PIN-рақамни ўзгартириш

  1. POS-терминал орқали PIN-рақамни ўзгартириш

POS-терминалга пластик карта жойлаштирилади. Терминал менюсида “PIN-рақамни ўзгартириш” бўлими танланади. Ушбу бўлим танланганидан сўнг, амалдаги PIN-рақами киритилади. Шундан сўнг, “ Янги PIN” бўлими ихтиёрингизда очилади. Янги PIN-рақами мослама клавиатураси орқали киритилади. Паролингизни тасдиқлаш учун PIN-рақами қайта киритилади. Ушбу маълумот қабул қилиниши учун терминал процессинг маркази тизими билан боғланиши даркор. Натижада, терминал PIN-рақами муваффақиятли алмаштирилгани тўғрисида  чек тақдим этилади.

  1. Инфокиоск орқали PIN-рақамини ўзгартириш

Инфокиоскга  пластик карта жойлаштирилади. Мослама дисплейида қулай тил танланади. Экранда амалдаги PIN-рақамлар киритилиши сўралади. Шундан сўнг, инфокиоск орқали амалга ошириладиган хизматлар рўйхати тақдим этилади. Улар орасидан “PIN-рақамини ўзгартириш” хизмати танланади. Дастур янги PIN-рақами киритилишини сўрайди ва клавиатура орқали ушбу код киритилади. Жараён амалга оширилганидан сўнг, мослама яна бир бор  янги PIN-рақами киритилишини сўрайди. Натижада карта эгаси инфокиоск дисплейида PIN-рақами муваффақиятли алмаштирилгани билан хабардор этилади.

  1. Банкомат орқали PIN-рақамини алмаштириш

Банкоматга пластик карта жойлаштирилади. Қурилма дисплейида маълум тил танланади.  Экранда амалдаги PIN-рақамлар киритилиши сўралади. Шундан сўнг, банкомат орқали амалга ошириладиган хизматлар рўйхати тақдим этилади. Улар орасидан “PIN-рақамини ўзгартириш” хизмати танланади.  Дастур янги PIN-рақами киритилишини сўрайди ва клавиатура орқали ушбу код киритилади. Жараён амалга оширилганидан сўнг, мослама яна бир бор  янги PIN-рақами киритилишини сўрайди. Натижада карта эгаси банкоматдисплейида PIN-рақами муваффақиятли алмаштирилгани билан хабардор этилади.

  1. Банк вакиллари PIN-рақамини алмаштиришда амалий ёрдам беришлари мумкин.

Бунинг учун Uzcard  пластик картаси очилган банк филиалига мурожаат этиш ўринли.