Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

  1. Uzcard янги пластик карталарида ПИН-кодни қандай алмаштириш мумкин. Банк томонидан оддий парол ўрнатилди, шу сабабли уни ўзгартирмоқчиман.

Амалдаги PIN-кодни исталган POS-терминал, инфокиоск ва банкомат орқали алмаштиришингиз мумкин. Бунинг учун қурилма менюсида “PIN-кодни алмаштириш” бўлимини танланг ва исталган кодни киритинг. Юқорида айтиб ўтилган йўллардан ташқари, сизга хизмат кўрсатаётган банкингизга мурожаат этиб, PIN-кодни алмаштириш имконияти мавжуд.

  1. Visa карталари орқали Uzcard карталарининг ҳисобини тўлдириш мумкинми?

Ҳозирда ушбу амалиётни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Бироқ, Uzcard карталарининг ҳисобини қуйидаги йўллар орқали тўлдириш мумкин: карта очилган банк ёки cash-in функциясини қўллаб-қувватловчи банкоматлар орқали (нақд пулни қабул қилиш.  https://uzcard.uz/news/popolnyaem-kartu-uzcard-nalichnymi-bystro-i-legko/).

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқлар манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.