Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

2018 йил сарҳисоби

  Ўтган 2018 йил давомида Uzcard компанияси томонидан бир қатор узоқ муддатли ва самарали лойиҳалар амалга оширилди. Лойиҳаларнинг биринма-кетин амалга оширилган муддати келтирилган маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жумладан, 2018 йилда Ягона умумреспублика процессинг марказининг асосий мақсади махаллий ва хорижий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди. Айтиб ўтиш лозимки, банк соҳаси қаторида, қолган  соҳаларда ҳам замонга ҳамнафас қадам ташлаш асосий стратегиямиз сифатида илгари сурилди. Ҳар бир карта эгаси инновацион технологияларнинг қулайлигини хис этиб, транзакцияларнинг ҳавфсизлигига нисбатан ишончини шакллантириш учун 180 нафар мутахассислардан иборат компаниямиз томонидан босқичма-босқич режаларга асосан иш олиб борилди.

Январь.

  1. 2018 йил бошидан Uzcard компанияси мамлакатимизда эквайрингни ташкил этиш мақсадида халқаро тўлов тизимлари вакиллари билан бир қатор музокараларни олиб борди. Учрашувларлар давомида 200 дан ортиқ ушбу мавзуга тегишли лойиҳаларни бажариш ишлари кенг муҳокама этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳаларнинг катта қисми амалга оширилган бўлса, қолгани 2019 йилда самарали натижаларини бериши кутилмоқда.

Бугунги кунга келиб, халқаро тўлов тизимларига тегишли пластик карталар умумтерминал тизимида қабул қилиниши учун Ягона умумреспблика процессинг маркази томонидан бир қатор имкониятлар яратилди. Гап, Mastercard ва UnionPay International халқаро тўлов тизимларининг пластик карталари борасида бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда Uzcard карталарига хизмат кўрсатувчи 200 мингдан ортиқ терминаллар рўйхатга олинган.  Ҳозирда, «Асака» банкига тегишли  POS-терминалларнинг барчаси Mastercard карталарини қабул қилишга техник ва юридик жиҳатдан тайёр.

Февраль

  1. Мутахассисларимиз томонидан Давлат солиқ қўмитаси учун дастурий таъминот яратилди ва фойдаланишга топширилди. Эндиликда, POS-терминалларга солиқ тўловчининг идентификацион рақами ва паспорт серияси рақами киритилганида 6 хилдаги хизмат турларига тўловларни амалга ошириш мумкин:
  • Жисмоний шахслардан мол-мулк солиғи;
  • Жисмоний шахслардан ер солиғи;
  • Деҳқон хўжаликлари учун ер солиғи;
  • Деҳқон хўжаликлари учун сув ресурслардан фойдаланишга белгинланган солиқ;
  • Сув ресурсларидан фойдаланишга белгиланган солиғи;
  • Солиқ органларини ривожлантириш фонди учун устама фоизлари.
  1. Ягона умумреспублика процессинг маркази 2018 йилнинг февраль ойида маълумотларни қайта ишлаш марказини янгилади. Марказ банклар ва тўлов тизимлари билан фаолият олиб бориш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ва талабларга биноан тизимни янгилашга қарор қилди. Жумладан, янгиланиш жараёни ўтказилгандан сўнг Exadata X5 ва X6 етакчи серверлари фойдаланишга топширилди.

Март.

  1. 2018 йилда

Бир неча йиллар давомида компаниямизни техник қўллаб келаётган “GENESIS INNOVATION”  IT-компанияси бир қатор дастурий таъминот ва молиявий соҳадаги IT-ишланмаларини таклиф этиб келаётган ёш инновацион компаниялардан ҳисобланади. Жумладан, март ойида ушбу компания томонидан автоматлаштирилган банк тизими харид қилинди. Ҳозирда ушбу автоматлаштирилган банк тизими Республика банк тизимларига интеграция қилинмоқда.

Апрель.

  1. Ягона умумреспублика процессинг маркази ўз фаолияти давомида илк бор банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологиялари намойишига бағишланган “BankExpo – 2018” миллий кўргазмасида иштирок этди. Кўргазма давомида компаниямиз нафақат банк соҳасида хизмат кўрсатаётган сектор сифатида, балки IT-технологияларни кенг оммага тарғиб этувчи, банкомат ва АТМ қурилмаларнинг янги русумларини электрон ва чакана савдода кенг муомалага олиб кираётган илгари компаниялардан бири сифатида ўзини намойиш этди.

Май.

  1. Кейинги лойиҳамиз 2018 йилнинг май ойида «SMART MOVE» номи остида реализация қилинди. Компаниямизни техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи GENESIS INNOVATION компанияси томонидан янги дастурий таъминот ишлаб чиқарилди. Ушбу дастурий таъминот Uzcard тизими орқали ўтган халқаро тўлов тизимларининг транзакцион маълумотларини фильтрдан ўтказади. Шунингдек, чет элда Uzcard ва халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган кобейджинг карталари иштирокидаги маълумотлар айланмасини назорат қилади.

Июнь.

  1. Марказимизга йўналтирилган мурожаатномалар ўрганилганда, бугунги кунга келиб мамлакатимизда халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйиш эҳтиёжи қайд этилди. Пул ўтказмаларига тегишли лойиҳани бошлаш ва уни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан халқаро компаниялар билан интеграция қилиш мақсадида бир қатор вакиллар билан тегишли музокаралар олиб борилди. Жумладан, Марказимиз томонидан 2018 йилнинг июл ойида “QIWI Пул ўтказмалари” ва “CONTACT пул ўтказмалари” орқали Uzcard карталарига дунёнинг исталган нуқтасидан пул маблағини ўтказиш имконияти яратилди. Аниқроғи, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча банклар ушбу янги имкониятдан фойдаланиб, Uzcard карталарига маълум миқдорда пул маблағларини қабул қилишлари мумкин.
  2. Шунингдек, ушбу ой давомида «Uzcard Infokiosk V2.0» янги дастурий таъминоти яртилди ва фойдаланишга топширилди. Янги датсурий таъминоти халқаро стандартларга бутунлай жавоб беради ва халқаро миқёсда қўлланилади. Ушбу дастурий таъминот ўрнатилган инфокиосклар Mastercard, UnionPay International ва кобейджинг карталарига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Ҳозирда PA-DSS халқаро сертификациялаш жараёни фаол амалга оширилмоқда. Яқин келажакда МИР, VISA, JSB, American Express халқаро тўлов тизимларини интеграциялаш режалаштирилмоқда.

Июль.

  1. Карта эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Марказимизда “STOP1 – смс-хабарнома хизматини масофада туриб ўчириш” хизмати яратилди. Агар мобил телефон рақами узоқ муддат давомида фойдаланилмаган бўлса, мобил компанияси ушбу рақамга тегишли маълумотни бизнинг Марказимизга “смс-хабарнома” хизматидан ўчириш учун юборади. Телефон рақами мобил компания томонидан ушбу хизмат туридан ўчирилмаган бўлса, юқорида айтиб ўтилган янги хизмат тури карта эгалари учун мустақил равишда “смс-хабарнома” хизматидан ўчириш имкониятини яратади.
  2. Uzcard POS-терминаллари билан боғлиқ навбатдаги лойиҳамиз 2018 йилнинг июль ойида муваффақиятли амалга оширилиб, савдо-сотиқ шахобча эгалари учун бир қатор қулайликларни яратди. Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари “Халқаро тўлов тизими” номли дастурий таъминотни қўллаб-қувватловчи барча Uzcard POS-терминалларида “Операцияни бекор қилиш” функциясини жорий этишди. Ушбу имконият орқали тўловни бекор қилиш ёки маҳсулотни дўконга қайтариб бериш ҳолатларида фойдаланиш мумкин. Терминалда кун ёпилгунича, Uzcard пластик карталари орқали амалга оширилган исталган операцияни бекор қилиш имконияти мавжудлиги ҳам савдо-сотиқ пунктлари эгалари, ҳам карта эгалари учун бир қатор қулайликларни олиб келди.

Август.

  1. Ўтган йил давомида компаниямизда пластик карталардан амалга оширилган ҳар бир операциянинг ҳавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Пластик карталардан амалга ошириладиган транзакцияларнинг ҳавфсизлик талабларига риоя этиш учун  жамоатчилик иштирокида қатор акциялар ўтказилди. Ўтказилган акциялар давомида Uzcard карта эгалари тўловларни амалга ошириш жараёнида POS-терминалга мустақил равишда   карта PIN-кодини киритиш ҳуқуқлари тарғиб этилди. Шунингдек, интернет қаллобларнинг ҳатти-ҳаракатларидан огоҳлантириш учун  аҳоли вакиллари ўртасида мунтазам равишда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
  2. Ушбу ой давомида шунингдек, ҳамкор банкларимиз ҳамда тўлов тизимлари учун янги Payment Gate номли шлюз яратилди. Ушбу шлюз пластик карталарнинг халқаро ҳавфсизлик стандартларига жавоб беради ҳамда Ягона умумреспублика процессинг марказига интеграция қилиш имкониятини яратади. Қозоғистон Республикасининг тўлов тизимларидан бири Zoodmall билан келишилган ҳамкорлик шартномаси илк халқаро интеграция намунаси ҳисобланади.

Сентябрь.

  1. «E-KPI» – Иш самарадорлигининг етакчи электрон кўрсаткичи. Компаниямизда амалга оширилиган ушбу лойиҳа иштирокчиларида исталган ташкилот филиали, бошқарма ва бўлимларнинг иш фаолиятини технологик ва информацион қўллаб-қувватлашни таъминловчи автоматлаштирилган кўп сонли фойдаланувчиларга мўлжалланган информацион тизим мажмуасидан фойдаланиш имконияти яратилади.

«E-KPI» – бизнес-жараёнларни бошқаришнинг интеграциялашган автоматик тизими бўлиб, ўзида бир неча кичик тизимларни қамраб олади:

  • Кадрлар билан иш юритиш электрон тизими;
  • Ҳужжатларни бошқариш электрон тизими;
  • Вазифаларни бошқариш электрон тизими;
  • Ҳисоботлаштириш электрон тизими;

Октябрь.

  1. 2018 йилнинг энг кутилган ва самарадор лойиҳаларидан бири халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлигида муомалага чиқарилган кобейджинг карталари инновацион қулайлиги билан эътибор марказига айланди. Ушбу лойиҳа нафақат етакчи халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлигида, балки инновацион карталарни интеграциялаш бўйича ҳам бир қатор тарғибот тадбирларини ўзига қамраб олди. Жумладан, Ягона умумреспублика процессинг маркази вакилларининг Хитой Республикасига бўлган ташрифи давомида илк кобейджинг карталарини муомалага чиқариш бўйича UnionPay International халқаро тўлов тизими билан шартнома имзоланди. Келишувнинг асосий қисми, икки тўлов тизимларининг логотиплари жойлаштирилган карталарни ишлаб чиқарувчи илк банкни белгилашга қаратилди. Натижада, Aloqabank ҳисоб-китоб банки сифатида ҳамда илк кобейджинг карталари айнан ушбу банкда чиқарилиши қайд этилди.
  2. 2018 йилнинг октябрь ойида компаниямиз томонидан банкоматлар орқали чекловларсиз нақд пул ечиб олиш имконияти яртилди. Эндиликда, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банклар ўз ички қонунларига биноан банкомат орқали нақд пул ечиб олишга 0% дан 5% гача бўлган комиссион тўловларни белгилаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тавсиясига кўра, тижорий банклар белгиланган комиссион ставкасини оширмасликлари даркор.
  3. 2018 йилнинг октябрь ойида Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан «BPC Group» халқаро холдинг ҳамкорлигида ABT (account based ticketing) технологик базасида “STS”- «Smart Ticketing Solution» номли дастурий-аппарат мажмуаси ишлаб чиқарилди. ABT – фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган жамоат транспортида йўлкира учун белгиланган тўловни амалга ошириш имкониятини яратувчи замонавий тизим. Тўловларга тегишли барча маълумотлар марказий тизимда сақланади. Ушбу тизим йўлкира учун белгиланган тўловни барча банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, МИР тўлов тизимларига тегишли карталар) орқали амалга ошириш имкониятини яратади. Яқин келажакда ушбу тизимни Ягона умумреспублика процессинг марказига интеграция қилиш режалаштирилган.
  4. Октябрь ойида Марказимиз мутахассислари томонидан CINEO C4560 русумидаги янги банкоматлар Uzcard карталарини қабул қилиши учун дастурлаштирилди. Ушбу банкоматларнинг авзалликларидан бири, пул маблағини автоматик равишда конвертациялашидир. Эндиликда, карта эгалари ушбу банкоматлар орқали чет эл валютасини конвертация қилишлари мумкин. Валюталар курси банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади, карта эгаларидан эса кимиссион тўловлар олинмайди.
  5. Ҳамкорларимиз қаторида Республикамизда фалият олиб бораётган 28 та банк ўрин олганлиги боис, Марказимиз томонидан электрон тўловлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида банкомат ва инфокиоскларга янги дастурий таъминотлар ўрнатилиб, юқори сифатли ва ҳавфсиз процессинг хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, 2018 йил давомида компания мутахассислари томонидан юқорида айтиб ўтилган мақсадларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2018 йилнинг октябрь ойида POS-терминаллар тармоғини бошқари ва назорат қилиш бўйича қатор ишланмаларни таклиф қилувчи ASHBURN International халқаро компанияси Ягона умумреспублика процессинг маркази билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик келишувини имзолади. 10 йил давомида амал қилувчи келишув доирасида  ASHBURN International компанияси  томонидан Ўзбекистон шарт-шароитига мослаштирилган TransLink.iQ дастурий таъминотини ўрнатиш учун Марказимиз ихтиёрига топширилади. Шартномага бинаон, янги тўлов терминаллари ва мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 28 та банкларга тегишли ҳамда ЯУПМ томонидан хизмат кўрсатилаётган POS- терминалларнинг фаолият олиб борилиши учун 250 000  дан ортиқ рухсатномаларнинг сотуви борасида келишувга эришилди.

Ноябрь.

  1. Марказимизни техник қўллаб-қувватловчи IT-компания – GENESIS INNOVATION компанияси ўтган йилнинг ноябрь ойида “ISO-9001:2015” сифат менеджменти сертификати талабларига жавоб берди ва стандартлаштириш аудитидан муваффақиятли ўтди. Стандартлаштиириш бўйича Халқаро Ташкилоти стандартлаштириш бўйича миллий органларнинг умумжаҳон федерацияси ҳисобланади. Сифат менеджменти тизимига ўтиш ташкилотнинг стратегик қарори ҳисобланиб, унинг умумий фаолиятини янада ривожлантириш ва бир қатор стратегик мақсадларни амалга оширишга асосланган муҳим омиллардан бири сифатида ўрин эгаллайди.
  2. Ҳамкор банклар, тўлов тизимлари ва ЯУПМ ходимларининг фойдаланишлари учун «2X Factor» номли янги тизим ишлаб чиқарилди. Ушбу тизим ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида электрон калитларни киритиш орқали ЯУПМ тизимидан фойдаланишда ҳавфсизлик даражасини аниқлайди.

Декабрь.

  1. Автоматлаштирилган фискал маълумотлари – OFM-Billing тизими учун дастурий таъминоти ишлаб чиқарилди. Ушбу ишланма ҳар бир савдо пункти эгаси учун шахсий кабинетдан фойдаланиш ҳамда савдоларнинг мониторингини олиб бориш имкониятини яратади.
  2. Компаниямиз томонидан cash-in функциясини қўллаб-қувватловчи банкоматларга тегишли дастурий таъминоти яратилди. Эндиликда, NCR SelfServ 6632, GRG ва Wincor Nixdorf русумидаги банкоматлар орқали  Uzcard  карталаридаги пул маблағини нафақат нақдлаштириш, балки карталарга нақд пул маблағини  (сўм пул бирилигини) киритиш имкониятидан фойдаланиш мумкин. Мамлакатимиз бўйлаб ўрнатилган ушбу банкоматлар ёрдамида cash-in ва cash-out хизмат турларидан ташқари чет валютасини сўм пул бирлигига  автоматик равишда конвертация қилиш мумкин. Бунда, карта эгаларидан комиссион пул мбалағлари ечиб олинмайди. Қуйидаги банклар томонидан  NCR SelfServ 6632, GRG  ва Wincor Nixdorf русумидаги банкоматлар мамлакатимиз бўйлаб маълум нуқталарга ўрнатилган:
  • Agrobank
  • Xalq banki
  • Ravnaq-bank
  • KDB
  • Hi-Tech bank
  • Aloka bank
  • KKB
  • Trastbank
  • Savdogar bank
  • Asaka bank
  • Bank Ipak Yoli

Юқорида санаб ўтилган барча лойиҳалар Ягона умумреспублика процессинг маркази  ва Uzcard томонидан самарали натижаларга эришиш мақсадида янада ривожлантириб борилади, баъзилари эса айнан   кириб келган 2019 йилда тўлик реализация қилиниши режалаштирилмоқда. Бир қатор янги инновацион имкониятарнинг яратилиши Uzcard карта эгалари учун қўшимча қулайликларни олиб келиши табиий.