Карьера

Ҳозирги пайтда “ЯУПМ” МЧЖ ҚКда ушбу вакансиялар мавжуд:

1. Дастурчи ва IT-мутахассислар
Талаблар:
“JavaScript” ва “jQuery”ни билиш, “SVN”, “Git”да тажрибага эга бўлиш,
“PHP”, “XML”ни билиш ва иш тажрибасига эга бўлиш, “MySQL” асосларини билиш
“CakePHP Framework”, “Yii Framework”ни билиш ва иш тажрибасига эга бўлиш
Унумдорликни ошириш, ихтисослаштириш
Ижобий, креатив фикр юритиш, жамоада ишлаш маҳорати

2. Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис
Вазифалари:
Банк карталари соҳасида таҳлил ва ахборот ҳавфсизлиги
Процессинг марказида мониторинг ва ахборот ҳавфсизлиги
Карта чиқариш жараёни ва терминал қурилмалар (ATM, POS) ишлаш жараёни доирасида Key management.
Техник топшириқларни халқаро тўлов тизимлар ўрнатган сиёсатлар ва стандартлари Ахборот ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши таҳлилини олиб бориш.
PCI DSSга жавоб бериш бўйича доимий равишда текширувларни мувофиқлаштириш.
Банк карталари ахборот ҳавфсизлиги бўйича йўриқнома ва методик материаллар ишлаб чиқиш.

Талаблар:
Олий техник маълумот.
Ахборотни муҳофаза қилиш ва тармоқ технологиялари бўйича Ўзбекистоннинг бошланғич ва ҳалқаро тўлов тизимлари стандартларини, норматив ҳужжатларни билиш.
Банк карточкалари ахборот хавфсизлиги соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.
PCI DSS стандарти талабларини билиш ва аудиторлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Инглиз тилидаги техник ва ахборот хавфсизлиги бўйича адабиётларни ўзлаштира олиш даражасида билиш.

3. Тармоқ технологиялари бўйича мутахассис
Вазифалари:
Корпоратив тармоқ лойиҳаларида иштирок этиш
LAN, WAN, EDGE сервисларини тўлиқ ишлаб туришини таъминлаб бериш (учинчи босқич техник ёрдам)
Тармоқ бошқариш воситаларини жорий этиш ва ривожлантириш (кузатув, фойдаланиш назорати, конфигурацияларни бошқариш ва бошқалар)
Кўлланма, ҳужжатлар ишлаб чиқиш

Талаблар:
Маршрутизатор, коммутаторлар (Cisco, Juniper) билан ишлай билиш
IBM system x, IBM Power, и HP серверлари билан ишлай олиш
Windows - server 2003/2008, UNIX - AIX, RedHat, Ubuntu, CentOS операцион тизимларини билиш
Иш тажрибаси – 2 йилдан кам эмас.
Инглиз тили – intermediate (техник, ёзув)
Cisco, Juniper, HP вендорларининг тармоққа оид маҳсулотларини ўрганганлиги ҳақидаги сертификатларга эга бўлиш 
Ижобий, креатив фикр юритиш, жамоада ишлаш маҳорати

4. “ЕОПЦ Технолоджи” МЧЖга бош ҳисобчи ўринбосари
Талаблар:
Бухгалтерияга оид барча дастурларни билиш. Бош ҳисобчи ёки бош ҳисобчи ўринбосари лавозимида 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлиш. Масъулиятли, ишни пухта ва ўз вақтида бажарадиган, ишчан, жамоада ишлаш маҳоратига эга бўлган хотин-қизлар.

Иш тартиби:
Ойлик иш ҳақи суҳбат натижасига кўра белгиланади
5 кун, 40-соатлик иш ҳафтаси (соат 9-00 дан 18-00 гача)
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосида ишга расмийлаштириш

“ЯУПМ” МЧЖ ҚКга ишга қабул қилиш учун керак бўладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагилар:

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриш
1) Паспорт оригинали ва 3 та нусха
2) Меҳнат дафтарчаси оригинали ва 2 та нусха
3) СТИР (ИНН) - 3 та нусха
4) Жамғарма пенсия дафтарчаси - 3 та нусха
5) Диплом - 2 та нусха
6) Ҳарбий гувоҳнома - барча саҳифаларидан нусхалар     
7) Расм - 6 та, 3\4
8) Даромад ҳақидаги маълумотнома

Ушбу Резюме шаклини тўлдириб, қуйдаги электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  
Ёки 120-57-50 телефон рақами орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.