Ҳамкорлар

Эрон Садерат банки

«Эрон Садерат банки» 1952 йилда ташкил этилган ва 10 дан ортиқ давлатларда филиаллари ва шўъба банкларига эга. 1999 йилда банк Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари доирасида очилди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритмоқда. Тўлиқ хорижий банк бўлиб, у банк хизматларининг барча турларини амалга оширади. 2017 йилда банк капитали 32 миллион АҚШ долларига етди. Сўнгги пайтларда банкнинг асосий фаолияти Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо операцияларини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Банкнинг савдони молиялаштириш хизматлари тез ва зарарсиз операцияларни амалга оширади.

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси тижорат банкларининг биринчи таъсис Қурултойида 1995 йилнинг 28 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган. Ўзининг ҳуқуқий мақоми бўйича, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси республика тижорат банкларининг кўнгилли бирлашмаси бўлиб, у банкларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил топган нотижорат, жамоат ташкилотдир. Ҳозирги кунда Ассоциация республиканинг 28 та тижорат банкларидан, барча банклар активлари улушининг 90%дан ортиғини ташкил этадиган 21 та тижорат банкларини бирлаштиради. Банклар Ассоциацияси томонидан молия бозорида сифат жиҳатдан янги хизматларнинг тўлиқ спектрини кўрсата оладиган 11 та компаниядан иборат замонавий банк инфратузилмаси яратилди.

CLICK

бу мобил банкинг тизими бўлиб, у мобил телефон орқали уяли алоқа операторлари, интернет-провайдерлар ва бошқа компанияларнинг хизматлари учун тўловларни амалга ошириш; анъанавий ва интернет-дўконларда харидларни амалга ошириш, картадан картага маблағларни ўтказиш ва бошқа имкониятларни беради. «CLICK» тизими орқали тўловларни турли усул билан амалга ошириш мумкин: – мобил телефондан USSD орқали (*880#). Мазкур технология тўловларни исталган жойда ва вақтда яқин атрофда интернет бор-йўқлигидан қатъий назар амалга ошириш имкониятини беради; 1) CLICK Uzbekistan мобил иловаси орқали (Android ва iOS смартфонлари учун мавжуд); 2) оммабоп Telegram мессенжердаги махсус бот (@clickuz) орқали; 3) онлайн “Шахсий кабинет” орқали (https://my.click.uz, https://m.click.uz).

UZPAYNET

UZPAYNET компанияси Ўзбекистонда 2005 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Ушбу давр мобайнида Биз мамлакатда 160 дан ортиқ хизматлар етказиб берувчи ҳамкорларнинг хизмати учун, шу жумладан коммунал ташкилотлар хизматига хам15 000 дан ортиқ тўулов шахобчаларнинг хар бирида тўловни амалга ошириш мумкин. Компания эришилган натижалар бўйича тўхтаб қолмай, тақдим этилаётган хизматлар доирасини кенгайтиришь ва хизматар етказиб берувчи хамкорлар кўламини кенгайтириш учун доимий равишда харакат қилиб келмоқда. UZPAYNET Ўзбекистондаги нафақат энг йирик ва кенг кўламли тўлов агентларига эга бўлган компания, балки аҳолига маълум бўлмаган янги брендларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдиган ташкилот. PAYNET тўлов шахобчаларида хар куни ўртача 2 млн. дан ортиқ аҳоли тўловни амалга оширади.

MBANK

Дастурий таъминот соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган “NATIONAL ENGINEERING TECHNOLOGIES” компанияси 2013 йил охирида юксалиш арафасида турган онлайн тўловларнинг маҳаллий бозорини ривожлантиришга қарор қилди. Жумладан, хориж тўлов тизимлари ва банклари тажрибасини қўллаган ҳолда компания MBANK номи остида танилган мобил иловани мижозлар эътиборига ҳавола этди. MBANK – тўловларни қабул қилувчи сервис бўлиб, мижоз маҳсулот ва хизматларга https://oplata.uz/ сайти ёки MBANK мобил иловаси орқали Ўзбекистоннинг исталган банкида чиқарилган Uzcard карталари ёрдамида тўловларни амалга ошира олади.

Payme

бу Uzcard Online картани бошқариш ва кўплаб фойдали операцияларни амалга оширишувчи тўлов тури. Дастурдан фойдаланиш учун пластик карта “смс-хабарнома” хизматига уланган бўлиши керак: 1) Картадан картага пул ўтказиш; 2) Uzcard картасини блок ҳолатига тушириш; 3) Uzcard картаси ёрдамида амалга оширилган барча тўловларни назорати ва таҳлили; 4) Жойларда тўловни амалга ошириш; 5) Тўловларни сақлаш;