Статистик маълумотлар: 2018 йилнинг 2-чорак натижалари

Ягона умумреспублика процессинг маркази маълумотларига биноан, 2018 йилнинг 2-чорак натижаларига кўра, Ўзекистон ҳудудида амалга оширилган e-commerce транзакциялар сони  жорий йилнинг 1-чорак кўрсаткичлари билан таққосланганда ўсиш кўрсаткичларини намоён қилди.

 

Натижада, жорий йилнинг 2-чорагида e-commerce транзакциялар сони 71,4 млн.и ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 1-чорагидаги 70,8 млн.лик ҳолатга нисбатан 0,9% лик ўсишни қайд этди.

 

2-чоракда электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 872,4 млрд.сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 1-чоракида қайд этилган 663,5  млрд.сўмга нисбатан 31,5% га ўсишни кўрсатмоқда.

 

Муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони бўйича эса, 2-чоракда  813 831 та пластик картасини ташкил этиб, жорий йилнинг 1-чоракида қайд этилган 855 588 тага нисбатан 4,9% лик пасайиш билан белгиланди.

 

 

Умумий кўрсаткичларни ҳисобга олганда, муомалага чиқарилган пластик карталар сони бўйича “Халқ банки” 180 374 талик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда “ Агробанк” 129 667 та ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Миллий банки” 79 776 талик кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллади.