Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Карта орқали тўловларни амалга ошириш

Картага хизмат кўрсатувчи савдо терминаллари турли русумда бўлиб, бажараётган функционал имкониятлари билан фарқ қилади.

Савдо терминаллари PIN –код ва маҳсулот/хизматларга белгиланган нархни киритишга мўлжалланган клавиатура, операцияларни бажариш/бекор қилишга мўлжалланган функционал тугмалар, чек чиқарувчи мослама билан жиҳозланиши даркор.

Карта орқали маҳсулот/хизматларга белгиланган тўловларни амалга оширишга қаратилган операциялар кетма-кетлиги:

  1. Карта эгаси савдо нуқтасига тўловни амалга ошириш учун картани тақдим этиши керак;
  2. Тақдим этилган карта қабул қилинган савдо нуқтаси томонидан хизмат кўрсатилишга тайёр эканлиги аниқланганидан сўнг, савдо нуқта вакили томонидан карта савдо терминалига жойлаштирилади;
  3. Савдо нуқта вакили томонидан маҳсулот/хизматга белгиланган нарх терминалга киритилганидан сўнг, мобил клавиатура PIN-код орқали тўловни тасдиқловчи рақамларни киритиш учун карта эгаси ихтиёрига топширилади;
  4. Карта эгаси томонидан PIN-кодни киритиш йўли орқали тўловни тасдиқлаш учун клавиатурада яшил тугма босилади;
  5. Юқоридаги амаллар бажарилганидан сўнг, терминалда транзакция амалга оширилади. Транзакциянинг муваффақиятли ўтгани терминал орқали чиқарилган чек ва экрандаги ёзув орқали тасдиқланади;
  6. Транзакция амалга оширилганида терминал карта эгасининг ҳисоб рақами ва савдо нуқтаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширади. Натижада, карта ҳисоб рақамидан маълум пул миқдори савдо нуқтаси терминалига тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади. Агар транзакция тўлиқ функцияларни қўллаб-қувватловчи терминал орқали амалга оширилса, тўлов амалга оширилгани тўғрисида иккита бир хил чек чиқарилади. Улардан бири, харид қилинган маҳсулот билан бирга карта эгасига тақдим этилади, иккинчиси эса, амалга оширилган тўловга тегишли ҳужжат сифатида савдо нуқтасида сақлаб қолинади;
  7. Агар транзакция мини терминалда амалга оширилган бўлса, терминал орқали чек чиқарилмайди. Бироқ, унинг дисплейида амалга оширилган транзакциянинг пул миқдори ва “ОК” тасдиғи пайдо бўлади. “Тўлов” операцияси ўз ниҳоясига етказилади;
  8. Агар терминалда таслиқловчи тугма босилишидан аввал транзакцияни бекор қилишга эҳтиёж сезилса, терминалда жойлаштирилган қизил тугма босилади;
  9. “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминотни қўллаб-қувватловчи барча Uzcard POS-терминаллари “Операцияни бекор қилиш” функциясини қўллаб-қувватлайди. Ушбу имконият орқали тўловни бекор қилиш ёки маҳсулотни дўконга қайтариб бериш ҳолатларида фойдаланиш мумкин. Терминалда кун ёпилгунича, Uzcard пластик карталари орқали амалга оширилган исталган операцияни бекор қилиш мумкин.