Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Карта орқали тўловларни амалга ошириш ҳавфсизлик чоралари

Тўловларни амалга ошириш жараёнида амал қилиниши тавсия этилган қоидалар билан танишинг:

– Карта PIN-кодини мукаммаллаштиринг (англ. Personal Identification Number — шахсий идентификацион рақами). Агар сизга хизмат кўрсатувчи банкингиз томонидан карта PIN-кодини ўрнатиш тавсия этилса, унинг мукаммалигини инобатга олиб, бегиланг. Шахсий туғилган кун, телефон рақамларингиз ва шу ҳоказо шахсий маълумотлар билан боғлиқ рақамларни ўрнатманг;

– PIN-код рақамини сир сақланг. Картангизнинг PIN-кодини ҳеч кимга ишониб топширманг;

– Картангиз PIN-кодини ёдда тутишга ҳаракат қилинг;

– Тўловларни мустақил равишда амалга оширинг. Дўконларда харидларни амалга ошириш жараёнида пластик картангизни бегона одамларга топширманг. Картанинг олд қисмида сизнинг исм ва фамилиянгиз ёзилгани сабабли, фақат сиз мустақил равишда ундан тўловларни амалга оширишингиз ўринли. Ҳисобчидан сизга терминал ускунасини тақдим этишни талаб қилинг ва мустақил равишда тўловни амалга оширинг;

– Баъзида тўлов пункти ҳисобчиси томонидан терминал клавиатураси носоз ҳолатда ёки ноқулай жойлашуви сабабли карта эгасига PIN-кодни киритиш имконияти яратилмайди. Ушбу ҳолатда тўлов сизнинг иштирокингизда амалга оширилишини талаб қилишингиз мумкин.

Эслаб қолинг, пластик карта орқали амалга оширилган барча операциялар ушбу  карта эгаси жавобгар.