Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Карта турлари

Дебет карталар – маълум бир банкнинг тўлов картаси бўлиб, карта эгfсининг ҳисоб рақамига уланади. Ушбу карта қуйидаги тўловлар учун мўлжалланган:

  • тўловларни амалга ошириш;
  • турли хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • банкомат орқали нақд пул ечиб олиш;
  • бошқа банк мижозларига пул ўтказиш имкониятига эга.

 

Ойлик иш ҳақи картаси – банк картаси бўлиб:

  • ойлик иш ҳақини тўлаш учун;
  • мукофот;
  • иш сафари учун ажратилган маблағ;
  • ёрдам пули ва ҳоказолар учун мўлжалланган карта ҳисобланади.

Пул миқдори “ойлик иш ҳақи” лойиҳаси доирасида ҳисоб-китоб юритувчи банк томонидан ташкилот ходимининг ҳисоб рақамига туширилади.

 

Оилавий карта –  қўшимча банк картаси ҳисобланиб, шахсий ҳисоб рақамига боғланган ҳолда очилади ва карта эгаси томонидан белгиланган оила аъзолари ёки бошқа ишонган вакиллари томонидан фойдаланилади. Унинг қулайликлари қуйидагилардан иборат:

  • бир ҳисоб рақамидан оила аъзолари фойдаланиши;
  • барча оила аъзолари учун бир неча карталарни очиш;
  • лимит ўрнатилиши орқали картадаги пул маблағини назорат қилиш;
  • қўшимча картани нафақат оила аъзолари номига, балки ишонган вакиллари номига очиш имкониятларига эга.

 

Хусусий тадбиркор картаси – банк картаси бўлиб, юридик шахс ҳисобланмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун тақдим этилади. Ушбу карта:

  • ўзаро ҳисоб-китоб юритиш;
  • маҳсулотларни харид қилиш;
  • жорий тўловларга тегишли ҳаражатларга мўлжалланган.

 

Корпоратив карта– банк картаси бўлиб, юридик шахсларга тақдим этилади. Ушбу карта:

  • ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • иш сафари учун ажратилган маблағ;
  • вакиллик ҳаражатларни амалга ошириш;
  • концелярия маҳсулотларини харид қилиш ва ҳоказоларга мўлжалланган.

 

Нафақа карталари – банк дебет картаси. Ушбу карта:

  • нафақа олишга ҳақли банк мижозлари;
  • бошқа ижтимоий нафақаларни қабул қилишга ҳақли мижозлар учун мўлжалланган.

Ушбу тўловлар нафақа органлари томонидан белгиланади.

 

Кобейджинг карталари – икки тўлов тизимларига хизмат кўрсатувчи карталар. Ушбу карталар чип, магнит чизиғи ва NFC технологиялар орқали тўловларни қўллаб-қувватлайди. Ташқи кўринишидан ягона тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи карталардан фарқ қилмайди. Унинг авзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳар иккала тўлов тизимларга хизмат кўрсатиши;
  • ушбу карталардан мамлакатимиздан ташқарисида, яъни чет элда фойдаланилиши;
  • тўлов тизимлардан бирида носозлик кузатилганида, иккинчи тўлов тизими орқали тўловни амалга ошириш;
  • ҳар бир тўлов тизимнинг авзалликларидан фойдаланиш.

Ҳозирда мамлакатимиз ва чет эл ҳудуди Uzcard-UnionPay кобейджинг карталари амал қилмоқда (https://uzcard.uz/uz/news/kobejdzhing-kartalari-kuch-birlikda/).