Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

 

  1. Пластик картамдаги CVC-кодни қандай билишим мумкин?

Uzcard банклараро тўлов тизимидаги пластик карталарда CVC-код мавжуд эмас. Маҳаллий Uzcard карталари орқали тўловлар картанинг олд қисмида жойлаштирилган чип орқали амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, Uzcard-UnionPay кобейджинг карталаридаги СVC-код орқали тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, у пластик картанинг орқа қисмида жойлаштирилган.

  1. Uzcard картаси орқали тўловни амалга ошираётганимда транзакция амалга ошмади. Бироқ мобил телефонимга тўлов амалга оширилгани тўғрисида SMS-хабарнома келди. Тўловларга тегишли тўлиқ маълумотни қандай билиш мумкин?

Амалга оширилган тўловлар рўйхатини олиш учун сизга хизмат кўрсатаётган банк филиалига мурожаат этишингиз ўринли. Банкоматлар орқали эса, “Амалга оширилган тўловлар” хизматидан фойдаланган ҳолда, рўйхатга эга бўлишингиз мумкин. Шуниндек, Uzcard карта фойдаланувчилари мобил иловаларда фойдаланишга тақдим этилаётган “Тўловлар мониторинги” хизмати орқали ҳам амалга оширилган транзакциялар рўйхати билан танишишлари мумкин.

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқ манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.