Хизматлар ва маҳсулотлар

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази эквайринг хизматларини амалга оширади. Эквайринг хизматларига тўлов тизимлари, интернет дўконлари ва банк автоматлаштирилган тизимлари ёрдамида   АТМ қурилмалари, POS-терминаллари, ЕPOS-терминаллари орқали амалга оширилган транзакцияларнинг электрон тўлов тури киради.

Ахборот хизматларига тегишли батафсил маълумот:

  1. Картадан картага пул ўтказиш – тўлов тизимлари операторлари ёрдамида  пул ўтказмасини амалга оширувчи томонидан қабул қилувчининг ҳисоб балансига пул маблағи юборилади. Пул ўтказиш схемаси юборувчи, қабул қилувчи ва тўлов тизимининг оператори-воситачи иштирокида амалга оширилади. Ушбу хизмат тури  молиявий институтлар ва тўлов тизимлари томонидан ўз мижозларига тақдим этилади.
  2. Тўловлар мониторинги – ушбу хизмат тури орқали пластик карта ҳисобини текшириб бориш, амалга оширилган операциялар тарихини, қабул қилинган ва сарфланган пул маблағларига тегишли барча маълумотларга эга бўлиш мумкин. Ушбу хизмат тури  молиявий институтлар ва тўлов тизимлари томонидан ўз мижозларига тақдим этилади.
  3. Кредитни қайтариш – ушбу хизмат турини молиявий институтлар ва тўлов тизимлари ўз мижозларига тақдим этади.  Ушбу хизмат тури пластик карта эгасига ўз вақтида кредитни қайтариш имконини бериб, кредит тарихининг ижобийлашишига ҳамда келажакда кредит олиш жараёнини енгиллаштиради.
  4. Пул маблағини конвертация килиш – бир давлатнинг валютасини бошка давлат валютасига алмаштириш жараёни. Ушбу хизматни амалга ошириш учун хизмат кўрсатаётган банкга мурожаат этишингиз ёки мобил илловалар оркали халкаро Visa, MasterCard
    ва бошка карталар иштирокида онлайн тарзда  конвертация килиш имкони мавжуд.
  5. Банк депозити – бу кредит ташкилотига шахс томонидан фоизлар кўринишида кўпайиши учун топширилган пул маблағи бўлиб, молиявий операциялар жараёнида амалга оширилади. Ушбу хизмат тури  молиявий институтлар ва тўлов тизимлари томонидан ўз мижозларига тақдим этилади.
  6. SMS-хабарнома – пластик карта эгасининг мобил телефонига SMS-хабарнома орқали  амалга оширилган транзакцияларга тегишли маълумот юборилади.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ушбу хизмат турларини амалга ошириш жараёнида процессинг хизматаларини кўрсатади.