Часто задаваемые вопросы
  1. Uzcard карта эгасининг ҳисоб рақамида максимум неча пул миқдорида лимит белгиланган?
  2. Ассалому алайкум. Картамга кимдир пул маблағи ташлади, ким томонидан операция амалга оширилганини қандай билишим мумкин?

МДҲ давлатларининг миллий тўлов тизимлари ҳамда банк  раҳбарларининг учинчи ишчи учрашуви

  Шу кунларда Самарқанд шаҳрида МДҲ давлатларининг миллий тўлов тизимлари ҳамда банк  раҳбарларининг учинчи ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Арманистон Республикаси, Абхазия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг тўлов тизимлари ҳамда банклари  вакиллари иштирок этишди.

Фотосуратчи: Юрий Карсунцев

Тадбирнинг очилиш маросимида “Миллий тўлов тизими” ( “Мир” тўлов тизимининг оператори) Бош директори Комлев Владимир Валеревич ва Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) (Uzcard банклараро тўлов тизиминиг  оператори) Бош директори Махмудов Ахрор Аброрович сўзга чиқди ҳамда иккала давлатнинг тўлов тизимлари инфраструктураси ривожланиши, тўлов хизматларининг сифати ва халқ вакилларига таклиф этилаётган инновацион ечимлар борасида фикр алмашилди.

ЯУПМ Бош директори Махмудов А.А. Россия давлатининг Миллий тўлов тизими билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари ва авзалликларига алоҳида тўхталди:

“Ўзбекистон Республикаси Давлат Қўмитаси томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга биноан, 2018 йил давомида МДҲ давлатларидан мамлакатимизга 5 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюрган.  Жумладан, “Мир” тўлов тизими билан амалга оширилаётган ҳамкорлик нафақат Ўзбекистон учун, балки МДҲ давлатларининг истиқболи учун ҳам хизмат қилиб келади. Режага мувофиқ, интеграция жараёни босқичма-босқич амалга оширилади. Жорий йилнинг якунига қадар, компаниямиз томонидан Aloqabank банкининг терминаллар паркини процессинг марказига улаш ишлари ўз ниҳоясига етказилади. Бугунги кунга келиб, ушбу банк 6 380 та POS-терминал ва бир қатор АТМ қурилмаларини фойдаланишга топшириб келмоқда. Россия ва Ўзбекистон тўлов тизимларини интеграция қилиш даври мобайнида икки тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи «Uzcard-Мир» кобейджинг карталарини муомалага чиқариш режалаштирилмоқда.  Кобейджинг карталарини фойдаланувчилар иҳтиёрига топширишимиз билан бир қатор тўлов жараёнларининг соддалашувига, жумладан, картадан картага пул ўтказиш ва МДҲ давлатларида тўловларни амалга ошириш каби жараёнлар осонлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Умуман олганда, биз “Мир” тўлов тизимининг дастурий ечимини қабул қилиш ва жорий этиш тарафдоримиз”.

Шунингдек, Махмудов Ахрор Аброрович  томонидан ЯУПМ фаолиятига тегишли, Uzcard банклараро тўлов тизими инфраструктураси, процессинг марказининг 2004-2018 йилларни ўз ичига олган статистик маълумотлар тақдимоти иштирокчилар эътиборига намойиш этилди.

Россия Миллий тўлов тизими Бош директори Комлев Владимир Валеревич томонидан МДҲ давлатлари ўртасида ривож топаётган ҳамкорликка тегишли фикр билдирилди:

“Биз МДҲ давлатларида саёҳат қилаётган одамларнинг қулай ҳис этишлари учун қўлимиздан келганини бажарамиз. Ўз навбатида, технологик имкониятларнинг яратилиши чегарасиз тўлов тизимининг бир қисмини ташкил этиб, Россия ва Ўзбекистон маданиятларининг чамбарчас боғлигини акс эттиради”.

Учрашув якунида МДҲ давлатлари тўлов тизимларининг раҳбарлари томонидан тўлов тизимлари технологияларини такомиллаштириш ишларини ривожлантирувчи кенгаш тузилиши таклиф этилди. Ушбу кенгаш  тўлов воситаларининг тўсиқларсиз хизмат кўрсатилишини таъминлаш, миллий тўлов карталарини ривожлантириш, хизмат турлари ва дастурий ечимларни ўзаро яратиш ҳамда маҳаллий бошқарув органлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларни ечиш мақсадида фаолият олиб боради.

 

Икки кун давомида МДҲ давлари вакиллари тўлов тизимлари соҳасидаги тажрибаси ва ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар.