Ҳозирги пайтда "Uzcard" ТТ фаол равишда давлатнинг илмий-тадқиқот ва инновацион салоҳиятининг ривожланишига, маҳаллий ёш, юқори малакали, рақобатбардош IT раҳбарларини, шунингдек, жойларда истеъдодли ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмак кўрсатмоқда. Бугунги кунда ёшларни таълим олиш жараёнига жалб қилиш, уларнинг самимий қизиқишини уйғотиш учун барча керакли шароитларни яратиш ва ниҳоятда кучли туртки ҳосил қилиш мақсадида барча ҳаракатларни амалга ошириш катта аҳамият касб этади.
Бизнинг устозларимиз барча болалар учун ҳам маърифий, ҳам маънавий томонлама намуна бўлиб ҳисобланади. Айнан улар ҳаётларининг мақсади сифатида муносиб, маънавий жиҳатдан ўсиб келаётган авлодга тарбия беришни танладилар. Шундай қилиб, юртимизда нишонланаётган "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" арафасида Uzcard компанияси, миллий...