Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Картани ёқотиш, унга шикаст етказиш ҳамда топиб олиш ҳолатларида

Пластик картангиз ёқолса, ўғирланса ёки унга шикаст етказилса, дарҳол, сизга хизмат кўрсатаётган банк орқали картани блокланг. Агар картангиз қаллоблар қўлига тушса ва унинг PIN-коди аниқланса, картангиздаги пул маблағингиз ҳавф остида қолиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, картангизни  сиз фойдаланиб келаётган мобил иловалар ҳамда сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга қўнғироқ қилган ҳолда блоклашингиз мумкин. Банкга ушбу картангизни блоклашингиз ва янгисини ишлаб чиқаришга ариза билан мурожаат этиш имконияти ҳам мавжуд. Баъзи ҳолатларда, ёқотиш ёки ўғирлик борасида ҳуқуқ тартиботи органларига мурожаат этиб, ёзма ариза билан ҳолатни таслиқлаш талаб этилади. Юқорида айтиб ўтилган жараёнларни амалга оширганингиздан сўнг, ёқотиш ва ўғирлик содир этилган ҳолатда пластик картангизда сақланаётган пул маблағингизнинг ҳавфсизлигини таъминлайсиз.