Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

  1. Пластик карта очилишига тўланадиган пул маблағи картага депозит бўлиб тушадими еки ушбу маблағ банк хизматлари учун белгиланганми?

Банк томонидан белгиланган пул миқдори картанинг чиқарилиши ва уни расмийлаштирилишига топширилади. Ушбу пул микдори банкларнинг ички қонунларига бинаон тасдиқланади, шу сабабли карта чиқарилишига белгиланган пул миқдори ягона тарифга асосланмаган.

  1. Банкда пластик картани фақат унинг эгаси иштирокида блокдан чиқариш ёки бошқа жисмоний шахс томонидан ҳам ушбу амалиётни амалга ошириш мумкинми?

Пластик карта тақдим этилган банк филиалида фақат унинг эгаси картани блокдан чиқариши мумкин. Картани блокдан чиқариш учун банк ходимларига  паспортингизни ҳавола этишингиз даркор.

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқлар манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.