Ҳамкорлар

Asia Alliance Bank

«Asia Alliance Bank» Ўзбекистон Республикасининг ёш ва жадаллик билан ривожланиб бораётган банкидир. Банк ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан, 2009 йилнинг 15 августида банк операцияларини амалга ошириш учун берилган, 79-сонли Лицензияси асосида амалга оширади.

Туркистон банк

Ташкил этилган вақтдан буён «ТУРКИСТОН» банки Ўзбекистон банк тизими ривожланиши тарихи даврида эришилган бой тажриба ҳамда жаҳон банк амалиётида тан олинган, банк бизнесини юритишнинг энг замонавий усуллари ва технологияларидан имкон қадар самарали фойдаланишга имкон берувчи ўз тараққиёт стратегиясига қатъий амал қилмоқда. Ҳозирда банк ўз акцияларининг 5.0 млрд. сўм миқдоридаги, хорижий инвесторлар учун мўлжалланган қўшимча эмиссиясини амалга оширди. Шуни қайд этиш лозимки, банк акциялари фонд биржаси листингида «А» тоифаси бўйича жойлаштирилди.

KDB Bank Uzbekistan

“KDB Bank Uzbekistan” АЖ – Ўзбекистондаги энг йирик халқаро банк. Банкинг асосий акционери 86,32% улушга ва етакчи халқаро рейтинг агентликларининг энг юқори кредит рейтингларига эга (Standard and Poor’s – AA / Moody’s – Aa2 / Fitch – AA-). “KDB Bank” Жанубий Корея (Корея Тараққиёт Банки) ҳисобланади. KDB бизнесни ривожлантириш ва мувозанатллашган минтақавий иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида корпоратив ва инвестицион банк хизматлари турлари кўламини кенгайтирмоқда. КДБ тармоғи дунёнинг 21та мамлакатида фаолият юритади: 9та филиал, 5та хорижий шўъба корхона ва 8та ваколатхона.

Нi-ТЕСН Bank

«Нi-ТЕСН Bank» хусусий акциядорлик тижорат банки 2010 йилда ташкил этилган. 2015-йилда март ойида, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш асосида, банк қайта рўйхатга олинди ва хусусий акциядорлик-тижорат банки билан қайта номланди. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган банк операцияларини амалга ошириш ҳақидаги № 80 лицензия асосида ўз фаолиятини амалга оширади, лицензия 2015-йил 18 апрелда янгиланди. Банкнинг асосий фаолияти – Тошкент шаҳрида. Банкнинг филиаллари мавжуд эмас.

Ориент Финанс

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан банк операцияларининг барча турларини амалга ошириш учун, 2010 йил19 июндан хусусий акциядорлик тижорат банки «ORIENT FINANS» учун №81 лицензия берилди. “ORIENT FINANS BANK” очиқ акциядорлик жамиятининг устав капитали 11,48 млрд. сўмдан ошиб, бу ерда жисмоний шахсларнинг улуши 80 фоизни ташкил этади. Бу “Хусусий акциядорлик тижорат банкларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони талабларини бажаришнинг аниқ намунаси ҳисобланади.

Madad

“Мадад Инвест банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон Республикасида сўнгги 7 йил ичида илк ташкил этилган банк бўлиб, у ўз мижозларига барча турдаги кенг кўламли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. 2016 йил 22октябрда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 82-сонли банк амалиётларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси берилди.