Картадан фойдаланиш тартиби

Uzcard картаси  “UZCARD” банклараро тўлов тизими инфраструктурасида хизмат кўрсатувчи терминал, банкомат, инфокиоск ва бошқа қурилмалар ёрдамида Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси –сўм пул бирлигида, нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш воситаси ҳисобланади.

Карта ёрдамида қуйидаги операцияларни амалга ошириш имкони мавжуд:

POS-терминал орқали

  • карта ҳисоб рақамидан маҳсулот ва хизматларга тўловларни амалга ошириш;
  • молиявий операцияни бекор қилиш (reversal);
  • молиявий операцияни автоматик бекор қилиш (коммуникацион reversal);

Банк муассасасида жойлаштирилган POS-термиинал орқали нақд пул ечиб олиш онлайн- операцияси

  • карта ҳисоб рақамини нақд пул билан тўлдириш;
  • карта ҳисоб рақамидан нақд пул ечиб олиш;
  • карта ҳисоб рақамида қолган пул маблағини аниқлаш;
  • карта ҳисоб рақамига тегишли маълумотларни тақдим этиш (охирги 10 та онлайн-операциялар);
  • PIN-кодни алмаштириш;
  • молиявий операцияни бекор қилиш (reversal);
  • молиявий операцияни автоматик бекор қилиш (коммуникацион reversal);

Банкомат ва инфоикосклар

Онлайн-операциялар

  • карта ҳисоб рақамидан Masspay тизими орқали тўловларни қабул қилиш;
  • SMS-хизматни ёқиш / ўчириш;
  • карта ҳисоб рақамида қолган пул маблағини аниқлаш;
  • карта ҳисоб рақамига тегишли маълумотларни тақдим этиш (охирги 10 та онлайн-операциялар);
  • PIN-кодни алмаштириш;
  • молиявий операцияни автоматик бекор қилиш (коммуникацион reversal);
  • SMS-банкинг (операциялар онлайн режимда амалга оширилади);
  • карта статусини ўзгартириш (блоклаш/фаоллаштириш);
  • SMS-хизмат орқали картага уланган мобил телефон учун тўловларни амалга ошириш.