Ҳамкорлар

Ўзбекистон саноат – қурилиш банки

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ўзбекистон Республикасидаги энг бой тарихга эга молия муассасаларидан бири саналади. Унинг тарихи Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиё идораси очилган вақтдан, яъни 1922 йилдан бошланади. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг ривожланиш стратегияси ҳукуматимиз дастурларини бажаришга ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг устивор вазифаларни бажарилишига йўналтирилган бўлиб, банк томонидан саноатнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишини кўзда тутади.

Агробанк

Агробанк мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 178 та туман (шаҳар) филиали, 248 та минибанки, 102 та махсус кассаси, 233 та халқаро пул ўтказмалари шохобчалари орқали 256 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 2,4 миллиондан ортиқ жисмоний шахсларга сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Агробанк ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк пул айланмасига жалб қилиш, филиаллар тармоғи, хизмат турлари ҳамда мижозлари сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган бизнес-режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратган.

Туронбанк

Туронбанк молия хизматлар бозорида 25 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатимизнинг универсал банкларидан бири ҳисобланади. Банк доимий равишда ўсиб, ривожланиб, барқарор молия муассасаси сифатидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаб келмоқда. Ўзбекистоннинг етакчи банклари билан бир қаторда Туронбанк иқтисодиётимизнинг асосий тармоқлари ва кичик бизнесни маблағ билан таъминлаш, янги банк технологияларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда фаол қатнашиб келмоқда.

Микрокредитбанк

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида” 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармони бажариш юзасидан ҳамда унинг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси №78-сонли қарори билан ташкил этилган. Акциядорлик-тижорат “Микрокредитбанк” Ўзбекистондаги етакчи универсал тижорат банкларидан бири бўлади.

Алокабанк

Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрьда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган. Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» ўз хизматларини бутун Республика бўйича қуйидаги ҳудудий бўлинмалари орқали таклиф этади: 1) Филиаллар; 2) Мини банклар; 3) Жамғарма кассалари; 4) Айирбошлаш шохобчалари; 5) Халқаро пул ўтказмалари шохобчалари.

Hamkorbank

Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорида 1991 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Банк 27 йил ичида Республиканинг барча маъмурий минтақаларини қамраб олган кенг тарқалган филиаллар тармоғини шакллантирди. Ҳозирда Банк 190 дан ортиқ хизмат кўрсатиш шохобчаларига эга бўлиб, 40 та филиал, 158 та мини-банк. Шунингдек, банк 6 та шўъба компаниясини ташкил этди ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйди.