Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Банклар ва ҳамкорларга

UZCARD Банклараро тўлов тизимига аъзо бўлиш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва қуйидаги талабларга жавоб берилиши даркор:

  • банк белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган бўлиши;
  • банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши;
  • тегишли техник ва дастурий-аппарат мажмуасига эга бўлиши лозим (Техник ва дастурий-аппарат мажмуасига қўйиладиган талаблар Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади).

Банк UZCARD тизими аъзолигига кириш учун Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгашга ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган лицензиянинг нусхаси;
  • банк муассасида банк пластик карталарни жорий этиш ва ривожлантиришга тегишли фаолиятнинг йиллик бизнес-режаси.