Банкоматдан фойдаланиш ҳавфсизлик чоралари

  • Банкомат хизматларидан фойдаланишдан аввал, ҳатти-ҳаракатларингиз кузатилмаётганига ишонч хосил қилинг. Банкомат атрофида узун навбад кузатилса, PIN-кодингизни киритаётганингизда клавиатура бегона одамлар томонидан кузатилмаётганига амин бўлинг, эҳтиёж сезилса, уни  қўлингиз ёки бирор нарса билан беркитинг;

 

  • Картангизни банкоматдан фойдаланиш учун жойлаштиришдан олдин, қурилманинг ташқи кўринишини текшириб кўринг. Агарда қурилмада бирон-бир шубхали мослама, сим ҳамда дизайнда бирон-бир ўзгаришлар (жумладан, клавиатура устидаги ҳарфлар ва  карта маълумотларини ўқувчи қисмида) кузатилса, ушбу банкоматдан фойдаланманг;

 

 

  • Банкоматдан фойдаланиш вақтида бегона шахсларнинг ёрдамига таянманг. Ҳаттоки, карта ва нақд пул маблағлари билан боғлиқ амалларни бажариш вақтида муаммолар кузатилса, чалғиманг. Акс ҳолда, фирибгарлар ушбу ҳолатдан фойдаланиб, карта ёки пул маблағларингизни банкоматдан олиб қочишлари мумкин;

 

  • Карта билан боғлиқ амалларни бажарганингиздан сўнг, банкомат томонидан чоп этилган чекни сақлаб қолинг;

 

  • Агар банкомат носоз ҳолатда эканлиги кузатилса, “Бекор қилиш” тугмасини босинг ва картангизни қайтариб олинг. Агар муаммо маълум пул миқдори киритилганидан сўнг пайдо бўлса, банкомат ёнидан операция ўз ниҳоясига етмагунча, масалан, нақд пул маблағи тақдим этилиши якунига етмагунча ёки банкомат экранида янги операцияни амалга ошириш таклиф этилмагунча, қурилма ёнидан узоқлашманг;

 

 

  • Агар банкоматдан фойдаланиш вақтида картангиз қайтарилмаса, дарҳол сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат этиб, картангизни блокланишини сўранг (шундан сўнг, ҳеч бир фирибгар картангиздан фойдалана олмайди). Банк ходими томонидан картангиз блоклангани тасдиқлангач, банкомат ёнидан узоқлашишингиз мумкин;

 

  • Картангизни банкоматдан қайтариб олиш учун, банкоматда жойлаштирилган телефон рақами орқали боғланишингиз ва ушбу ҳолатга аниқлик киритишингиз даркор.