Ҳамкорлар

Капиталбанк

“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки 2001-йилда ташкил топган. Фаолият кўрсатишни бошлагандан буён банк жадал суръатларда ривожланди. Корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш соҳаси билан бир қаторда чакана сегментда ҳам юқори ўсиш суръатларига эришди. Ҳозирда “Капиталбанк” АТБ Ўзбекистоннинг энг йирик тижорат банкларидан бири, универсал ва ишончли молия институти ҳисобланади. Банк тўлиқ ҳажмда юқори сифатли замонавий банк хизматларини кўрсатади, ўз мижозлари ва шерикларининг барча эҳтиёж ва хоҳиш-истакларини имкон қадар қониқтиришга интилади.

Универсал банк

“Универсал банк” банк операцияларининг асосий турларини, шу жумладан хусусий ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, инвестиция банклари, халқаро пул ўтказмалари, шунингдек, консалтинг ва ахборот хизматларини тақдим этади. Универсал банкнинг Фарғона вилоятида ва Тошкент шаҳрида 4 та филиали мавжуд.

Ravnaq-bank

«Ravnaq-bank» хусусий акциядорлик тижорат банкка 2001 йил июн ойида асос солинган. 2001 йил 23 июнида Банк томонидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 70-сонли лицензия олинган. 2002 йил ноябридан Банк Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги омонатларини кафолатлаш Фонди, “Тошкент” фонд биржаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Давр-банк

ХАТБ “ДАВР-БАНК” 2001 йил 29 сентябр куни Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган.Банк дастлабки кунларданоқ асосий эътиборини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги «Банк тизимини либераллаштириш ва ислоҳ қилишнинг келгусидаги чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бозор тизимини ташкиллаштиришни чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг нуфузли йўналишларини либераллаштириш ва иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришни амалга оширишга қаратди. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида банкнинг етти филиали иш олиб бориб, 400 нафардан ортиқ ҳодим 20,000 дан зиёд мижозга хизмат кўрсатиб келмоқда. Банкнинг бош шиори: “Банк мижозлар учун, мижоз банк учун эмас”.

Ziraat Bank Uzbekistan

1993-йилнинг 25-октябрида Ўзбекистоннинг “Ўзаграпромбанк” ва Туркиянинг Зираат банкаси, Туркия қишлоқ хўжалик банки ўртасида қўшма битим имзоланиб, Ўзбекистон-Туркия банки очилган эди. Фаолиятнинг илк кунлариданоқ молия муассасаси мамлакатимизнинг банк тизимида ўзининг кенг кўламдаги замонавий хизматлари билан ишончли бизнес ҳамкор қолаверса, универсал молиявий муассасига айланиб улгурди. Банкнинг асосий фаолияти тижорат банк операцияларини, хорижий валютадаи операцияларни амалга ошириш, ссуда ва кафолатлар беришдан иборат. Банк аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилади, кредитлар беради, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудидан ташқарида тўловларни амалга оширади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатади.

INVEST FINANCE BANK

АКБ «INVEST FINANCE BANK» 26 октября 2007 йил тузилган.