Картада акс эттирилган маълумотлар

Картанинг олд қисми қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

Картанинг чап томонида унинг ишлашини таъминловчи микропроцессор, яъни “чип” жойлашган. Чип тагида 16 рақамдан иборат картанинг рақами, картанинг амал қилиш муддати,  Давлат тилида карта эгасининг фамилия, исми ва шарифи, банк марказининг карта ишлаб чиқарилган ҳисоб-эмиссион коди жойлаштирилган.

Картанинг орқа томонида:

Пластик карта банк мулки ҳисобланади. Картани топиб олиш ҳолатларида ушбу томонда белгиланган банк манзили орқали картани банкга тақдим этиш даркор.

Карта эгаси карта ҳисоб рақамида жойлашган пул маблағини ҳимоя қилишга белгиланган PIN-кодни мустақил равишда ўрнатиши мумкин.

PIN

PIN-код карта эгасининг шахсий идентификацион рақами бўлиб, максимум 4 та сондан иборат бўлади. PIN-код шахсан карта эгаси ёки ҳужжат билан тасдиқланган ишонган вакил томонидан ўрнатилади, ўзгартирилади ва келгусида молиявий транзакциялар ҳамда ўзида маълумотни акс эттирган операцияларни амалга ошириш жараёнида картани фаолллаштириш мақсадида қўлланилади.

Банк томонидан карта ўз эгасига топширилганидан сўнг, транзакция амалга оширилганида карта фаоллашади. Карта персонализацияси вақтида PIN-карта тақдим этилмаслиги боис, карта эгаси активация жараёнида янги PIN-кодни ўрнатиши даркор.

PVV (ПИН Verification Value) коди, криптографик функция орқали карта рақами ва PIN-рақамидан келиб чиққан ҳолда, шакллантириладиган код бўлиб, PIN текширилиши учун қўлланилади.

Карта битта ҳисоб рақамига боғланган бўлиб, карта эгаси ёки ҳужжат билан тасдиқланган ишонган вакил томонидан маълум пул миқдори билан тўлдирилиши мумкин.

Карта ҳисоби – жисмоний ёки юридик шахсларнинг банк ҳисобига тегишли жорий маълумотлар процессинг марказининг тизимида акс эттирилади.

Банк томонидан карта орқали операцияларни амалга оширишга чекловлар белгиланиши мумкин.