“SMS-хабарнома” хизматини улаш

“SMS-хабарнома” хизмати ёрдамида карта эгаси ўзининг карта ҳисобидан амалга оширилган операциялардан мобил телефонига етказилган SMS-хабар орқали хабардор этилади.

“SMS-хабарнома” хизматини:

  • карта очилган банк филиалига мурожаат этиш;
  • инфокиоск ва банкомат орқали улаш мумкин.

Ушбу хизмат тури ООО “Play Mobile” ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари ҳамкорлигида амалга оширилади. Ҳар бир кириш хабарноманинг хизмат тўлови  84 сўм 20 тийинни ташкил этади ва фойдаланувчининг мобил ҳисобидан ечилади.

“SMS-хабарнома” хизматини улашингиздан аввал, қуйидаги онлайн-манзил орқали оммавий оферта билан танишишингизни сўраймиз: http://playmobile.uz/terms