Кўп сўраладиган саволлар
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

Ҳафта саволлари

1.Нима учун “смс-хабарнома” хизмати учун белгиланган пул миқдори пластик карта балансидан эмас, балки телефон балансидан ечиб олинади?

“Смс-хабарнома” хизматига тегишли хабарномани етказилиши провайдерлик фаолиятини олиб борувчи компания томонидан таъминланади. Айнан ушбу компания томонидан ҳар бир кириш хабарномаси учун 42 сўм 10 тийин миқдорида пул маблағи ечиб олинади.

  1. Ҳар ойнинг маълум кунида ҳисоб рақамимдан 1000 сўм миқдорида пул ечиб олинади. Нима учун ҳисобимдан пул ечиб олинаётганига аниқлик киритиш имкони мавжудми?

Мобил илова орқали “Тўловлар мониторинги” хизматидан фойдаланаётганингиз учун ҳар ойнинг бошида ҳисобингиздан автоматик равишда 1000 сўм миқдорида пул ечиб олинади. “Тўловлар мониторинги” хизматисиз мобил илова орқали картангиз иштирокида амалга оширилган операцияларни назорат қилиш имкони бўлмайди.

Мурожаатномаларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқлар манзилларига юборишингиз мумкин:

pr@uzcard.uz электрон почта манзили;
uzcard.uz сайтимиздаги онлайн чат;
facebook.com/uzcard/ корпоратив саҳифамиз.