Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Биз ҳақимизда

Ягона умумреспублика процессинг маркази банклараро процессинг маркази ҳисобланиб, банк ва тўлов тизимларини бирлаштирган ҳолда, провайдерлик вазифасини бажаради.

Uzcard – бу Ягона умумреспублика процессинг марказининг бренди.

EMV стандарти талабларига жавоб берадиган микропроцессорли ва икки тизимли пластик карталари Uzcard компанияси фаолиятининг асосий элементларидан ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб, бизнинг компаниямиз Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 28 та банк ва PayMe, Click, UZPAYNET каби қатор тўлов тизимларга хизмат кўрсатиб келади. Тизим Uzcard пластик карталарини маҳаллий миқёсда пластик карталар орқали тўловларни амалга ошириб келади. Марказимиз мутахассислари томонидан амалдаги POS-терминал ва банкоматларга “МПС” номли янги дастур жойлаштирилгани, Uzcard ва халқаро пластик карточкаларидан операциялар амалга ошириш имконини яратди.

Ташкилий-техник инфратузилмага жавоб берувчи тўлов тизим ҳуқуқий нормалар, норматив ҳужжатлар, дастурий-техник ечимларга асосланади.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Банклараро тўлов тизими  (Uzcard) 2004 йил 24 сентябраги 445-сонли “Пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ҳамда 2006 йил 3 августдаги 433-сонли “Пластик карталар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш, пластик карталар эмиссиясини, аҳолидан пластик карталар орқали тўловларни қабул қилишда терминаллар тармоғини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

 Ягона умумреспублика процессинг марказининг асосий вазифалари:

  • Ўзбекистон молия бозорида етакчи банк ахборот технологиялари ва электрон тўлов воситаларини комплекс ва мақсадли ташкиллаштириш;
  • Банк ахборот технологиялари ва электрон тўлов воситаларини жорий этишда узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш;
  • Пластик карталар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб юритиш бўйича меъёрий-техник ва меъёрий-қўлланма ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • Халқаро молиявий институтлар ва тўлов ассоциациялари, махсус банк ускуналари ва тизимли интеграторларнинг халқаро ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш.