ва банкоматлардан нақд пулларни ечиб олиш вазифаларини бажаради.

Қатор компаниялар карта тўловлари бўйича ҳавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги қайд этилди

Қатор компаниялар карта тўловлари бўйича ҳавфсизлик стандартларига жавоб бермаслиги қайд этилди. Фото: conciliadora.com.br

  Қайд этилишича, бир қатор ташкилотлар томонидан пластик карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар жараёнида карта эгасига тегишли маълумотларнинг ҳавфсизлиги юқори даражада таъминланмаяпти. Verizon компаниясининг баёнотига кўра, тўлов карталари соҳасида ахборот ҳавфсизлиги Стандарти (PCI DSS) талабларига жавоб берувчи компаниялар сони сўнгги олти йил мобайнида илк маротаба 52,5% га қисқарган.

2018 йилда ўтказилган тўловлар ҳавфсизлиги бўйича ҳисоботда келтирилишича эса, айнан йирик компаниялар орасида  PCI DSS талабларига риоя этилиш кўрсаткичи сезиларли пасайган. Таъкидланишича, 2016 йилда қайд этилган 55,4% йирик компанияларга нисбатан 2017 йилда 52,4% компаниялар томонидан PCI талабларига жавоб берилган.

Умуман олганда, қайд этилган кўрсаткич минтақалар ўртасида турлича эканлигини кўрсатади. Жумладан, Осиё-Тинч океани минтақасида фаолият олиб бораётган компанияларнинг 77,8% , Европада 46,4%, Шимолий ва Жанубий Америкада 39,7% асосланган компанияларга нисбатан PCI DSS талабларига бутунлай жавоб беради. 

Бизнес соҳасига тўхталиб ўтсак, IT-хизматлари юқори поғоналарда турибди: 77,8% ташкилотлар ушбу стандартнинг барча талабларига жавоб беради. Чакана савдо вакилларининг 56,3%, молиявий хизматларни кўрсатувчи компанияларнинг 47,9% ҳамда энг паст кўрсаткични қайд этган ресторан ва меҳмонхона бизнеси ташкилотлари 38,5% лик кўрсаткич билан ҳавсизлик талабларига жавоб бериши қайд этилди. Маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича Умумий тартиб талабларига риоя этиш учун компаниялар PCI DSS талабларига мурожаат этишлари, ҳар куни электрон тўловларни амалга оширувчи бизнес секторларидаги бу каби кескин фарқ эътиборли ҳисобланди.

P.S. 2017 йилнинг 26 декабрида Uzcard компанияси тўлов карталари соҳасида маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича PCI DSS сертификатини янгилади. Бугунги кунга келиб, Uzcard компанияси ушбу стандартнинг талаб ва меъёрларига жавоб беради ҳамда режага мувофиқ хар йили PCI DSS сертификатини янгилаб туради.

Машҳур ижтимойи тармоқ ўз тўлов платформасини ишга туширди

Машҳур ижтимойи тармоқ ўз тўлов платформасини ишга туширди. Фото: rt.rbc.ru

  ВКонтакте ижтимоий тармоғи шу кунларда VK Pay номли тўлов тизимини йўлга туширганини маълум қилди. Аниқлик киритилишича, энди фойдаланувчиларда ижтимоий тармоқдан ўз аккаунтлари орқали маҳсулот ва хизматларга пул тўлаш имконияти яратилди.

Янги тизимнинг интеграцияси бир неча босқичдан иборат бўлади: биринчи навбатда VK Pay орқали тўлов қабул қилиш функцияси ВКонтакте ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларига ўз имкониятларини тақдим қилади. Таҳминларга кўра, бу функциядан асосан кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз бизнесларини тарғиб қилиш учун фойнадаланадилар.

Шу билан бир қаторда ижтимоий тармоқ ўз хизматларини таклиф қилувчи  ВКонтакте ижтимоий тармоғининг ҳамкоралари ҳам ўз бизнессларини илгари суришни мўлжаллаган электрон савдо майдонини ривожлантиришни бошлайди. Улар орасида авиа чиплатларни буюртма қилиш, кўнгилочар тадбирларга мўлжалланган чипталар, овқат етказиб берувчи, шифокорни чақиртириш ва бошқа бир қатор хизмат турларини тадиқ этиш мўлжалланган. ВКонтакте ижтимоий тармоғининг вакиллари сўзларига биноан, келгусида VK Pay орқали ҳамкорларнинг расмий сайтлари орқали ҳам тўловлар амалга оширилади.

VK Pay харидорлари ва майда сотувчилари пул маблағларини киритиш, қабул қилиш ва юбориш хизматлари учун комиссия тўловларини амалга оширмайдилар.

 

Британия кийим дўконларида ақлли кўзгу ўрнатилди

Британия кийим дўконларида ақлли кўзгу ўрнатилди. Фото: internetretailing.net

  Mastercard тўлов тизими Британиядаги дўконлар учун Smart Mirror тўлов функцияли ақлли кўзгуларни ишлаб чиқарди. Бу янги иҳтиро йилнинг охиригача дўконларга оммавий тарзда ўрнатилади.  Smart  кўзгу касса олдида тўловларни амалга ошириш учун тўпланган харидорлар сонини анча камайтиришга ёрдам беради.  Шуниндек, ушбу иҳтиро  кийиниш хоналарига ажратилаётган вақтнинг 40% тежашга ҳам ёрдам беради.

Mastercard компаниясининг ушбу янги иҳтироси ўзида RFID технологиясини қўллаб-қувватлайди (объектларнинг автоматик идентификацион радиотўлқини ). Шу сабабли бу каби кўзгулар маҳсулотни таниш кобилиятига эга.  Аниқроғи,  мижоз кийим алмаштириш хонасига кирганида, ақлли кўзгу бир зумда мижозга тегишли ўлчам ва рангини танлаб беради.  Тўлов эса,  пластик карта ёки мобил илова ёрдамида ушбу  кўзгу орқали амалга оширилади.

Money 20/20 номли конференцияда намоийш қилинган кўзгу  Американинг бир қатор дўконларига, жумладан Levi’s брэндининг дўконларида ўрнатилган. Яқин келажакда Smart Mirror кўзгулари Британиянинг қатор дўконларида ҳам ўз ўрнига эга бўлади.