Оммавий ахборот воситалари учун саволлар ва уларга жавоблар

Бугунги кунда қандай турдаги Uzcard пластик карточкалари мавжуд ва уларнинг хусусиятлари қандай?
Ҳозирда Ўзбекистонда Uzcard пластик карточкаларинг икки тури муомалада. Биринчи тури Online, иккинчи тури Offline турдаги DUET картаси. Келажакда ишлатиладиган Online карточкаларида батафсилроқ тўхтасак.
Ушбу карточкаларнинг афзаллик томонлари ва хусусиятлари кўпроқ. Online карточкаларининг ҳар бир эгаси карточка ҳисоб рақамига пул маблағларини тушириш учун банкоматга муроржаат этмайди. Чунки пул маблағлари карточка эгасининг ҳисоб рақамига автоматик тарзда тушади.
Аслида пул маблағлари карточкада сақланмайди. Карточка банк ҳисоб рақамидан пул маблағларини ечиб олиб сотувчининг ҳисоб рақамига жўнатиш учун калит тарзида ишлайди. Ушбу усул карточка эгасининг карточкаси йўқолган ёки ўғирланган ҳолатларда карточкадан ҳеч ким фойдалана олмаслигини кафолатлайди ва бу карточкани бир неча соат мобайнида блокка қўйиш мумкин. Бунинг учун карточка эгаси карточкани тақдим этган банк муассасига паспорти билан мурожаат этиши керак. Банк ходимлари карточкани блокка қўйишади.

Карточканинг нақд пулдан кўра афзаллиги қандай?
Пластик карточка нақд пулдан кўра афзалликларга эга. Бринчидан, карточка эгалари ва сотувчи учун кўрсатган ҳизмати, сотган товари учун ҳисоб-китоб қилиш жараёнида қайтим олиш/бериш масаласи бўлмайди. Иккинчидан, катта миқдордаги пул маблағларини олиб юриш шарт эмас. Пластик карточкалар билан пул маблағларини қалбакилаштириш каби хавфларга йўл қўйилмайди.
Савдо ва ҳизмат кўрсатиш ташкилотлари учун ҳам нақд пулдан кўра пластик карточкалр орқали тўлов қабул қилишнинг афзалликлари бор, булар: пул маблағларининг тез айланиши, инкассация амалиётлари бажарилгандан сўнг ҳисоб рақамига пул маблағларининг дарҳол келиб тушиши, пул маблағларининг тезкор тарзда айланиши ҳисобига инфляция йўқотишларнинг камайиши, мижозларга ҳизматнинг янги тури, уларга имтиёз ва чегирмалар тақдим этиш ҳисобига имиджнинг кўтарилиши ва доимий мижозларнинг кўпайиши, пул маблағларининг талон-тарож бўлишиниг олдини олиш, нақд пул маблағларини инкассация қилиш билан боғлиқ ҳаражатларнинг камайиши, пулни сохталаштириш, эски ҳамда яроқсиз пул олиш билан боғлиқ масалалардан ҳоли бўлиш;муаммоларнинг ҳал этилиши, пластик карточкаларда сақланаётган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш.


Пластик карточкасини йуқотган карточка эгаси нима қилиши керак?
Online карточкаси йўқолганда карточка эгаси пул маблағлари айнан карточкада эмас, балки карточка ҳисоб рақамида сақланишини билиши зарур. Агар карточка эгаси карточкасини йўқотиб қўйса унга карточкани тақдим этган банк муассасига карточкани блокка қўйиш ва ўрнига янгисини очтириш учун ариза билан мурожаат этиши зарур. Online карточкаси ўғирланган ёки йўқолган тақдирда карточкани Республикамиз миқёсидаги барча терминаллар учун тарқатиладиган маҳсус СТОП-листга жойлаштиришни кутишга эҳтиёж йўқ. Бундай қоида DUET карточкалари учун қўлланилади. Ушбу DUET карточкасини СТОП-листга жойлаштириш учун учун етарли даражада вақт кутилади, вазиятдан фойдаланган фирибгарлар эса карточкага тўғри келадиган паролни териб харидни амалга оширишлари мумкин. Online карточкаларининг йўлга қўйилганлиги туфайли карточкани бир неча соат давомида блокка тушириш мумкин.


Uzcard пластик карточкалари ҳавфсизлиги тўғрисида нималарни билиш керак?
Uzcard пластик карточкаларида EMV стандартларига жавоб берадиган NXP чиплари ишлатилади. Ушбу чиплар ёвуз ниятли одамларнинг мақсадларига етишлари учун ҳеч қандай умид қолдирмайдиган Uzcard карточкалари ёрдамида бажарилган амалиётларининг ҳавфсизлигини таъминлаб берувчи янги даражага кўтаради. Бугунги кунда чиплик пластик карточкалар ёрдамида савдо ташкилотларида харидни амалга жараёнида ПИН-кодни киритиш талаб этилади, бу эса магнит чизиқли карточкаларга қараганда чиплик карточка орқали амалга оширилган транзакциялар ҳавфсизлигини ниҳоят даражада оширади. Шунингдек, микропроцессорлик Uzcard карточкалари ҳар гал транзакция амалга оширилганда транзакция учун маҳсус ва ноёб код ҳосил қилади, кейинги бажариладиган амалиёт учун янги код талаб этилади, шунинг учун ушбу карточкаларни умуман қалбакилаштириб бўлмайди.
Также пластиковые карты с микропроцессором при каждой транзакции формируют специальный и уникальный для транзакции код и для каждой последующей операции требуется новый код, так что подделать такие карточки совершенно невозможно. Шуни унитмас керакки, янги карточкани биринчи марта қўлга олганда ундаги стандарт ПИН-кодни бошқа мураккаброғига алмаштириш зарур. ПИН-кодни ихтиёрий инфокиоск, банкомат ёки савдо кўратсувчи ташкилотда ўрнатилган терминал орқали алмаштириш мумкин.

Қандай қилиб банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларини тезкор тарзда назорат қилиш мумкин?
Online пластик карточкасининг яна бир ўзига ҳос ҳусусиятидан бири СМС-ахборот хизмати туфайли балансни текшириш ва ҳаражатларни назорат қила олишликда. Карта ҳисоб рақамида қанча пул маблағи қолдиғини билиш учун бинкомат ёки маҳсус қурилмаларга карточкани қўйиб текшириб ўтириш шарт эмас, СМС-ахборот ҳизматини телефонга ёқиш ва интернет тармоғи орқали my.uzcard.uz электрон манзилидаги Шаҳсий кабинетдан рўйхатдан ўтиш керак. Бундай йўл билан фойдаланувчи пластик карточка орқали дўконда ҳарид ёки мобил телефон ҳисоб рақами хизмати учун барча амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни СМС тарзида олиши мумкин. Бунинг устига Шаҳсий кабинет орқали карточка ҳисоб рақамингиз тўғрисидаги маълумотни кўришингиз, коммунал ва бошқа хизматлар учун онлайн тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Uzcard пластик карточкалари ёрдамида электрон тарзда тўловлар амлга ошириш учун Шаҳсий кабинетдан ташқари мобил илова ишлаб чиқилган. Uzcard мобил иловасининг асосий афзалликларидан бири ушбу иловага боғланган пластик карточка орқали амалга оширилган тўловлар тарихини кўриб чиқиш имкони бор. Ушбу илова ёрдамида шаҳсий тўлов майдонча ташкил қилиб, карта ҳисоб рақами балансини текшириб ва амалга оширилган транзакциялар рўйхатини юритиб ҳар ойлик бюджетни ташкиллаштириш мумкин. Илова фойдаланувчи учун интернет провайдерлар, мобил алоқа операторлари, интернет дўконлар ва бошқа уй-жой коммунал ҳўжалиги соҳасида кўрсатилган ҳизматлар учун тўловлар ошириш имконини беради. Мобил иловани Apple и Android мобил қурилмалар фойдаланувчилари ўзларининг қурилмалари учун кўчириб олишлари мумкин.


Пластик карточка эгалари учун яна қандай қўшимча имкониятлар очилмоқда?
Uzcard карточкаларининг яна бир фойдали томони улар ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш имконининг борлиги. Рўйхатга ўтиш, фойдаланувчи ва унинг Uzcard EMV карточкаси (карта рақами ва карточкадан фойдаланиш муддатининг қачон тугаши) тўғрисидаги маълумот, ҳамда фойдаланувчига СМС-ахборот тарзида жўнатиладиган тасдиқлаш кодини қабул қилиш каби 2 босқичдан иборат. Рўйхатдан ўтиш якунлангач фойдаланувчи телефонига Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан муваффақиятли рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумот келади.
Uzcard карточкасининг ушбу афзаллиги Ягона портал фойдаланувчиси кабинетидан банк карточкаси тўғрисидаги маълумотни қайта киритмасдан тўлов ошириш имконини беради. Биринчи ўринда Uzcard EMV карточкаси ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган ҳизматлар учун тўловлар амалга ошириш мумкин.


Оилавий карта очтирган фойдаланувчи учун қандай имкониятлар вужудга келади?
Ҳисоб рақами эгаси ўз оила аъзоларининг ҳар бири учун нақд пул ечишга лимит ўрнатиши, шунингдек товар ёки ҳизматларни сотиб олишга (кунига/хафтасига/ойга) сарфланадиган пул миқдорларини чегалаб қўйиши мумкин. Бунда ҳисоб рақами эгасининг хохишига кўра ҳар бир қўшимча карта орқали амалга оширилган молиявий амалиётлар тўғрисидаги смс-маълумотлар унинг мобил телефонига келиб туриши мумкин. Қўшимча карталар оилавий карталар деб ҳисобланса ҳам уларни нафақат қариндошлар учун, балки барча ишончли шаҳслар, дўстлар, хамкорлар ва бошқалар учун очиш мумкин. Эҳтиёж бўлганда ҳар бир оила аъзоси учун қўшимча карталар очиш имкони бор. Ҳаммаси фойдаланувчи ҳисоб рақамига ҳизмат кўрсатувчи банкнинг имкониятига боғлиқ.


Uzcard пластик карточкаларидан нақд пул ечишга лимит борми?
Uzcard карточкаларидан нақд пул ечиш учун ҳеч қандай лимит ўрнатилмаган.


Яқин келажакда Duet карточкаларини Online карточкаларига алмаштириш амалга ошириладими?
Uzcard тизимида Online карталарининг электрон тижоратдаги кенг имкониятлари ва уларни ишлатишдаги ҳавфсизлиги туфайли, уларни DUET (уларнинг ҳизмат қилиш муддати тугашига қараб) карталари ўрнига алмаштиришнинг режали равишда ўтиши кўзда тутилган.