UZCARD Банклараро тўлов тизимига аъзо бўлиш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва қуйидаги талабларга жавоб берилиши даркор:
- банк белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган бўлиши;
- банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши;
- тегишли техник ва дастурий-аппарат мажмуасига эга бўлиши лозим (Техник ва дастурий-аппарат мажмуасига қўйиладиган талаблар Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади).
Банк UZCARD тизими аъзолигига кириш учун Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгашга ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган лицензиянинг нусхаси;
- банк муассасида банк пластик карталарни жорий этиш ва ривожлантиришга тегишли фаолиятнинг йиллик бизнес-режаси.