Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳамкорлар

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатимиз биринчи Президенти И.Каримов 1991 йил сентябрь ойида чиқарган Фармон билан ташкил этилган. Мамлакатимизнинг иқтисодий муҳим ҳисобланувчи барча минтақаларида жойлашган 90 та филиали кенг доирадаги хизматлар кўрсатилишини таъминламоқда. Шунингдек, Миллий банк Москва шаҳрида ўзининг “Азия-Инвест Банк” шўъба банкига эга. Миллий банк кенг доирада юритаётган фаолият ички ва халқаро банк операцияларининг амалда барча соҳаларини қамраб олган. Энди у халқаро андозалар даражасида банк хизматлари кўрсатиш имконини берувчи замонавий банк технологияларини ривожлантирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки

Акциядорлик тижорат Халқ банки Ўзбекистоннинг қадимий банкларидан бири ҳисобланади. Тошкентда бирламчи жамғарма кассалар 1875-йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1995-йил 4-октабрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» Давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилди. Бугунги кунда, Халқ банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Унинг 197 ҳудудий ва туман (шаҳар) филиаллари, 33 та мини-банк ва 1 000 дан ортиқ жамғарма ва махсус кассалари иқтисодиётнинг реал секторига – кичик бизнес субъектлари ва аҳолига кенг қамровли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

“АСАКА” БАНК

«Асака» банк мамлакатимиз молиявий хизматлар бозорида 1995 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Капитал ва активлар ҳажми бўйича республика тижорат банклари ўртасида етакчи банклардан биридир. Ҳудудий тармоқ Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудини қамраб олиб 26 та филиал, 77 та мини-банк ва 174 та жамғарма, махсус ва кўчма кассадан иборат. Молия бозорида кенг ҳажмда анъанавий ва замонавий банк хизматларини тақдим этувчи йирик универсал молиявий-кредит институти муассасаси сифатида ўрин эгалланган. Банкнинг чакана хизматларидан мунтазам равишда фойдаланувчилар сони 1,8 миллион нафардан ошди.

«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки

«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-10-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Ипотека-банк ипотека кредитларини бериш ва уй-жой қурилишини молиялаш бўйича тажриба тўплаган етакчи молия муассасаси. Банкнинг республика бўйича 38 та филиаллари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилмоқда.

“Ўзбекистон саноат – қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистон Республикасидаги энг бой тарихга эга молия муассасаларидан бири саналади. Унинг тарихи Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиё идораси очилган вақтдан, яъни 1922 йилдан бошланади. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг ривожланиш стратегияси ҳукуматимиз дастурларини бажаришга ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг устивор вазифаларни бажарилишига йўналтирилган бўлиб, банк томонидан саноатнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишини кўзда тутади.

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки

Агробанк мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 178 та туман (шаҳар) филиали, 248 та минибанки, 102 та махсус кассаси, 233 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари орқали 256 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 2,4 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Агробанк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган бизнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган.