Тарих

Бугунги кунга келиб, Uzcard банклараро тўлов тизими Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси, Марказий Банки, Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ), мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 29 та банк ва 40 дан ортиқ тўлов агрегаторларини бирлаштиради. Тизим ҳавфсизлиги тўлиқ маҳфийликнинг таъминланиши асосида шартнома  ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан кафолатланади.

2019 йилга келиб,  Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Ўзбекистон бўйлаб 17 миллиондан ортиқ  Uzcard карталарига хизмат кўрсатиб келмоқда.  Uzcard карта фойдаланувчилари маҳсулот ёки хизматларга белгиланган тўловни 285 000 дан ортиқ терминаллар орқали амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, карта фойдаланувчиларига 1500 дан ортиқ банкомат, 3000 дан ортиқ инфокиоск хамда мобил илова, халқаро интернет сайтлари орқали хизмат кўрсатилмоқда. 2018 йилда Марказ мутахассислари томонидан POS-терминаллар, АТМ қурилмалари – банкомат, инфокиосклар орқали Uzcard пластик карталари ҳамда  халқаро карталар ёрдамида транзакцияларни амалга оширилиши учун янги “Халқаро тўлов тизими” номли  дастурий таъминоти ишга туширилди. Ушбу дастурий таъминотнинг жорий этилиши халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятини яратди.

Uzcard банклараро тўлов тизимининг асосий элементи  EVM стандартларига жавоб берувчи микропрацессорли ва дуал карточкалар ҳисобланади.

Uzcard тўлов тизими провайдерлик вазифасини бажариб келади ва ташкилий­­­-техник инфраструктура талабларига мувофиқ хуқуқий нормалар, меъёрий ҳужжатлар ва дастурий таъминотлар асосида фаолият юритади.

Uzcard номи Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази бренди ҳисобланади.

Компаниямизда 200 дан ортиқ мутахассис ўз фаолиятини олиб боради.

Компанияга тегишли муҳим саналар

2004 – Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ташкил этилди

2006 – Duet карталари ишга туширилган.

2011 – Online карталари ишга туширилди.

2012 – “SMS-хабарнома” хизмати ишга туширилди.

2013 – Карта эгалари учун MyUzcard.uz шахсий кабинети ишлаб чиқарилди ва фойдаланишга топширилди.

2016 – Pos-терминаллар учун “Uzcard POS” дастурий таъминоти яратилди ва фойдаланишга топширилди

2016 – Инфокиосклар учун мўлжалланган “Uzcard Infokiosk” дастурий таъминоти яратилди ва фойдаланишга топширилди.

2018 – Duet карталари муомаладан чиқарилди.

2018 – Uzcard терминал тармоғида Union Pay International халқаро тўлов тизими карталарини қабул қилиши бўйича дастурий таъминоти яратилди ва POS-теримнал, АТМ қурилмаларга ўрнатилди.

2018 – Uzcard-Union Pay International кобейджинг карталари муомалага чиқарилди.

2018 – Mastercard халқаро тўлов тизими эквайринги босқичма-босқич амалга оширилмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси банклари билан жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.