Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Банк томонидан картани тақдим этиш тартиби

Uzcard  картасига эга бўлиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 29 та банклардан бирини танлаб, карта ишлаб чиқарилишига ариза топшириш даркор. Банк томонидан номингизга махсус ҳисоб рақами очилганидан сўнг, ушбу ҳисоб рақамига карта эмиссия қилинади. Карта ишлаб чиқарилиши учун карта ҳисоби минимал пул маблағи билан тўлдирилиши керак. Ушбу пул маблағининг аниқ миқдори  мурожаат этилган банк томонидан хабардор этилади.

Эмиссия қилинадиган картага тегишли тарифлар банк томонидан эътиборингизга ҳавола этилади.

Агар сизга фаолият олиб бораётган ташкилот/корхона/ўқув муассаси томонидан  “ойлик иш ҳақи лойиҳаси” доирасида карта тақдим этилса, карта ишлаб чиқарилишига тегишли ҳужжатлар марказлаштирилган ҳолда, тақдим этилаётган муассаса томонидан расмийлаштирилади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, номингизга ишлаб чиқарилган пластик картаси марказлаштирилган ҳолда ихтиёрингизга топширилади. Ушбу ҳолатда, карта ойлик иш маоши белгиланганида пул миқдори билан тўлдирилади.

Карта белгиланган муддатга ишлаб чиқарилади. Унинг муддатини узайтириш ёки янгисига алмаштириш учун банкга мурожаат этганингизда ёнингизда фуқарлик паспорти ва ушбу карта бўлиши кифоя.

Эслатма:

  • Номингизга асосий карта очилганидан сўнг, банк томонидан аризангизга асосланган ҳолда, махсус ҳисоб рақамингизга қўшимча карталар очилиши мумкин.
  • Қўшимча карталар сизнинг номингизга ёки ҳужжат билан тасдиқланган вакилингиз номига (қариндош, фарзанд ва бошқалар) очилиши мумкин.
  • Қўшимча карталар орқали амалга ошириладиган операцияларда асосий карта эгаси томонидан ўрнатилган чеклов амал қилади.
  • Махсус банк ҳисоб рақами ёпилганида номингизга ва вакилларингизга очилган барча карталар банкга топширилиши даркор.
  • Карта банк мулки ҳисоблангани боис, банк ўз ихтиёрига биноан, номингизга ёки ишонган вакилларингиз номига очилган исталган картани қайтариб олишга ҳақли.